PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.45K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Ўзбекистон туризмида янги давр

Обновляющийся Узбекистан: новая веха в сфере туризма Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мавсум
#медиа_тур

Мавсумига қай даражада тайёрмиз?

Мавсумга тайёргарлик юзасидан туманда махсус ишчи гуруҳ тузилиб, кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектларида мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилди. 326 та иситиш қозонлари жорий таъмирланиб, айрим жойларда газ ва кўмир ёқилғисида ишлайдиган иситиш қозонлари ўрнатилди.

Куз-қиш мавсумида газ қувурларида босимни бир меъёрда ушлаш ва истеъмолчиларга тақсимлаш мақсадида 397 та газ тақсимлаш қутилари техник кўрикдан ўтказилди. 124 км (100 %) табиий газ тармоқлари кучли босим остида синовдан ўтказилди. Аҳоли хонадонига 717 та смарт газ ҳисобдонлари ўрнатилди.

Аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини қондириш, мавсумда узилишларнинг олдини олиш мақсадида 246 км ҳаво линиялари жорий, 155 км мукаммал таъмирланди. 80 та трансформатор пунктлари жорий, 39 таси мукаммал таъмирланди. Хонадонларга 17 645 та (92,5%) замонавий электр энергия ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.

Батафсил🎥 "Тошкент" телеканали лавҳасида

@piskenthokimligi
#сайлов

Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашига сайлов ўтказилади

18 октябрь куни халқ депутатлари Пискент тумани кенгашининг бўшаб қолган ўринларига депутатлар сайлови бўлиб ўтади. Бу хақда 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Пискент туман кенгашининг XIII сессиясида тегишли қарор қабул қилинган.

Сайловлар Пискент туманидаги 2 та сайлов участкасида:

627-сайлов участкаси "Майлобод" МФЙ, 4-умумтаълим мактаби

641-сайлов участкаси
"Сувти" МФЙ, 18-умумтаълим мактаби биносида ташкил этилади.


P.S: Сайлов жараёнини юқори даражада ўтказиш туман сайлов комиссияси (Б.Жулбарисов) зиммасига юклатилган.

@piskenthokimligi
Тожикистонда Ўзбекистон томонидан қурилган мактаб очилди

👉 https://kun.uz/69507123

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Миллий стандарт “овози жаранглаши”га эришишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Мы должны достичь того, чтобы национальный стандарт имел свой «веский голос»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Президент_совғаси

1687 нафар ўқувчига “ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” топширилди

📚Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 41та умумтаълим мактабига янги 2020-2021 ўқув йилида 1687 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилинган. Уларнинг барчасига Президент совғалари топширилди.

“Президент совғаси” таркибидан 10 турдаги ўқув қуроллари, жумладан, портфель, дафтарлар, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, ручка ва бошқалар ўрин олган.

@piskenthokimligi
“Лазги” халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

➡️ https://bit.ly/36ktQcx

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#об_ҳаво

O‘zgydromet хабарига кўра, 29-30 сентябрь кунлари кундузги ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 6-8 даражага пастдир.

Ўзбекистонда ҳафта давомидаги об-ҳавога баландликдаги циклон таъсир кўрсатади. Ҳафтанинг биринчи ярмида кўпчилик вилоятларда айрим жойларга ёмғир ёғади, ҳарорат иқлимий меъёрлардан паст бўлади.

@piskenthokimligi
«Ҳамкорликка тайёрмиз», — Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди. Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида гапирди.

— Биздаги статистикага кўра сўнгги уч йилда ҳар икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари икки ярим баробарга ошди. Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти 2,1 баробарга ошган бўлса, Тожикистон экспорти қарийб 5 баробар ортди. Бундан келиб чиқадики, бизнинг муносабатларимиз фақат бир томонлама манфаатли ҳамкорлик эмас, балки ҳар икки томонга наф келтиради.

Жорий йилда пандемия туфайли Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш пасайди, аммо фақат Тожикистон билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

Яқин йилларда олдимизга қўйилган вазифа — ўзаро товар айланмасини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш имкониятига эгамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий йилда сув танқис бўлишига қарамасдан, қўшимча сув етказиб берганингиз учун Тожикистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

Мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда хусусан, илмий марказлар ўртасида тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилишини Тошкентда ўтказишни таклиф қиламиз.

Пандемия вақтида бир биримизни қўллаб-қувватлаганимиз ҳамкорликнинг қай даражада мустаҳкам эканини билдиради. Ўзбекистон бу ҳамкорликни давом эттиришга тайёр, — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.

@aoka_uz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Энди Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан (592-сон, 28.09.2020 й.) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

Давлат тили бўйича имтиҳон якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизи (50 балл)дан кам балл олган талабгорлар синов имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.

Синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга эса давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади ва у муддатсиз амал қилади.

@piskenthokimligi
#челленж

Устозимга таъзим!

Бу ёруғ оламга қадам қўйган ҳар бир шахснинг биринчи устози—ота-онаси бўлса, кейинчалик боғча, мактаб, навбати билан ўрта-махсус ёки олий ўқув юртида ўқиш жараёнида устозлардан билим олади, ҳаёт сабоқларини ўрганади.

Бугунги кунда раҳбар ё олим, энг аввало одам бўлиб етишишингизда УСТОЗларнинг меҳнати, ўрни беқиёс!

1 октябрь - Устоз ва мураббийлар байрами муносабати билан Пискент тумани ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман бўлими ҳамкорликда "Устозимга таъзим" номли танлов эълон қилади.

Қутлуғ кунда ўз ўқитувчингиздан хабар олинг, кўнглини кўтаринг, табрикланг. Энг яхши фото ва видеоларингизни, табрикларингизни юборинг!

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#челленж

Устозимга таъзим!

5-умумтаълим мактаби 6-А синф ўқувчиси Гуласал Ғоффоржонованинг байрам табриги

@piskenthokimligi
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Айни дақиқаларда Халқаро конгресс марказида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Унда давлатимиз раҳбари сўзга чиқиб, юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади. Табрикда миллионлаб фарзандларимиз қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олийжаноб устозларимизга чин дилдан миннатдорлик билдирилди. Жамиятимизда устозларга бўлган ҳурмат, уларнинг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш борасидаги ишларнинг пировард мақсади, юртимизда илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш, тараққиётимиз учун зарур интеллектуал авлодни тарбиялашга қаратилгани алоҳида таъкидланди.

Тантанали тадбир видеоалоқа шаклида ташкил этилган бўлиб, унда республикамизнинг барча ҳудудларидан ўқитувчи ва мураббийлар, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқдалар.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан

Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири

БУЮК МУАЛЛИМ

Мен Ватанни ўрганмадим заридан,
Ўрганмадим уни ҳур ё паридан.
Кафтларининг чизиқлари – хати ҳам
Ажинлари бўлди менинг харитам.
Шу хатларда кўргандим илк Ватанни,
Ўз онамдан ўргандим мен Ватанни.

Меҳрлари қошу кўзлар бўлдилар,
Ою қуёш мисол юзлар бўлдилар.
Жисмим аро улғайдилар, тўлдилар,
Ватан янглиғ улуғ сўзлар бўлдилар.
Киприкларин остларида тургандим,
Мен Ватанни шу кўзлардан ўргандим.

Нокаслардан ўрганмадим мен уни,
Ёт каслардан ўрганмадим мен уни.
Ору қарздан ўргангандим мен уни,
Хору хасдан ўргангандим мен уни.
Ўзим кийик сўқмоғида юргандим,
Мен Ватанни сўқмоқлардан ўргандим.

Осмонлари бошим узра огоҳлар,
Гиёҳидан дилга олдим гиёҳлар,
Райҳонларин сиёҳидан сиёҳлар,
Булоқлардан кўзлар олдим, нигоҳлар.
Ўзим ҳам бир чечакларга буркандим,
Мен Ватанни гиёҳлардан ўргандим.

Менга азал азиз бўлган баридан,
Бешигимдан талпинган пайтларимдан,
Умр кўрган ҳар кексаю қаридан,
Меҳнатларин ёдлаб ўсдим бағридан.
Пайкалларин кокиллардай ўргандим,
Мен Ватанни эгатлардан ўргандим.

Ушоқ нонинг қадри минг элга маълум,
Дарс олдим мен сувлар ичган маҳалим.
Булбулларинг тилларида шу таълим,
Ўзинг устоз, ўзинг буюк муаллим.
Ҳикматлардан қургандим мен Ватанни,
Заҳматлардан ўргандим мен Ватанни!

@piskenthokimligi
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага ишланмайдиган байрам куни, яъни 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни. Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

Бугун ким бўлишингиздан қатьий назар, раҳбар ё олим, муваффақиятингиз замирида энг аввало УСТОЗларнинг меҳнати, ўрни беқиёс!

1 октябрь - Устоз ва мураббийлар байрами муносабати билан телеюлдуз Жамшид Умрзоқов пискентлик устозларини табриклади.

@piskenthokimligi