PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Нурафшонда қурилажак ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қандай кўринишда бўлади?

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Шавкат Мирзиёев: Жонажон Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган давлат байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.

Шавкат Мирзиёев: Высоко чту символы нашей дорогой Родины и независимости – государственный флаг, гимн и герб, а также врученные мне высший знак и штандарт Президента.
​​🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланади

1️⃣ Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этилади, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган, кенг кўламли ислоҳотлар янги поғонага кўтарилади.

2️⃣ Адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарурий шарти бўлади.

3️⃣ Миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш устувор вазифаларидан бири бўлади.

4️⃣ Адолатли ижтимоий сиёсат юритилади, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлади.

5️⃣ Маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлади.

6️⃣ Иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси каби умумбашарий муаммоларга ечим топиш долзарб бўлиб қолади.

7️⃣ Мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучлар қудратини янада ошириш устувор мақсад бўлиб қолади.
#Ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда 23 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиевнинг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Қабулга йигирма уч нафар фуқаро мурожаати билан қатнашиш истагини билдирган бўлиб, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида уларнинг мурожаатлари тингланди.

“Тараққиёт” МФЙда яшовчи Ш.Шохидова вояга етмаган ёш фарзандлари билан яшайди. Шароит тақозоси билан ёзда ҳашар билан қурилган уйининг томини ёпиб олишга қурби етмаган. Аёлнинг мурожаати туман ҳокими ва ўринбосарлари иштирокида ўрганилди. Иморатининг томи учун зарур қурилиш материаллари олишда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

М.Нажмиддинова “Саид” МФЙ да яшайди. Унинг уй-жой масаласида қилган мурожаатини тинглаган туман ҳокими хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчига йўналтирилиб, ижобий ҳал этиш бўйича кўрсатма берилди.

Муроталилик З.Усмонова ҳуқуқий ёрдам сўраб келган. Унинг оилавий муаммоси бўйича туман ҳокимлиги юристконсульти томонидан ҳуқуқий маслаҳат берилиб, масала суд тартибида ҳал этилиши тушунтирилди.

Қабул давомида йўллар таъмири, кредит, болалар нафақаси, уй-жой, коммунал соҳага оид мурожаатлар тегишли раҳбарлар иштирокида ўрганилиб, қонун доирасида ҳал этиш учун йўналтирилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мурожаатчилар орасида боқимандалик кайфиятида бўлган фуқаролар ҳам учрайди. Масалан, “Файзобод”лик З.Қ. ўзи ва меҳнатга лаёқатли 22 яшар ўғли борлиги, фарзандига деҳқончилик қилиши учун 30 сотих ер ажратилган бўлишига қарамай, ишламасдан уй таъмири учун ёрдам сўраган. Аёлга мавжуд бўш иш ўринларидан иш таклиф этилди.

Қабуллар давом этади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi