PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Янги_йил_қувончлари

Болажонларга Президент совғалари топширилди

Янги йил байрами шукуҳи юртимиз бўйлаб кезиб юрган шу кунларда Президент совғасини ҳар доимгидек кичкинтойлар орзиқиб кутади. Бу лаҳзалар улар учун унутилмас таассуротларга бой бўлади.

Мусиқа ва санъат мактабида Янги йил байрами муносабати билан 79-мактаб интернати ва боқувчисини йўқотган болажонлар учун "Янги йил эртаги" дастури ташкил этилди.

Унда Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев иштирок этиб, барча болаларни байрам билан табриклади ва ёш авлодни соғлом, баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг муносиб шароитларда таълим-тарбия олиши ва улғайиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Шундан сўнг байрам муносабати билан жўнатилган Президент совғаларини фаоллар билан бирга болажонларга топширди.

Тадбир давомида туман Маданият бўлими жамоаси томонидан “Янги йил саргузаштлари" номли мусиқали саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресрслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
#Нархлар_назоратда

Байрам кунларида савдо расталарини арзон нархда сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан амалий тадбирлар кўрилмоқда. Чорва моллари сўйилиб, расталар тўлдирилмоқда. Бугун ҳам туман Деҳқон бозорида янги гўшт савдоси ташкил этилди. Аҳолининг гўшт маҳсулотларини танлаб, саралаб ҳарид қилиш имконияти янада кенгайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Нархлар_назоратда

Вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг ташаббуси билан маҳсулотлар нархларининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик комиссияси тузилган эди.

Бугунги кунда Деҳқон бозори ва байрам ярмаркасидаги нархлар жамоатчилик комиссияси томонидан назорат қилинмоқда.
Комиссия аъзолари таркиби туман ҳокимлиги, туман Кенгаши депутатлари, Департамент, СЭО ва ЖСБ ходимлати ҳамда фаол оқсоқоллардан иборат.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi