#Ғаллачилик
Нон – энг азиз неъмат. Ғаллачиликни ривожлантириш, майдонларга истиқболли, серҳосил навларни экиш, ҳосилдорликни ошириш бўйича барча чораларни кўриш аграр соҳа олимлари ва деҳқон-фермерлар олдидаги муҳим вазифалардан.
Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев Пискент тумани ғаллазорларида бўлиб, кузги буғдой парваришини кўздан кечирди. «Ҳайдаров Музаффар» фермер хўжалигида аграр соҳа мутасаддилари ва фермер хўжалиги раҳбари Ҳасан Ҳайдаров билан суҳбатда ғаллачиликда мўл ҳосил олиш учун илм-фан ва амалиёт ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш зарур эканлигини таъкидлади.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахбороти
Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси томонидан фуқароларимизни Украинадан Польша орқали Ватанимизга қайтариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Польша ҳудудида ташкил этилган тўпланиш жойида асосий қисми ёш боласи бор аёллардан иборат Ўзбекистон фуқаролари учун шароитлар яратилди. Хусусан, кўрпа-тўшак, тиббий ёрдам, иссиқ овқат берилди.
2022 йил 27 февраль Тошкент вақти билан соат 16:00 га қадар 110 га яқин Ўзбекистон фуқароси «Карчова» назорат-ўтказиш пункти орқали Польша ҳудудига кирди. Яқин вақтда ичида бошқа фуқароларимизнинг ҳам чегарадан ўтиши кутилмоқда. Шундан сўнг барча ватандошларимиз марказлашган ҳолда автобусларда Катовице шаҳридаги аэропортга етказилади.
Ўзбекистонлик дипломатлар “Карчова” назорат-ўтказиш пункти ва Катовице шаҳри аэропортида мунтазам фаолият юритмоқда ва фуқароларнинг масалаларини ҳал қилмоқда. Эвакуация қилинаётган барча юртдошларимиз аэропортда барча зарур маҳсулотлар билан таъминланади.
Турли сабабларга кўра ёнида ҳужжатлари бўлмаган 30 нафар Ўзбекистон фуқаросига қайтиш гувоҳномаси зудлик билан расмийлаштириб берилди.
Ўзбекистон фуқароларини Польшадан Ватанимизга қайтариш мақсадида “Uzbekistan Airways” АЖ самолётларининг ўтиши учун ҳаво йўлаги билан таъминлаш масаласи ҳал қилинди. Ҳозирча биринчи самолётнинг Ўзбекистонга парвоз қилиши жорий йилнинг 28 февраль кунига режалаштирилмоқда.
Аввалроқ, Польша Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Элчихонасининг мурожаатидан сўнг ниҳоятда муҳим қарорни қабул қилди: Ватанимизга қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари томонидан ҳеч қандай ПЗР-сертификатларини тақдим этиш ва Польшага кириш визасини расмийлаштириш талаб қилинмайди.
***
Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси ходимлари:
Маруф Каримов ("Карчова" назорат пунктида) - тел.: +48 508 064 333;
Telegram: +99893 5947557.
Асқар Бекназаров (“Катовице” аеропортида) - тел.: +48 508 995 888; Telegram: +99890 1160084.
Сардор Ахматов (Элчихонада) - тел.: +48 502 501 588; Telegram: +99894 6541010.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz

#Таълим_сифати
Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларнинг 28 нафар ўқитувчи ва 2 нафар ўқувчиси Россия Федерациясининг А.И.Герцен номли педагогика университети, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти ҳамкорлигида ўтказилган лойиҳаси бўйича синовни муваффақиятли якунладилар. Синов натижаларига асосан ТРКИ-III (С1) сертификатларини қўлга киритишди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларнинг 28 нафар ўқитувчи ва 2 нафар ўқувчиси Россия Федерациясининг А.И.Герцен номли педагогика университети, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти ҳамкорлигида ўтказилган лойиҳаси бўйича синовни муваффақиятли якунладилар. Синов натижаларига асосан ТРКИ-III (С1) сертификатларини қўлга киритишди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳокимлик_соати
Бугун туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимлик аппарати ходимлари, ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари иштирокида ҳокимлик соати бўлиб ўтди. Йиғилишга туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлик қилди.
Кун тартибидан давлат идораларида ижро интизомини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш, давлат тили бўйича қонун талабларига риоя этилиши, давлат хизматчиларининг хизмат вазифасига масъулиятини ошириш, “Яшил макон” умуммиллий дастури бўйича бажарилаётган тадбирлар ўрин олиб, танқидий таҳлил этилди.
Йиғилиш давомида Наврўз умумхалқ байрамини “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ва юқори савияда нишонлаш тўғрисида мутасадди раҳбарларга бир қатор топшириқлар белгиланди.
Шунингдек, туман ҳокими тегишли ташкилотларда бўлган тайинловлар ҳақида тўхталиб, янги иш бошлаган кадрларни туман фаолларига таништирди.

Тайинлов
Абдуллаев Ахмед Кулумбетович Пискент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият бошлади.
Ахмед Абдуллаев 1970 йилда Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент давлат Техника университетини қишлоқ хўжалиги машиналари мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ишмуродова Бахтинисо Сайимовна Пискент тумани Мактабгача таълим бўлими мудири в.в.б. лавозимига тайинланди.
Бахтинисо Ишмуродова 1968 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2007 йил Тошкент давлат аграр унверситетини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Зоиржонов Иброҳим Рахмонжон ўғли Пискент туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Иброхим Зоиржонов 1995 йилда Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий. 2018 йилда Самарқанд ветеринария медицина институтини тамомлаган.

Эшонқулов Фахриддин Абдухолиқович Пискент тумани объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектор лавозимида фаолият бошлади.
Фахриддин Эшонқулов 1979 йилда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент Архитектура қурилиш институтини архитектор мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Акромхон Асқаров Пискент тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият бошлади.
Акромхон Асқаров 1993 йилда Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий. 2016 йилда Тошкент Ахборот технологиялари университетини компьютер графикаси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

БОШ ПРОКУРАТУРА ҲУЗУРИДАГИ ДЕПАРТАМЕНТНИНГ
ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент кенг жамоатчиликни Департамент органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб бориш ҳамда тизимдаги коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
Ҳурматли фуқаролар, агар Департамент органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Департамент Шахсий хавфсизлик бўлимининг 71-202-86-67 (ички рақам 8021 ёки 8088) рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.
Мурожаатчилар, зарур ҳолларда эса, уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.
👉 t.iss.one/Department_uz

#Сайёр_қабул
Бугун 4-сектор раҳбари Ж.Сайфиев, ҳоким ёрдамчиси, Халқ қабулхонаси ва корхона, ташкилот раҳбарлари Култепа маҳалласида бўлдилар.
Маҳаллада хонадонбай кезиб, аҳоли муаммолари ўрганилди. Сўнгра сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда Истиқлол, Бахт ва Ёшлик кўчаларида яшовчи ўндан ортиқ фуқаролар саволлар билан мурожаат қилиб, мутасадди раҳбарлардан жавоб олдилар.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бугун 4-сектор раҳбари Ж.Сайфиев, ҳоким ёрдамчиси, Халқ қабулхонаси ва корхона, ташкилот раҳбарлари Култепа маҳалласида бўлдилар.
Маҳаллада хонадонбай кезиб, аҳоли муаммолари ўрганилди. Сўнгра сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда Истиқлол, Бахт ва Ёшлик кўчаларида яшовчи ўндан ортиқ фуқаролар саволлар билан мурожаат қилиб, мутасадди раҳбарлардан жавоб олдилар.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободонлаштириш
Озода жойда барака бўлади.
Келовчи МФЙда маҳалла раиси ва фаоллар ташаббуси билан Ғортепа қишлоғидаги кўчалар тўпланиб қолган чиқиндилардан тозаланди. Аҳоли билан экологик маданият ва санитария талаблари бўйича тушунтириш олиб борилди.