PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Навоийхонлик

НАЗМ ВА НАВО КЕЧАСИ

Бугун Пискент тумани 1-ИДУМда ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндаси Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган “Назм ва наво кечаси” ўтказилди.

Халқ таълими бўлими, Ахборот кутубхона маркази ва мактаб маъмурияти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирга мактаб ўқувчилари, устозлар, шеърият иҳлосмандлари жамулжам бўлдилар.

Тадбирда Алишер Навоий асарлари, ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар, тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Ғазаллари, рубоийлари ҳамда улар асосида басталанган қўшиқлар ижро этилди.

Навоийхонлик кечалари барча таълим муассасаларида давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тажриба_алмашиш
#Балиқчилик

2021 йил 20 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида балиқчилик соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан кенгайтирилган йиғилишда балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш вазифаси қўйилган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Пискент тумани ҳокими топшириғи асосида қишлоқ хўжалиги соҳасининг масъул ходимларидан иборат гуруҳ тажриба алмашиш мақсадида Жиззах вилоятига бордилар. Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган замонавий балиқчилик хўжаликлари, хусусан Шароф Рашидов туманидаги "GOLD FISH AGRO EKSPORT" балиқчилик кластерида интенсив балиқ етиштириш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Мақсад Пискент туманидаги шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, туманда ҳам интенсив балиқчиликни ривожлантиришдир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Саидободда сайёр қабул

Айни вақтда 1-сектор ҳудудидаги Саидобод МФЙ 22-мактабда Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Унда Саидобод маҳалласи фуқаролари ўзларини қийнаган савол ва масалалари билан иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

-Саидободга қачон wi fi келади?
-Уйимда чувалчанг етиштирмоқчиман, сотишга ёрдам берасизларми?
-Тадбиркор бўлмоқчиман, парранда боқсам бўладими?


Саволларга ҳоким ва масъуллар жавоб бермоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Масъуллар жавоб бермоқда.

Туман ҳокими:
-Тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқароларни қўллаб-қувватлаймиз. Чувалчанг боқиб, биогумус тайёрласангиз, сотишда муаммо бўлмайди. Парранда боқишга ҳам «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури асосида кредит берилади. Теплицадан фойдаланиш, бедана боқиш, тухум, гўшт етиштириш бўйича тажрибали тадбиркорлар бошловчиларга ёрдам беради. Ҳоким ёрдамчиси назорат қилади.

Узтелеком туман филиали раҳбари:
-Айни вақтда Гулистон, Ғайрат маҳалласида оптик тола тортиш ишлари кетмоқда. Шундан кейин Муротали ва Оқтом маҳаллаларига интернет етказиш режалаштирилган. Саидобод маҳалласига жорий йилнинг 2-чорагида wi fi тортамиз.

Фуқаролар билан мулоқот давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi