PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#5_ташаббус

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида нафақат ёшлар, балки устозлар ўртасида ҳам турли танловлар, мусобақалар ўтказиш анъанага айланиб улгурди.

17-умумтаълим мактабида ҳар ҳафта ташкил этилаётган "Беш ташаббус-беш имконият" деб номланган тадбирлар аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишнинг ўзига хос кўринишидир.

@piskenthokimligi
#биласизми?

2019 йил 4 ноябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга ҳилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.👆

@piskenthokimligi
Бугун "Муҳаммадали агро бизнес" фермер хўжалиги даласидаги тушлик байрамга айланиб кетди. Хушхўр палов, жонли ижро, рақслар, юқори кайфият - ҳақиқий байрам!

@piskenthokimligi
Ит оғзини теккизгани билан ...

Бу йилнинг қиши қорсиз,баҳори серёғин, ёзи жазирамали келди.Сув танқислиги тажрибали деҳқонларни ҳам бир чўчитди. Ўзбекистонга,Тошкент вилоятига ғаним кўзи билан қараётганлар совитгичли хонада,юмшоққина ўриндиқда смартфонини ўйнаб,қаҳва ичиб ўтирганида ўзбек деҳқонлари бошига оқ чит рўмолини ўраб, елкасидаги кетмони билан даласида бўлди. Бу фидойиликка куз фасли ҳам тан берди.Ўз инжиқликларига ҳукумронлик қилди.Ёмғирли эмас қуёшли кунларни ҳадя этди.Жонфидо деҳқонларимиз меҳнатини юзага чиқарай деб сахийлигини намоён қилди.
Бугун халқ бир жону-бир тан бўлиб ҳашарда.Бир-бирига елкадаш,бир-бирини қувватлаб зафар маррасига етиш арафасида.Билиб қўйинг ғийбатчилар биз мажбурий эмас ,меҳрли,роҳатли меҳнат қиляпмиз.Ҳорма,бор бўл,дегувчилар бисёр.Ҳамма теримчини алқаган,совғалар бериб кўнглини овлаган.Бундай халқ,бундай элга ҳасад эмас, ҳавас қилиш керак.
Иғволарга парво қилманг,бепарво ҳам бўлманг.Кўзлаган маррани забт этишимизга саноқли ҳа,саноқли кунлар қолди.
Отам айтган мақолни сизга ҳам илиндим.«Ит оғзини теккизгани билан дарё суви ҳаром бўлмас»

Гулжаҳон Ёмғурова

@piskenthokimligi
#Сайлов_2019
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар: билишимиз лозим бўлган рақамлар

2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фуқаролар томонидан 150 нафар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар сайланади.

Шунингдек, 831 нафар вилоят ва Жўқорғи Кенгес депутатлари ҳамда 5 738 нафар шаҳар ва туман депутатлари фуқаролар томонидан сайланадилар. Ўзбекистон бўйича жами 6 719 нафар депутатлар ўз фаолиятини бошлайди.
Манба:uzbyuksalish

@piskenthokimligi
#Бугун_туғилган_кун

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган

https://bit.ly/32bZhji

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#муаммо_ва_ечим

"Бирлик МФЙ, Нафосат кўчасидан ёзяпмиз. Ҳар доим ёмғир ёғса, кўчаларимиз нақ "Оққуш кўли" га айланиб кетарди. Ниҳоят, бизнинг кўчамизда ҳам байрам бўладиган бўлди. Кўчамизга кеча шағал ётқазилди. Айтишларича, ёмғир тинса, асфальтланаркан. Мутасаддиларга раҳмат, фақат энди ишни охиригача битиришса бўлгани!"
Нафосат кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар.

@piskenthokimligi
#ташриф

Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Шавкат Жавлонов Пискентда бўлди.

Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида пахтакорлар билан учрашувда Ш.Жавлонов пахта хирмонини бунёд этишда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг меҳнатини алоҳида эътироф этди.

Дарҳақиқат, айнан маҳалла раислари ўз ҳудудидаги аҳоли вакилларининг турмуш тарзидан, имкониятидан яхши хабардор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан пахта йиғим- терими мавсумида минглаб фуқаролар даромадли юмушга жалб этилдилар. Пахта териб, оиласи бюджетига салмоқли ҳисса қўшдилар.

Шу куни илғор теримчиларнинг бир гуруҳи республика Маҳалла жамоат фондининг совғалари билан тақдирландилар.

@piskenthokimligi
#ис_газидан_сақланинг

Пискент тумани ФВБ ҳамда "Пискенттумангаз" филиали масъуллари ҳамкорлигида таълим муассасалари ҳамда аҳоли гавжум масканларда ис газидан заҳарланиш ва газ ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш билан боғлиқ бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ҳамда семинарлар ўтказиб борилмоқда.

Тадбир иштирокчилари ис гази нима эканлиги, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш қоидалари, ёнғин ўчириш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш, энергия тежовчи ва хавфсиз газ ускуналаридан фойдаланиш афзалликлари тўғрисида маълумотга эга бўлмоқдалар.

У.Ҳамдамов, туман ФВБ бошлиғи, подполковник.

@piskenthokimligi
#ис_газидан_сақланинг

ИС ГАЗИ НИМА?🔥

Ҳаво совуши билан уйни иситишнинг турли йўлларидан фойдаланишга киришилади. Яъни одамлар қишдан чиқиш учун ўзларига қулай, нисбатан арзон йўлларни излашади. Кўпинча эҳтиётсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ёнғин билан боғлиқ фожиалар содир бўлади.

Шундай экан бу борадаги айрим маълумотларни билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Ис гази (углерод оксиди) — табиатда энг кўп тарқалган заҳарли газлардан бири бўлиб, рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз. Кимёвий формуласи — CO. Уни “тилсиз ёв”, деб ҳам аташади.

Қазиб олинган ёқилғининг тўлиқ ёнмаслиги Ис газининг бош манбаидир!

Ис гази асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслигидан ҳосил бўлади. Нафас олиш жараёнида ҳаво таркибида 0,1% ис гази бўлса, тамом. Бу ўлимга сабаб бўлиши мумкин! Ис гази организмга тушганда, у қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислородни тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада, инсон ҳушини йўқотиб, қайта ўзига келмаслиги мумкин.

Ис газидан сақланиш учун нима қилиш керак? Мутахассислар тавсия этишади.

1. Ҳар йили иситиш мавсумидан олдин дудбўрон, ҳаво алмашиш (вентиляция) каналлари, иситиш жиҳозлари ва ускуналари созлигини тегишли ташкилотлар мутахассислари текширувидан ўтказиш лозим.

2. Носоз, деб топилган газ жиҳозлари ва иншоотлари тўлиқ таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилмагунича, ундан иситиш мақсадида фойдаланмаслик керак.

3. Ёпиқ бинода очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланилмаслик зарур.

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

@piskenthokimligi
Эл суйган санъаткорлар теримчилар ҳузурида

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов ҳамда хушовоз хонанда Ойбек Султонов туманимизда жойлашган ОКМКга қарашли "Тонг" оромгоҳида пахтакорлар учун куйладилар.

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри ва Пискент тумани ҳокимлиги мутасадлилари томонидан ҳашарчиларнинг кўнгилли дам олишлари учун ташкил этилган ушбу тадбир барчага хуш кайфият бахш этмоқда.
Манба:Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги

@piskenthokimligi