Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз янги Ўзбекистон спортчилари ҳақида:
"Томирларида Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Паҳлавон Маҳмуд, Заҳириддин Бобур каби буюк аждодларимизнинг куч-ғайрати жўш уриб турган, уларга ҳар томонлама муносиб бўлган авлодгина бундай улкан ишларга қодир бўлади.
Бугунги кунда бутун Ўзбекистон сизлар каби баҳодир ўғлонларини олқишламоқда, жаҳон аҳли сизларга тан бермоқда.
Мен доимо бир фикрни такрорлашдан чарчамайман. Биз ўзимизнинг ҳалол меҳнатимиз, ақл-заковатимиз, қатъият ва иродамиз билан дунё аҳли бизни тан олиши, эътироф этишига эришишимиз керак.
Янги Ўзбекистонни янги ғалабалар билан бутун дунёга танитаётган спортчиларимизнинг беқиёс ютуқлари мана шу йўлда яна бир муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.
Бундай азму шижоатли, ватанпарвар ёшларимиз энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”, десам, ўйлайманки, бутун халқимизнинг фикрини ифода этган бўламан".
Facebook|Instagram|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев юртимизда аёллар спорти ҳам жадал ривожланаётганини қайд этди:
"Яна бир муҳим жиҳати – аёллар ўртасида спортни ривожлантириш мақсадида амалга ошираётган катта ишларимиз ижобий натижа бермоқда. Буни 28 нафар спортчи хотин-қизларимиз Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритгани ҳам тасдиқлайди.
Таъкидлаш керакки, бу мустақил Ўзбекистон тарихидаги рекорд натижадир.
Боксчи қизларимиз илк бор Олимпиадага 3 та йўлланмани қўлга киритишди. Натижада бокс бўйича жами лицензиялар сони 11 тани ташкил этди.
Ушбу Олимпия ўйинларида фақат учта давлат шунча боксчи билан иштирок этганини ҳисобга олсак, бу ҳам албатта алоҳида эътиборга лойиқ кўрсаткич.
Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда олимпия ҳаракати тобора ривожланиб, янги, юксак босқичга кўтарилаётганидан далолат беради.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Токио Олимиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз таълим олган мактаб ва олий ўқув юртларида, вояга етган маҳаллаларда уларнинг ибратли фаолиятини тарғиб этишга бағишланган кўргазмалар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади".

Президент спортимизнинг Олимпия ўйинларида кашф этилган янги юлдузлари ҳақида:
"Бу галги Олимпиада биз учун спорт оламида бир қатор янги истеъдод соҳибларини, янги Ўзбекистоннинг янги қаҳрамонларини кашф қилиб берганини таъкидлаш лозим.
Хусусан, 18 ёшли спортчи қизимиз, қорақалпоқ элининг муносиб фарзанди Зайнаб Дайибекова қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон тарихида биринчи марта Олимпиада қатнашчиси деган шарафга сазовор бўлди.
Энг муҳими, у мусобақаларнинг иккинчи даврасида Осиё ўйинларининг финалчиси, дунё рейтингида 3-ўринда бораётган хитойлик тажрибали спортчини мағлуб этди.
Мен ишонаман, Зайнаб қизимиз келгуси Олимпия ўйинларида янада фаол иштирок этиб, ўзининг тиришқоқлиги билан Ўзбекистонимизга албатта олтин медаль олиб келади.
Ўн тўққиз ёшли Кумушхон Файзуллаева эса 76 килограммгача вазн тоифасидаги қизлар ўртасида оғир атлетика баҳсларининг энг ёш иштирокчиси сифатида эътироф этилди.
Таъкидлаш лозимки, дунё миқёсида камдан-кам спортчи бу ёшда Олимпия ўйинларида иштирок этиш шарафига муяссар бўлади.
Шунингдек, умидли боксчимиз Турсуной Раҳимова ҳамда Олимпиада ўйинларида оғир атлетика бўйича янги рекордни ўрнатган қизимиз Муаттар Набиеванинг чиқишлари ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси юртимизда ёш авлод тарбиясига, жисмоний тарбия ва спорт ривожига қаратилаётган юксак эътибор ва амалий ғамхўрлик натижасидир.
Ҳурматли дўстлар, мана, кўриб турибсизлар – Ўзбекистоннинг жасур спортчи қизлари халқаро майдонларга дадил кириб келмоқда. Барчамиз уларга чин қалбдан тасанно айтамиз.
Айни вақтда мен спортчи йигитларимизга қараб айтмоқчиман: агар қаттиқ ғайрат қилмасаларингиз, қизларимиз ҳадемай сизлардан ўтиб кетади".

