PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.48K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#оммавий_спорт

"Оқтом"лик футболчи ёшларга 1 миллионлик сертификат топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармони доирасида спорт ўйинлари ўтказилмоқда.

“Оқтом” маҳалласида 2-сектор раҳбари ва Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан футбол мусобақалари ташкил этилди. Унда “Тараққиёт”, “Оқтом”, “Холиқберди” каби 8 та маҳалла, Бўка ва Олмалиқ шаҳридан футбол жамоалари иштирок этишди.

Икки кун давом этган мусобақа финалида майдонга тушган Пискентнинг “Оқтом” ва Бўканинг “Қорашиқ” маҳаллалари ўртасида ўтган қизғин бахсларда пискентликлар ғолиб бўлишди.
Ғолибларга сектор раҳбари Ж.Сайфиев, Жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг томонидан кубок, 1 миллион сўмлик сертификат, медаллар ва совғалар топширилди.

Шунингдек, 2-ўрин соҳибларига 5 юз мингсўм, 3-ўринга 2 юз мингсўм пул маблағлари тақдим қилинди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нигоҳ

Пискент тумани ҳокимлиги биноси олдидаги иссиқхона кимга тегишли?😱

70 ёшли отахонга нима етишмаяпти?🤔🤫

Ёшлар кундалиги лойиҳасининг мобиль мухбири Иброҳим Самадов тайёрлаган эксклюзив репортаж шу ҳақда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#ободонлаштириш
#ҳашар

🌤Кўкламнинг илк кунларидан ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари бошланди.

🌲Туманимизнинг 27 та маҳалласида кўчаларни, ариқларни тозалаш, дарахтларни буташ, оқлаш, уйларнинг ташқи қисмини таъмирлаш, ерни юмшатиш, гул, мевали ва манзарари кўчатлар экиш сингари хайрли ишлар олиб борилмоқда.

Бунда туман ҳокими ўринбосари С.Исақулов раҳбарлигида Ободонлаштириш бошқармаси, "Тоза ҳудуд" Йўллардан фойдаланиш корхонаси ва аҳоли вакиллари бирдамликда меҳнат қилишмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда

Пискент туманидаги 5-мактабда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчилари иштирокида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

🔹Семинар йўналиши: Аниқ фанлар.
🔸Мавзу: Математика ва информатика фанларини ўқитишда замонавий тенденциялар.
🔹Мақсад: Тумандаги аниқ фанлар ўқитувчиларини қийнаётган муаммоларнинг ечимини топиш.

Жараёнда ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Натижа: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчилари ва Пискент тумани Халқ таълими бўлими ўртасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйишга келишилди.


📚Якунда университет ўқитувчилари мактаб ўқитувчиларига зарур адабиётлар совға қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
#эълон

📌Пискент тумани ҳокимининг 2021 йил 15 февралдаги 74-сонли қарорига асосан жорий йил 5 март куни туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносида танлов ўтказилади.

📲Мурожаат учун телефон:+998 99 5397444

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
#iqlim

Хайрли тонг!
Бугун, 3 март
🌧 +13°...+5°, Yomg'ir

Ҳозир: ☁️ +7°, ↖️ 5 m/s

Тонг: 🌤 +8°
Кун: 🌤 +12°
Оқшом: 🌤 +11°

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Toshkent viloyati Kengashi kotibiyati
#Tanishing

Каримов Холмурод Абдурахмонович - 2021 йил 21 январдан Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгаши котибияти мудири.

Х.Каримов 1958 йил 18 сентябрда Тошкент вилоятининг Пискент туманида туғилган, маълумоти олий. 1982 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгаши депутати.

#Piskent #Kengash #deputat

👉https://t.iss.one/ToshvilKengash
#Маданият_ҳафталиги

1-7 март кунлари Республикада илк бора "Маданият ҳафталиги" эълон қилинди

🏤Пискент тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида мазкур ҳафталик доирасида Қашқадарё вилояти филармониясининг туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда концерт дастури ташкил этилди.

🪕Концерт иштирокчилари қашқадарёлик санъаткорларнинг дилтортар қўшиқлари, жозибали рақсларидан баҳраманд бўлдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
#ёшлар_дастури_амалда

Зиёда ғазалхонлик танлови ғолиби

👧Пискент тумани 19-мактаб ўқувчиси Зиёда Чимпўлатова уйда таълим олади. Шунга қарамай турли кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Мен ғазал шайдосиман" номли онлайн танловда З.Чимпўлатова ҳам қатнашди ва туманда биринчи, Тошкент вилояти миқёсида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди.

🎁Ўқувчининг муваффақиятини эътироф этган вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Маматқулов Зиёданинг уйига келиб, фахрий ёрлиқ ва совғалар топширди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Youtube