#Мурожаат_ва_натижа
✍Куни кеча туман ҳокими ўринбосарлари томонидан ўтказилган фуқаролар билан аудиомулоқотда Бирлик МФЙ Гулшан кўчасидаги кўп қаватли уйларда оқава сув (канализация) тизимидаги носозлик оқибатида сув тўпланаётгани тўғрисида мурожаат йўлланган эди.
✅Туман ҳокими ўринбосани Б.Шерматов, Сув таъминоти бўлими бошлиғи И.Қосимов, Уй-жой коммунал хизмат бўлими раҳбари У.Эрматов мурожаат изидан бориб, ҳолатни ўрганишди. Носозликни бартараф этиш учун махсус техникалар жалб этилиб, оқава суви тармоғи тозаланди.
📌Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимлигида қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туну кун ишловчи махсус штаб фаолият олиб бормоқда.
☎️Штаб телефон рақамлари:
70-545-10-97, 70-545-12-78, 70-545-15-08.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган тезкор штабга келиб тушган мурожаат асосида туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов, Сув таъминоти корхонаси раҳбари И.Қодиров маҳаллаларда ўрганиш олиб бормоқдалар.
Мутасаддилар “Мустақиллик” ва “Лолаариқ” маҳалласида бўлиб, сув таъминоти ва бошқа масалалардаги муаммоларни ўргандилар, фуқаролар билан суҳбатлади.
“Лолаариқ” маҳалласида янги қуриб ишга туширилган сув тармоғи ҳали синов муддатида бўлгани сабабли ёпилмаган қудуқлар вақтинча ёпилди. “Мустақиллик” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида 10,7 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, 2 та сув иншооти реконструкция қилинган. Ҳозирги кунда ушбу иншоотлар Тошкент сув таъминоти МЧЖ туман бўлими тасарруфига ўтказилди. Эндиликда аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Аввал хабар берганимиздек, Ғолиблар кўчасида ҳашар ўтказилди. Ҳашарда туман ҳокими топшириғи асосида туман Ободонлаштириш бўлими, Тоза ҳудуд ДУК, Уй-жой коммунал хизмат бўлими ходимлари иштирок этишди. Афсуски, 40 га яқин хонадон жойлашган кўп қаватли уйлар атрофидаги маиший чиқиндиларни бартараф этишда уй истиқоматчиларидан атиги 1 нафар(!) фуқаро қатнашган холос. Ҳашар давомида махсус майдонча ортига ташланган чиқиндихона тозаланиб, контейнерлар янгиланди. Қиш фаслида ҳам ўрилмаган ўт-ўлан қолдиқлари тозаланди.
Шу ўринда фуқаролардан ўз хонадони, уйи, маҳалласи ободлигига масъул эканликларини эслатиб ўтамиз. Агар инсон ўзи яшаб турган ҳовлисининг тозалигига шунчалик беэътибор бўлса, ватанимиз ободлигига қандай ҳисса қўшади?

✍Кеча фуқаролардан туман ҳокимлиги ботига “Митан” маҳалласи Қадрият кўчасида сув қувури тешилгани тўғрисида мурожаат йўлланган эди.
✅Мурожаат туман Сув таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу кўчадаги 100 дмли ичимлик суви қувуридаги носозлик таъмирланди.

#Ҳашар
#Мурожаат_ва_натижа
Ҳашар ўзбек халқининг энг гўзал удумларидан бири. Боягина “Гулистон” маҳалласининг лой кўчаларига шағал туширилгани ҳақида хабар берган эдик. Маҳалланинг танти одамлари мурожаатлари ҳал бўлаётганига, остонасида бўлаётган ишларга бефарқ қараб турмадилар. Маҳалла оқсоқоли Бўсин Холбоев бошчилигида ҳашар бошлаб юбордилар.
-Одамларимизда инсоф бор, давлат ёрдам берсаю, биз қараб турармидик, биргаликда ҳаракат қиламиз,-дейди Бўсин Холбоев.-Бундан ташқари, Мўғол кишлоғида ҳам ҳашар бошладик. Сув қувурлари учун хандақлар қазишда Бобур ва Ўқитувчилар кучаси фуқаролари фаол қатнашишяпти.
Бирликда барака бўлади, деган ҳикматнинг исботини бугун гулистонликлар мисолида кўрдик.