#Ободлик
🛣"Мингтепа" маҳалласи ҳудудидаги Тинчлик кўчаси 2021 йил "Обод қишлоқ" дастури асосида жорий таъмирланиши режалаштирилган эди.
Айни вақтда Тинчлик кўчасининг 750м қисми таъмирланиб, асфальтлаш ишлари якунланди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#Қабул
Шанба - ХТБ қабул куни
Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазири Ш.Шерматов томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такоммилаштириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Халқ таълими тизими раҳбарлари учун ҳар ҳафтанинг шанба куни халқ қабули куни этиб белгиланди.
Шу муносабат билан Пискент туман ХТБ га қарашли барча умум таълим мактаблари ҳамда Халқ таълими бўлимида ҳафтанинг шанба кунлари соат 9:00 дан 14:00 гача қабуллар ташкил этилади.

#Мурожаат_изидан
Мурожаатлар билан қандай ишланмоқда?
Давлатимиз раҳбарининг давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, дея илгари сурган ғояси ҳамда бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа давлат органлари олдига қўйган қатъий талаби ўз натижасини бермоқда. Ҳокимлик ва ташкилот раҳбарлари одамларни қийнаётган масалаларни ичидан билиш мақсадида маҳаллаларда бўлмоқда, фуқаролар ҳафтанинг ҳар кунида қабул қилинмоқда.
Пискент тумани ҳокимлигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш штаби ташкил этилган бўлиб, хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар масъуллари томонидан кунлик мурожаатлар ўрганилмоқда. Жорий йилнинг 12 август ҳолатига 1571 та ариза қайта кўрувга юборилган бўлиб, уларнинг 935 таси туман, қолгани вилоят ва республика миқёсида хал этилувчи мурожаатлардир. 2021 йилнинг 23 июлдан бугунга қадар туман масъуллари томонидан уларнинг 623 таси ҳал этилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарбия
Мўъжаз қутичадаги ҳавотирлар
🎙Зайнилобиддинхон Қудратов, вилоят бош имом имом хатиби ўринбосари
Пискент тумани "Саид ота" жомеъ масжиди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Мўъжаз қутичадаги ҳавотирлар
🎙Зайнилобиддинхон Қудратов, вилоят бош имом имом хатиби ўринбосари
Пискент тумани "Саид ота" жомеъ масжиди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️13 август: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Бўстонлиқ тумани. Уч авлод учрашуви: ибрат ва сабоқлар
*Нурафшон шаҳри. Имконият чекланган, орзу-умидларнинг эса адоғи йўқ
*Қуйи Чирчиқ тумани. Тил қайғуси - эл қайғуси
*Бекобод тумани. Бўш ўринга - ёш депутат
*Оққўрғон тумани. Кабинетдан "кўринмайдиган" муаммолар
*Пискент тумани. "Файзобод"ликлар нимадан безовта?
*Янгийўл шаҳри. "Бахт" кўчаларида юриш ёқимли...
*Олмалиқ шаҳри. 25 кишининг иши нақд бўлди
*Ангрен шаҳри. "Энг намунали бошланғич ташкилот" танловининг вилоят босқичи якунланди
*Ўрта Чирчиқ тумани. Яна бир мактаб битирувчиси Президент гранти соҳиби бўлди
*Чирчиқ шаҳри. Тадбиркорга ғов бўлиш фаровонликка тўсиқ қўйиш демакдир
*Қибрай тумани. Тезкор штаб масъуллари мурожаатчилар хонадонида
*Юқори Чирчиқ тумани. Атемов одамларни тинглашни билади...
*Янгийўл тумани. Ҳар бир мурожаат ҳоким назоратида
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok