PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Пискентда намунали электрон поликлиника хизмати йўлга қўйилди

15 октябрь куни Пискент тумани аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни намунали ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича ташкил этилган семинарга мезбонлик қилди.

Семинар иштирокчилари туманда бу борадаги топшириқлар ижроси, аҳолига электрон хизмат кўрсатиш жорий этилган Кўп тармоқли марказий поликлиника ва янги барпо этилган 49-қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига тиббий-санитария хизматлар кўрсатиш сифатини оширилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар, аёллар маслаҳатхоналари ва тез тиббий ёрдам фаолияти, касалликлар профилактикаси бўйича оммавий скрининг тадбирлар жорий этилиши, қишлоқ оилавий поликлиникаларининг тез тиббий ёрдам ва стационар муассасалар билан узвий ҳамкорлиги қай даражада йўлга қўйилганлиги билан яқиндан танишдилар.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган якуний қисмда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Арзиқуловнинг Пискент ва Олмалиқ шаҳрида аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишни намунали ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, тиббиёт арбоблари иштирок этдилар.

@piskenthokimligi
АҲОЛИГА ЭЛЕКТРОН ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛАДИ

Республикада Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, тиббиёт соҳасида ҳам бир қатор янгиланишлар рўй бермоқда.
Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.

Туманимизда аҳолига хизмат кўрсатаётган кўп тармоқли марказий поликлиникада ахборот коммунакицион технологияларидан фойдаланиб, электрон хизматларнинг йўлга қўйилиши халқимиз саломатлиги ва уларга тиббий-санитария хизматлар кўрсатиш сифати ҳамда имконини янада оширади.

Эндиликда аҳоли уйидан чиқмасдан туриб, шифокорлар қабулига ёзилиши, керакли кўрсатмалар олиши ва бошқа қулайликлардан фойдаланиш имконига эга.

Муассасанинг кенг қамровли интернет тармоғига уланиши ва барча зарур қулайликлар яратилиши учун муассаса компютерлар билан тўлиқ таъминланди.
Поликлиниканинг моддий техник базасини шакллантириш мақсадида Пискент туман ҳокимлиги томонидан 60 млн сўм маблағ ажратилди. 100 млн сўм қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар учун ажратилди. Шунингдек, 25 млн сўм тиббиёт бирлашмаси маблағлари ҳисобидан йўналтирилди.

Жумладан, 2018 йилда инвестиция дастури асосида Дўстбеков ҳудудидаги Файзобод, Сувти ва Дўнгқўрғон қишлоқлари аҳолисига самарали тиббий хизмат кўрсатиш имконига эка 49-қишлоқ оилавий поликлиникаси қурилиб, аҳоли ихтиёрига топширилиши ҳам тиббиёт соҳасидаги ижобий ислоҳотларнинг самарасидир. Эътиборлиси, ушбу қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳам электрон хизматлар йўлга қўйилган бўлиб, тиббиёт ходимлари билан аҳолининг ҳатто масофадан туриб мулоқотни амалга оширишга имкон беради.

Мустақил ватанимизда инсон омили, унинг саломатлиги энг муҳим омилдир. Олис қишлоқлар аҳлининг саломатлигини сақлаш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари бунинг исботидир.

@piskenthokimligi
#Тил_миллат_кўзгуси
Видеолавҳада 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари

@piskenthokimligi
Ўзбекистон ХДП Пискент туман кенгаши Ёшлар боғида "Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз!" шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда партия фаоллари ва тарафдорлари иштирок этдилар.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгашининг депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича раҳбари Баҳодир Файзиев , Маънавият ва маърифат Маркази туман бўлими раҳбари К.Мамажонов , Пискент жоме масжид бош имом хатиби О.Қаюмхонов , туман хотин қизлар қўмитаси раиси Р.Мирхолиқова, ХТБ мудири Х.Рашидов ва умумтаълим мактаблари маънавият раҳбарлари , Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси А.Пўлатов ва ёшлар етакчилари, Ф
маҳалла фаоллари ва фуқаролар қатнашдилар.

Тадбир куй-қўшиқлар, рақслар, қизиқарли сиёсий савол жавоблар билан кўтаринки руҳда ўтди. Ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар вакилларига ҳомийларнинг совғалари, партия фаоллари ва нуронийларга партиянинг эсдалик совғалари тарқатилди.

Тадбир иштирокчилари 22 декабрь куни бўладиган сайловларда фаол иштирок этиб, партияни қўллаб қувватлашини билдирдилар.

@piskenthokimligi
Forwarded from Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online (ToshkenthaqiqatiBot)
​​​​#тасанно
Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси

6,5 миллиондан ортиқ обуначи (фолловер) ларига эга саҳифада Буюк алломамиз Ал-Хоразмийнинг инсон хулқи ва тарбиясининг нақадар муҳимлигини оддий арифметика орқали тушунтириб берганини кўриб қолиб чин дилдан хурсанд бўлдим.

Бутун дунё эътироф этадиган шундай алломалар етишиб чиққан юрт фарзандлари, албатта илм-фан бўйича дунёда етакчи даражага кўтарилишлари шарт.

Инглиз тилида ёзилган ушбу гапларнинг интернетда бошқа манбадан олинган таржимаси (шуни ўзбек тилида ёзган сайт муаллифларига алоҳида раҳмат):

"Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:

Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000."


Шерзод Шерматов,
Халқ таълими вазири.


Каналга обуна бўлиш
#Тил_миллат_кўзгуси

Халқ тақдири тил тақдири билан чамбарчас боғлиқ. Тил ҳар бир миллат маданиятининг асосидир.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги олдидан туманимиз мактаблари устоз ва муаллимлари томонидан ёзилган иншолар ва диктантларда ана шу жиҳатларга урғу берилди.

Суратларда: 21 ва 40-умумтаълим мактабларида танлов жараёнидан лавҳалар.

@piskenthokimligi