PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ватанпарварлик

📌Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилган сана ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мусобақалар ўтказилди.

🤼‍♂БЎСМ биринчилиги учун бахсларда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ спортчи ёш қатнашди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ватанпарвар

🇺🇿Ёшларни кичик ёшидан ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги муассасаларда тадбирлар ташкил этилмоқда.

👨‍✈️17-мактабгача таълим ташкилотида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Мудофаа бўлими, 9227-сонли харбий қисм, туман Мактабгача таълим бўлими хамкорлигида ҳарбий ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

Болажонларнинг Ватан ҳақида ёд олган шеърлари ва рақслари тадбирга файз бағишлади. Ҳарбийлар ва болажонлар ўртасида ўтказилган кичик спорт мусобақалари болаларнинг қувончига қувонч қўшди.

📌Тадбирлар давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сайёр_қабул
#3_сектор

Ғайрат” МФЙда 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Шуҳрат Милиев, депутат Дилором Хакимова, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

📌Қабулда аҳоли вакиллари Мевазор, Бунёдкор ва Янги турмуш кўчаларини шағаллаштириш, суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш, Янги ҳаёт кўчасига болалар спорт майдони ташкил қилиш, “Ғайрат” МФЙ туман марказидан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли маҳаллага ҳамшира жалб қилиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилинди.

❗️Сектор раҳбари мурожаатларни ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга муддат ва аниқ топшириқ белгилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адабиёт

Рустам Холматов ёш ижодкорларни тақдирлади

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Нурафшонда ҳарбий-махсус техника ишлаб чиқарилиши мумкин

▪️Нурафшон шаҳрида 12 гектар майдонда ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа 11 январ куни президентга тақдимот қилинган.

▫️Ушбу лойиҳа 55 млн доллар миқдорида баҳоланмоқда, у Ўзбекистон миллий банки кўмагида «Nurafshon-Maxsus-Texnika» компанияси томонидан амалга оширилади. Биринчи босқичда йилига 100 та енгил зирҳли Tarlon ва Qalqon машиналари ишлаб чиқарилади.

▫️Tarlon колонналари ҳимоя қилиш ва кузатиб боришга, санитар ташиш, муҳандислик ишларини ўтказиш, радиация, кимёвий ва биологик разведка ҳамда оловли қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#спорт_саломатлик

Street workout нима?

🏋‍♀Тилимизга кириб келган янги атама ёшларимиз ҳаётига ҳам янгилик олиб кирди. Бугун ҳар бир маҳаллада қурилган кўча спорти майдончалари ёшларни спортга, жисмонан чиниқишига, соғлом рақобатлашишга олиб келмоқда.

🎥 Пискентлик ёшларнинг машқларини ўзингиз бир кўринг👆

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент машинасозлик саноатини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.
“Ўзавтосаноат” таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш, 23 та корхонани хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди.
Ҳамёнбоп қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, шу йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Президент провел совещание по вопросам трансформации машиностроительной промышленности и развития конкуренции в отрасли.
Даны поручения по трансформации 40 предприятий и приватизации 23 предприятий в системе «Узавтосаноат».
Поставлена задача наладить производство недорогой техники, довести ее локализацию до 30 процентов к концу этого года и не менее чем 45 процентов в следующем году.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #mashinasozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Прокурорларнинг барча суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–663-сон, 12.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

📋 Қонун билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

📌 Киритилган ўзгартиришларга кўра, ишларни назорат тартибида кўриш инстанцияси тугатилди.

☑️ Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларнинг иқтисодий судларга тааллуққли эканлиги белгиланди.

🏢 Ишлар инвестициявий низо бўйича йирик инвесторнинг, рақобатга оид иш бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра Олий суд томонидан кўрилади.

📝 Прокурорларнинг барча суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди. Эндиликда прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг даъво аризаси билан қўзғатилган ишлардагина иштирок этиши мумкин.

➡️ Бизнес омбудсманга ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари, Олий суд судьяси кассация шикояти бўйича иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли эканлиги белгиланди.

♻️ Назорат инстанцияси бекор бўлган бўлсада, кассация тартибида кўрилган иш такроран кўрилиши мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ватанпарварлик

ЎЗБЕКИСТОН АРМИЯСИ:
Талофат олови - артиллерия,
Ёғийни ўтказманг, бирдам, сония
!

📌14 январь - Ватан ҳимоячилари куни.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍https://bit.ly/3oUdsWF

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter