PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
АВФ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
#билдириш

Ҳайит намози вақтида айрим кўчаларда транспорт қатнови тўхтатилади

Пискент тумани ҳокимининг 2021 йил 11 майдаги "Туманда Рамазон ҳайити тадбирларини ўтказиш тўғрисида"ги 281-сонли қарори асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида марказий кўчаларнинг айрим қисмларида транспорт ҳаракати тўхтатилади.

Яъни, эртага, 13 май куни соат 04:00 дан 08:00 га қадар Амир Темур кўчасининг Бобур кўчаси билан кесишган чорраҳаси (туман ҳокимлиги биноси ёнидан), А.Алавий кўчаси билан кесишган жойи ҳамда ички кўчалар билан боғловчи қисмлари вақтинча ёпилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ийд_Рамазон

🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ийд_Рамазон

🕌Пискент жомеъ масжидида Рамазон ҳайити намози ўқилди

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ийд_Рамазон

РАМАЗОН ТУҲФАЛАРИ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зайнилобиддин Қудратов, Пискент тумани бош имом-хатиби Абдуҳамид Маликов ва ҳомийларни жалб қилган ҳолда "Рамазон туҳфаси" акцияси ўтказилди. Тадбир доирасида 50 нафар чин етим, муҳтож оилаларга жами 12.000.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

13 май: Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида Рамазон ҳайити шукуҳи

📍
Зангиота тумани.

📍Олмалиқ шаҳри.

📍Тошкент тумани.

📍Ангрен шаҳри.

📍Пискент тумани.

📍Чиноз тумани.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#мурожаат_ва_натижа

Носозлик бартараф этилди

Коммунал соҳа ходимлари дам олиш ва байрам кунларида ҳам аҳолининг мурожаатларини ҳал қилишга, юзага келган носозликларни бартараф этишга мажбур. "Тошкент сув таъминоти" туман филиали ишчилари Амир Темур кўчасидаги ичимлик суви қувуридаги авария ҳолатини тузатишди. Натижада 237-кўп қаватли уйга сув чиқарилди. Аҳоли миннатдор.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#live

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ БИРЛАШМОҚДА

Илк бор Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали бўлиб ўтмоқда.

Айни дамда Пискент туманининг 300 нафар ёшлари ва 50 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлари туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар агентлиги раҳбарияти ҳамроҳлигида фестивалда қатнашиш учун Чирчиқ шаҳрига йўл олишди. Бугун Чирчиқда ёшлар учун кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайн ва мода дефилелари ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, фестивал доирасида интеллектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.

Оқ йўл ва омад сизга, Ёшлар!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#эълон

Ҳурматли Пискентликлар! Азиз ёшлар!

⚡️Туманимиздаги янги оромгоҳда (амфитеатр) “Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида концерт ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилади. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадидаги тадбир 2021 йил 14 май куни соат 18:00 да бошланади.

Барчани тадбирга таклиф этамиз. Кечикманг, акс ҳолда ажойиб сюрпризларни ўтказиб юборишингиз мумкин!

📌Айтганча, концерт мутлақо бепул.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi