PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ҳаракат_хавфсизлиги
#профилактика

🔹Йўлингиз бехатар бўлсин

5-мактабда туман ИИБ ЙҲХБ ва Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Қ.Ёқубов, Халқ таълими бўлими мудири Ҳ.Рашидов, мактаб директорлари, ёшлар етакчилари, битирувчи синф ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Қ.Ёқубов жорий йилда туман ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисаларини таҳлил этди. Фожиаларнинг асосий сабаблари ва оқибатларига алоҳида тўхталди.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган. Йиғилишда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар батафсил тушунтирилди. Мавзуга оид видеороликлар намойиш этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
🔹Бугун тумандаги "Темир дафтар"га рўйхатга олинган оилаларга туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

🟢КЕЛАЖАККА САРМОЯ

Туман ҳокимининг ёшлар билан учрашувларида Раҳимжон Рихсиев иқтидорли ёшларнинг олийгоҳларга тайёргарлик учун қўшимча таълимига шахсан ҳомийлик қилишини айтиб ўтган эди. Ҳозирги кунда "Нурли келажак" ўқув марказида 27 маҳалладан 40 нафар ўзбек, тожик, қозоқ ёшлари туман раҳбари ҳомийлигида бепул таҳсил олмоқда.

📌Энг самарали маблағ келажакка киритилган сармоядир!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тошкент вилоятидаги хотин-қизлар “IT Women.Uz - 2021” лойиҳаси асосида ўқитилмоқда

📍Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур лойиҳаси асосида ўқитилган аёлларга сертификат берилади.

Батафсил

Каналга уланиш👉https://t.iss.one/joinchat/l1NO4kMIhJliNTgy
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳар.
Вазирлик мактаб ва МФЙларга китоб, компютер ва мебель жамланмалари туҳфа қилди.

*Ўрта Чирчиқ. 1️⃣Ҳовлисидаги 7 сотих иссиқхонадан йилига 3-4 марта ҳосил етиштираётган отахон.
2️⃣Меҳнатдан куч топган аёл.

*Ангрен шаҳри. Кўчалар таъмирланмоқда.

*Қибрай тумани. Тиббий хизмат сифати талабга жавоб берадими?

*Бекобод тумани. Аёлларга ер берилди.

*Паркент тумани. Сардор Умурзоқов раҳбарлигида йиғилиш

*Бўстонлиқ тумани. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

*Пискент тумани. 70 та мурожаатдан 10 таси жойида ечилди.

*Зангиота тумани. 1️⃣6 нафар талаба гранд асосида Россия давлатига ўқишга кирди. 2️⃣Зангиота туманида камбағал аҳоли қолмаслиги керак.

*Қуйи Чирчиқ. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сайёр қабул.

*Янгийўл шаҳри. Бузиб қуриш ишлари кўриб чиқилди.

*Олмалиқ шаҳри. 15 нафар тадбиркорнинг муаммоси ҳал бўлди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Бекобод_тумани

Танзила Норбоева: ҳар бир қишлоқ аёли тақдири давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборида

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#спорт

📌Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир!

Юқоридаги сўзлар туманимизда жойлашган Тошкент вилояти ИИББ га қарашли 50-сонли жазони ижро этиш муассасасига ёзиб қўйилган. Ушбу муассасада "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда ким ғолиб бўлди? Ёшлар иттифоқи жамоасими ёки манзил колония ёшлари?

🎥Батафсил видеолавҳада кўринг👆

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ПҚ_5053_Давлат_органларида_қисқартириш.pdf
4.7 MB
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмаси мақбуллаштирилади

📃“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5053-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинди.

✔️Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштириш белгиланди.

💼
Жумладан, туман ва шаҳар ҳокимликлари тузилмаси ҳамда бошқарув аппарати ходимлари сони қайта кўриб чиқилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#билдириш

Ҳурматли истеъмолчилар!

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг 2021 йил 18 мартдаги 20-ф сонли фармойишига асосан, жорий йилнинг 6-9 апрель кунлари "Пискенттумангаз" газ таъминоти бўлими тасарруфидаги газ қувурлари ва ундаги қурилмаларнинг 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида фойдаланишда бўлган юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариш ва ер ости қувурларининг ҳимоя қобиғини текшириш белгиланган.

Шу муносабат билан 2021 йил 6-9 апрель кунлари Пискент туманидаги аҳоли ва ижтимоий соҳа обьектлари, улгуржи газ истеъмолчиларига "Олмалиқ-3" ГТШда синов ишлари тугагунига қадар газ таъминоти тўхтатилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ

Сўнгги кунларда кучли ёғингарчилик кузатилмоқда. Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида сел ва тошқинга қарши тезкор штаб ташкил қилинган бўлиб, нохуш ҳолатлар содир бўлганда, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бугун ҳам ёғингарчилик натижасида сув тўпланган ҳудудларда ирригация тармоқларини очиб, махсус сув тортувчи насослар билан муаммо бартараф этилди.

Дам олиш кунида ҳам ишларига масъулият билан ёндашган ФВБ ходимларига ташаккур билдирамиз. Шу билан бирга аҳолидан ўз ҳудудларидаги ариқлар, сув йўлларини чиқиндилардан тозалаб қўйишни сўраб қоламиз.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
SARVQOMAT DILBARIM.pdf
406 KB
#тунги_мутолаа

📚САРВҚОМАТ ДИЛБАРИМ(қисса)

... Хайр, Иссиқкўл, тугалланмай қолган оромбахш куйларим! Мовий тўлқинларинг ва олтин қирғоқларинг билан бирга сени ўзим билан бирга олиб кетардиму, севгилимнинг севгисини олиб кетолмаганимдек, сени ҳам олиб кетиш қўлимдан келмайди. Алвидо, қизил дуррачали сарвқоматим!

Чингиз Айтматов

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

Бугун, 5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни

2018 йил 5 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган, кейинчалик бу кун Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланган.

Конституциявий тузум, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиб келаётган, мамлакат хавфсизлиги йўлида тун-у кун меҳнат қилаётган Ватан фарзандлари, доимо соғ-саломат бўлинг. Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пресс_тур
#ички_туризм

ЙЎЛ БЎЙЛАБ...

🍙Пискент туманидан ўтган қадим Буюк Ипак йўли ёқасидаги ажойиб манзилгоҳ йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

🐪"Гулистон" маҳалласида жойлашган "Саҳродаги бўстон"да толиққан йўловчилар дам олиб, табиий ва шифобахш қимрон, туя сутидан татиб кўришлари мумкин.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат органлари ва корхоналари томонидан техникалар харид қилиш кўрсаткичлари тасдиқланди

“Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5052-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан 2021–2023 йилларда давлат органлари ва корхоналари томонидан енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан харид қилиш кўрсаткичлари тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, 2021–2023 йилларда давлат органлари томонидан жами 2 770 та техникалар харид қилинади ва ушбу мақсадлар учун 1,934 трлн сўм ажратилади.

➡️ Техникалар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сотиб олинади.

Вилоятларга “Обод қишлоқ”ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида махсус техникаларни харид қилиш учун ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларига 2021 йилда қўшимча 108,8 млрд сўм маблағ ажратилади.

📌 Туман (шаҳар)лардаги ички йўллар ва марказ кўчаларини таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш учун махсус техникаларни харид қилиш учун Автомобиль йўллари қўмитасига 2021 йилда қўшимча 196,2 млрд сўм маблағ ажратилади.

👉huquqiyaxborot