PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.48K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Ис газидан заҳарланиш.
Бу қандай рўй беради?
Forwarded from MINENERGY.UZ
Электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқ саволлар юзасидан мурожаат манзиллари рўйхати

—————

Список адресов для обращений по вопросам электроснабжения и газоснабжения


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_бандлиги

Пискент туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида тумандаги ишсиз аҳоли вакиллари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

🔎 Тадбирда тумандаги корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан қатнашди. Унда ёшлар, хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежи битирувчилари, Қуролли кучлар заҳирасига бўшатилганлар, жазо муддатини ўтаб қайтган ва иш билан банд бўлмаган 153 нафар аҳоли қамраб олинди.

👕 “LOTUS TEKSTIL” МЧЖ трикотаж фабрикаси 300 та иш ўрнига эга. Айни вақтда корхонада 110 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Яна 190 та бўш иш ўрни мавжуд. Ярмаркада 11 нафар аёл ишга йўлланма олган.

Тадбир давомида 45 нафар фуқаро, шу жумладан 28 нафар йигит-қиз ўзлари қизиққан касб бўйича ишга жойлашди. 30 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитиш марказига қайта касб тайёрлаш учун юборилган.

🎥 Батафсил O‘zbekiston 24 телеканали лавҳасида

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мумтоз_адабиёт

Нутқимизда сўзлар жилоси

🎥 Пискент тумани 1-ИДУМ ўқитувчиси Висола Нуриддинова "Нутқимизда сўзлар жилоси" танловига тайёрлаган сидеолавҳасида Алишер Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин" достони мисолида она тилимизнинг имкониятлари тўғрисида сўзлайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_бандлиги
#бизнесга_қадам

🔰Пискент тумани 1-ИДУМда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ёшлар учун бизнес тренинг ташкил этилди.

🗂Тренингда 36 нафар тадбиркор ва ўз бизнесини бошлаш истагидаги ёшлар иштирок этди.

🧵Тадбир доирасида ишлаб чиқариш корхоналарига бизнес саёҳат уюштирилди. Унда ёшлар истиқболли лойиҳалар танлаш, бизнес бошқаруви бўйича инвестор тажрибаси билан яқиндан танишдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#тадбир

"Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари бугун туманимизнинг "Саидобод" МФЙда бўлиб ўтди.

Бугунги тадбирларда республика тарғибот гуруҳи аъзолари, туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, спортчи ва иқтидорли ёшлар иштирок этишди.

📚Маънавий-маърифий дастур доирасида туман Ахборот кутубхона маркази томонидан китоблар кўргазмаси ва ярмаркалари ташкил этилди.

📌 Суҳбатларда одамлар қалбида шукроналик, келажакка ишонч уйғотувчи, ҳар бир имкониятдан самарали фойдалана билиш сингари фазилатлар тўғрисида фикр алмашилди. Видеороликлар намойиш этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#спорт

🏆Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида TAEKVON-DO ITF бўйича Ўзбекистон кубоги учун вилоят саралаш беллашувлари бўлиб ўтган эди.

🤼‍♂Пискент БЎСМ маълумотларига кўра, турнирда Тошкент вилоятининг 22 туман ва шаҳридан 450 нафар спортчи қатнашди. Қувонарлиси, туманимиз таэквондочилари умумжамоа ҳисобида мувафақиятга эришдилар. Муросасиз кечган баҳсларда Зангиота спортчилари 2-ўрин, Олмалиқ ва Чиноз жамоаси 3-ўринга сазовор бўлишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#зиё_масканида

📚Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди.

❇️ Маънавият ва маърифат маркази Пискент тумани бўлинмаси раҳбари Б.Озодов томонидан Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан туман АКМда ўрганиш ўтказилди.

📊Ҳозирги кунда Ахборот кутубхона марказида 54 000 та сара адабиётлардан иборат китоб фонди мавжуд. Уларнинг 46946 таси кирилл ва 6853 таси лотин ёзувидаги китоблардир.

Жорий йилда АКМ фонди қарийб 36 млн.сўмлик, жами 1577 та янги асар билан бойиди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан 210 та китоб тақдим қилинди.

Зиё масканидан 4225 китобхон доимий фойдалади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ижтимоий_ҳимоя
#мурожаат_изидан

⚡️Пискент тумани ҳокимлиги мутасаддилари тумандаги эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олдилар

🔹Туман ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев ҳоким қабулида бўлган "Бекобод", "Оқтом", " Мустақиллик", "Сувти" маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар хонадонига борди. Улар билан суҳбатлашиб, турмуш шароити, эҳтиёжлари ўрганилди.

"Сувти" маҳалласида яшовчи Ф.Омонованинг уйи ёниб, таъмирлашда амалий кўмак сўраган. "Бекобод" МФЙ да яшовчи С.Ўзбекхўжаев 79 ёшда ва ёлғиз яшайди. "Оқтом"лик А.Абдухошимов ногирон аёли билан истиқомат қилади.

Уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Меҳнат қобилияти мавжуд ва ишлаш истагидаги фуқароларга иш ўринлари таклиф этилди. Юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги таъкидланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi