PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.57K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#профилактика

⚡️ Ободонлаштириш бошқармаси ит овлаш бригадаси томонидан тадбирлар ўтказилди

🦮Эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаш, қутуриш ва бошқа касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида қаровсиз ит ва мушуклар тутиб, бартараф қилинмоқда.

🔺Шунингдек, туман Санитария эпидемиологик осойишталиги назорати маркази шифокорлари томонидан ўткир юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича маҳалла ва хонадонларда тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#эълон

Ҳурматли тадбиркорлар ва туманимиз фуқаролари!
Пискент тумани ҳокимлиги аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш йўналишидаги тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қуйдагиларни таклиф этади:

🔹 “Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида маҳалла марказларида енгил конструкцияли (акфа, контейнер ва ҳ.з.) дала дўконлари ташкил этиш;

🔸 тўғридан-тўғри импорт асосида ўсимлик ёғи, шакар, ун ва бошқа зарурий маҳсулотларни олиб келувчи ва улгуржи нархда сотишни амалга оширувчилар учун кўчма автодўконлар (автолавка) ташкил этиш;

🔹Шунингдек, тадбиркорларнинг куз-қиш захирасини яратишда четдан картошка олиб келиб, савдони ташкил этиш бўйича таклифларни қабул қиламиз.

📌Пискент тумани ҳокимлиги Сизнинг аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича тадбиркорлик фаолиятингизни қўллаб-қувватлашга, қулай шароит яратиб беришга тайёр!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#тадбиркорлик

Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчимисиз?

Пискент тумани ҳокимлиги "Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида маҳалла марказларида енгил конструкцияли (акфа, контейнер ва ҳ.з.) дала дўконлари ташкил этиш йўналишидаги таклифларингизни қўллаб-қувватлайди.

Мурожаат учун телефон:(70)545-10-97

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ #Оҳангарон #Пискент #Бўка

📌Бизнес-омбудсман Олмалиқ, Оҳангарон, Пискент ва Бўка туманларида тадбиркорлар билан учрашди.

🔹Учрашувларда тадбиркорларнинг фаолиятидаги муаммолари ўрганилди ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

🔸Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувларда тадбиркорлар асосан ер майдонлари ажратилиши, ноқонуний текширувлар ўтказилиши, маҳаллий давлат органларининг ноқонунийлик билан боғлиқ қарорларига дуч келаётганликларини билдиришди.

Учрашувларда 1000 га яқин тадбиркор иштирок этиб, 500 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилди.

🎥 Лавҳада шу ҳақда

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкент вилоятидаги газеталар дизайни ва мазмуни таҳлил қилинди

Бугун Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги маҳаллий нашрлар бош муҳаррирлари ва саҳифаловчи-дизайнерлари иштирокида «Бугунги кун матбуоти: мазмун ва дизайн» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

https://telegra.ph/Toshkent-viloyatidagi-gazetalar-dizajni-va-mazmuni-taҳlil-қilindi-10-30
#Биласизми

2020 йил 1 ноябрдан

Ўз ҳудудида аниқланган зарарли организмлар ҳақида ҳамда фитосанитар дала назоратини ўтказиш тўғрисида Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига ихтиёрий мурожаат қилган ва уларнинг оқибатларини бартараф этган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#онлайн

⚡️Айни вақтда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида Пискент тумани сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари учун экспресс тренинг бўлиб ўтмоқда.

📌Машғулотларни Давлат бошқаруви академияси ўқитувчиси Марҳабо Сафарова олиб бормоқда.

Тренингда жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, мотивация бериш, ишлаш услуби, меҳнатни
режалаштириш, мақсад қўйиш ва унга эришиш сингари мавзулар кун тартибидан ўрин олган.

Каналга уланинг:
@argos_uz
#қабул_куни
#юзма_юз

🔰 Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев ҳафтанинг ҳар шанба куни фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини ўрганиб, ижобий ечим топмоқда.

📌 Айни вақтда бўлиб ўтаётган қабул жараёнида туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

📊Қабул давомида 50 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Мурожаатлар асосан уй-жой учун ер участкаси ажратиш, имтиёзли кредит, куз-қиш мавсумига ички кўчаларни тайёрлаш, айрим хонадонларни газлаштириш ва моддий ёрдам масалаларида бўлмоқда.

🖇Фуқаро мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида қабулда иштирок этган ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарларига манзилли топшириқлар берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ҳокимимиздек инсонлар купаяверсин.

Ҳаёт синовлардан иборат дейишади. Лекин ҳеч кимни фарзанди билан синамасин экан.
Қизим Гулсанам бетоб бўлганидан бери дарду- дунём қоронғу бўлиб қолди.
Айниқса қизимга қўйилган ташхис- нафас йўлларининг ўткир шамоллаши туфайли бошланаётган астма касаллиги нималигини билганим учун тушкунликка тушиб қолдим. Оиламнинг моддий аҳволи туфайли қизимни даволатиш муаммони янада ошириб юборган эди.
Шундан сўнг кўпчиликнинг маслаҳати билан туманимиз ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг қабулига боришга қарор қилдим. Ҳокимимиз мени юпатиб, қизим албатта тузалишини, бунинг учун ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини айтди ва шаҳардаги энг яхши клиникалардан бирига жойлаштириб, барча харажатлар учун пул ўтказиб берди.
Ҳозир қизим Гулсанамнинг аҳволи яхши. Кундан- кунга тузалиб боряпти. Мен "Piskent hayoti" газетаси расмий каналига мурожаат қилиб, туманимиз ҳокими Раҳимжон Рихсиевга оиламиз номидан ва шахсан қизим Ўролбоева Гулсанам номидан катта миннатдорчилигимизни етказиб қўйишларини илтимос қилдим.
Одамлар дарди ва эл- юрт ташвиши билан яшайдиган ҳокимимиз каби инсонларни ҳамиша яратганнинг ўзи қўлласин, дея дуо қилиб қоламан.
Ҳурмат билан Гулчехра Ғаниева.
Бирлик мавзейи, " Гулшан" даҳаси.

@piskenthayoti
#мурожаат_ва_ечим

Митан маҳалласи аҳолиси томонидан Бобур кўчасида сув қувури ёрилгани, оқибатда ичимлик суви исроф бўлаётгани тўғрисида мурожаатлар қилинган эди.

🛠"Тошкент сув таъминоти" туман филиали ишчилари томонидан сув қувурининг Бобур ва Асроров кўчаларидаги ёрилган нуқталарида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Наманганда ҳоким маслаҳатчилари ва ахборот хизматлари раҳбарларига хизмат автомобиллари топширилди.

Батафсил — https://dy.uz/83s9o
⚡️Бугундан дизель ёқилғисининг нархи арзонлаштирилади

Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

"Аввал хабар берилганидек, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган нефть маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

1 ноябрдан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги импорт дизель ёқилғисининг нархи 6500 сўмдан 6000 сўмга арзонлаштирилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
🏃‍♂ПИЁДА ЮРИНГ : СОҒЛОМ ВА БОЙ БЎЛАСИЗ!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, энг кўп пиёда юрганларга ойига 1 млн сўмгача пул тўланади.

Ўзбекистонда пиёда юришни ва юришни тарғиб қилувчи веб-сайт ишлаб чиқилади, бу орқали юриш учун фуқароларга пул мукофотлари берилади.

👉бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг электрон ҳамёнига 3 минг сўм;

👉ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм тўланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#нарх_наво

Пискент тумани деҳқон бозори ва ярмаркадаги нархлар тўғрисида маълумот
(2020 йил 1 ноябрь ҳолатига)

🥩 Мол гўшти (1 кг) 50000 - 60000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 55000 - 65000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 19000 - 23000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 2800 - 6000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1700 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 14000 –15000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 9800 - 15000 сўм
🥛 Сут (1 л) 4 000 - 5000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 6500 –15000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 5900 - 7500 сўм
🍯 Асал (1 кг) 30000 - 60000 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 950 - 1200

🍅 Помидор (1 кг) 4000 - 6000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 6000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1500 - 3000 сўм
🧄 Саримсоқпиёз (1 кг) 15 000
🥔 Картошка (1 кг) 3500 - 4.000 сўм
🍠 Шолғом (1 кг) 2000 - 3000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 1500 - 2000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2000 - 2500 сўм
🍇 Узум (1 кг) 10000 - 15000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 4000 - 10000 сўм
🍋 Лимон (1 кг) 13000 - 16000 сўм
🍌 Банан (1 кг) 25000 сўм

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi