PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍18-22-aprel kunlari AOKA tomonidan "Kitobsevar millat" shiori ostida "Kitobxonlik haftaligi" o'tkaziladi

Haftalik doirasida davra suhbatlari, dolzarb mavzularda muloqotlar, yozuvchi va shoirlar bilan adabiy uchrashuvlar, mahorat saboqlari kabi ko'plab qiziqarli tadbirlar tashkil etiladi.

Poytaxtimizdagi "Magic city" bog'ida mamlakatimiz noshirlari chop etgan yangi asarlar taqdimoti, arzonlashtirilgan kitob savdo-yarmarkalari hamda turli aksiyalar bo'lib o'tadi.

Haftalik yakunida "Axborot-kutubxona a'lochisi" ko'krak nishoni o'z egalariga topshiriladi, faol noshirlar va ijodkorlar taqdirlanadi.

〰️〰️〰️
📖 "Kitobxonlik haftaligi" dasturi
〰️〰️〰️

https://t.iss.one/aoka_uz
#Рағбат

Аввал хабар берилганидек, вилоятимиздаги 400 нафардан зиёд ёшлар етакчиларига хизмат учун велосипедлар берилди. Қувонарлиси, улар орасида Пискентлик ёшлар ҳам бор.

Пискент тумани ҳокими ўринбосари С.Хамдамов туманимиз ёшлар етакчилари билан учрашувда давлатимиз томонидан уларга кўрсатилаётган юксак эътиборни таъкидлаб ўтди. Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашда ёшлар етакчиларининг ўрни, иш самарадорлигини ошириш тўғрисида сўзлади. Шундан сўнг уларнинг фаолиятида зарур бўлган техника воситалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Йўқлов

Муборак Рамазон ойида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва сектор раҳбарлари нуроний инсонлар ҳолидан хабар олдилар.

Суратда 108 ёшли Мухторпошша ая Акбарова. Онахон юртга тинчлик, элга фаровонлик тиламоқда🤲.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Буғдой_парвариши

Республикамизда аҳолининг дон ва дон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, барқарорлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Пискент туманида ҳам жорий йилда 8655 гектар майдонга буғдой сепилган.

- Ўзбек халқининг дастурхони ҳамиша нон билан тўкин,-дейди туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари А.Абдуллаев.-Элимиз дастурхони тўкинлиги учун 176 нафар фермер ғалла майдонларида сифатли буғдой парваришланмоқда.

Айни вақтда ғаллакор фермерлар томонидан ғаллани иккинчи озиқлантириш якунланди, турли зараркунандаларга қарши ишлов берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Ҳоким Саидобод аҳолисининг мурожаатларини тингламоқда

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев 22-мактабда сайёр учрашув ўтказди. Унда Саидобод маҳалласи фуқароларининг савол ва мурожаатлари мутасадди раҳбарлар томонидан қабул қилинди. Ҳудудда мавжуд муаммоларни ечиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан таништирилди. Амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқлар_дўстлиги
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллатлар ва элатлар аҳилликда яшайди. Пискент туманимизда ҳам қардош халқлар вакиллари бир оила фарзандларидек ҳаёт кечирмоқда.

🎥Бу ҳақда Ўзбекистон телеканалининг «Дидар» кўрсатувида кўринг.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi