#Ташриф
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бугун Пискент туманига ташриф буюрди.
Э.Эркиновна раҳбарлигида қўмита жамоаси "Новкент" маҳалла фуқаролар йиғини "Муҳаммадали агро бизнес" фермер хўжалиги пахтазорларида бўлиб, пискентлик теримчилар билан дилдан суҳбат қурдилар.
Теримчилар билан иш жараёнида самимий ўтган суҳбатда Қўмита раиси қишлоқ хўжалиги ривожи, элимиз дастурхони тўкинлигида қишлоқ аёлларининг ўзига хос ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади.
Фаол теримчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
@piskenthokimligi

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
Хитой матбуотида Нурафшонда янги қуриладиган шаҳар ҳақида мақола чоп этилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Forwarded from Олтин воҳа
#5_ташаббус
Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида нафақат ёшлар, балки устозлар ўртасида ҳам турли танловлар, мусобақалар ўтказиш анъанага айланиб улгурди.
17-умумтаълим мактабида ҳар ҳафта ташкил этилаётган "Беш ташаббус-беш имконият" деб номланган тадбирлар аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишнинг ўзига хос кўринишидир.

#биласизми?
2019 йил 4 ноябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга ҳилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.👆

Бугун "Муҳаммадали агро бизнес" фермер хўжалиги даласидаги тушлик байрамга айланиб кетди. Хушхўр палов, жонли ижро, рақслар, юқори кайфият - ҳақиқий байрам!
@piskenthokimligi
@piskenthokimligi
Ит оғзини теккизгани билан ...
Бу йилнинг қиши қорсиз,баҳори серёғин, ёзи жазирамали келди.Сув танқислиги тажрибали деҳқонларни ҳам бир чўчитди. Ўзбекистонга,Тошкент вилоятига ғаним кўзи билан қараётганлар совитгичли хонада,юмшоққина ўриндиқда смартфонини ўйнаб,қаҳва ичиб ўтирганида ўзбек деҳқонлари бошига оқ чит рўмолини ўраб, елкасидаги кетмони билан даласида бўлди. Бу фидойиликка куз фасли ҳам тан берди.Ўз инжиқликларига ҳукумронлик қилди.Ёмғирли эмас қуёшли кунларни ҳадя этди.Жонфидо деҳқонларимиз меҳнатини юзага чиқарай деб сахийлигини намоён қилди.
Бугун халқ бир жону-бир тан бўлиб ҳашарда.Бир-бирига елкадаш,бир-бирини қувватлаб зафар маррасига етиш арафасида.Билиб қўйинг ғийбатчилар биз мажбурий эмас ,меҳрли,роҳатли меҳнат қиляпмиз.Ҳорма,бор бўл,дегувчилар бисёр.Ҳамма теримчини алқаган,совғалар бериб кўнглини овлаган.Бундай халқ,бундай элга ҳасад эмас, ҳавас қилиш керак.
Иғволарга парво қилманг,бепарво ҳам бўлманг.Кўзлаган маррани забт этишимизга саноқли ҳа,саноқли кунлар қолди.
Отам айтган мақолни сизга ҳам илиндим.«Ит оғзини теккизгани билан дарё суви ҳаром бўлмас»
Гулжаҳон Ёмғурова

#Сайлов_2019
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар: билишимиз лозим бўлган рақамлар
2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фуқаролар томонидан 150 нафар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар сайланади.
Шунингдек, 831 нафар вилоят ва Жўқорғи Кенгес депутатлари ҳамда 5 738 нафар шаҳар ва туман депутатлари фуқаролар томонидан сайланадилар. Ўзбекистон бўйича жами 6 719 нафар депутатлар ўз фаолиятини бошлайди.
Манба:uzbyuksalish

Forwarded from UzA | Расмий канал
#Бугун_туғилган_кун
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган
➡ https://bit.ly/32bZhji
Каналга қўшилиш ⬇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw

#муаммо_ва_ечим
"Бирлик МФЙ, Нафосат кўчасидан ёзяпмиз. Ҳар доим ёмғир ёғса, кўчаларимиз нақ "Оққуш кўли" га айланиб кетарди. Ниҳоят, бизнинг кўчамизда ҳам байрам бўладиган бўлди. Кўчамизга кеча шағал ётқазилди. Айтишларича, ёмғир тинса, асфальтланаркан. Мутасаддиларга раҳмат, фақат энди ишни охиригача битиришса бўлгани!"
Нафосат кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар.

#ташриф
Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Шавкат Жавлонов Пискентда бўлди.
Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида пахтакорлар билан учрашувда Ш.Жавлонов пахта хирмонини бунёд этишда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг меҳнатини алоҳида эътироф этди.
Дарҳақиқат, айнан маҳалла раислари ўз ҳудудидаги аҳоли вакилларининг турмуш тарзидан, имкониятидан яхши хабардор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан пахта йиғим- терими мавсумида минглаб фуқаролар даромадли юмушга жалб этилдилар. Пахта териб, оиласи бюджетига салмоқли ҳисса қўшдилар.
Шу куни илғор теримчиларнинг бир гуруҳи республика Маҳалла жамоат фондининг совғалари билан тақдирландилар.