#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ун ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган буғдой фақат биржа орқали сотилади
Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (866-сон, 14.10.2019 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, 2019 йил 15 октябрдан:
👉 2019 йил ҳосилидан тайёрланган ва ун ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган буғдой ғалла истеъмолчиларининг барча тоифаларига фақат биржа орқали сотилади;
👉 давлат харидлари доирасида сотиб олинган буғдойни қайта ишлашдан олинган ун барча истеъмолчиларга 100 фоиз тўловни олдиндан амалга ошириш орқали очиқ биржа савдоларида сотилади;
👉 2019 йил ҳосилидан тайёрланган буғдойнинг 1 тоннаси ун ишлаб чиқаришга 1300 минг сўмдан улгуржи нархда сотилади.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифаларига бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси оширилиб, 50 000 сўм миқдорида белгиланди.
✅ Шунингдек, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб компенсация оладиган аҳоли тоифаларига қуйидагилар ҳам қўшилди:
👉 14 ёшгача бўлган болалари учун нафақа олувчи оилалар;
👉 белгиланган энг кам миқдорда ёшга доир пенсия олувчилар.

#Тил_миллат_кўзгуси
Она тили миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муомала воситаси балки халқнинг маданияти ва маънавияти, урф-одатлари ва қадриятларини англатувчи омил ҳам.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган қутлуғ сана арафасида 1-ИДУМда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда ана шу жиҳатлар тилга олинди. Тадбирга таниқли ижодкор Ашурали Боймурод, пискентлик журналист ва ёзувчи Собиржон Иномов, умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ташриф буюрдилар.
Ижодкорлар ўқувчиларга она тилига эҳтиром, уни соф сақлаш ва келгуси авлодларга етказиш, тилни аслидек тоза сақлашда мутолаанинг аҳамияти тўғрисида сўзладилар. Ўзбек адабиётининг забардаст шоир ва ёзувчилари ижодидан намуналар ўқидилар.
Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир муассасада ташкил этиляпти.
@piskenthokimligi

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
Daryo
Олмалиқда йўлкира нархи эълон қилинмай оширилиши танқид қилинди. Тошкент вилояти ҳокимлиги масъулларни қатъий огоҳлантирди
Маълум бўлишича, қарор нусхасини ўрнатилган тартибда тарқатиш рўйхатига вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати техник хато туфайли киритилмай қолган
Пискентда намунали электрон поликлиника хизмати йўлга қўйилди
15 октябрь куни Пискент тумани аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни намунали ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича ташкил этилган семинарга мезбонлик қилди.
Семинар иштирокчилари туманда бу борадаги топшириқлар ижроси, аҳолига электрон хизмат кўрсатиш жорий этилган Кўп тармоқли марказий поликлиника ва янги барпо этилган 49-қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига тиббий-санитария хизматлар кўрсатиш сифатини оширилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар, аёллар маслаҳатхоналари ва тез тиббий ёрдам фаолияти, касалликлар профилактикаси бўйича оммавий скрининг тадбирлар жорий этилиши, қишлоқ оилавий поликлиникаларининг тез тиббий ёрдам ва стационар муассасалар билан узвий ҳамкорлиги қай даражада йўлга қўйилганлиги билан яқиндан танишдилар.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган якуний қисмда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Арзиқуловнинг Пискент ва Олмалиқ шаҳрида аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишни намунали ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, тиббиёт арбоблари иштирок этдилар.

АҲОЛИГА ЭЛЕКТРОН ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛАДИ
Республикада Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, тиббиёт соҳасида ҳам бир қатор янгиланишлар рўй бермоқда.
Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.
Туманимизда аҳолига хизмат кўрсатаётган кўп тармоқли марказий поликлиникада ахборот коммунакицион технологияларидан фойдаланиб, электрон хизматларнинг йўлга қўйилиши халқимиз саломатлиги ва уларга тиббий-санитария хизматлар кўрсатиш сифати ҳамда имконини янада оширади.
Эндиликда аҳоли уйидан чиқмасдан туриб, шифокорлар қабулига ёзилиши, керакли кўрсатмалар олиши ва бошқа қулайликлардан фойдаланиш имконига эга.
Муассасанинг кенг қамровли интернет тармоғига уланиши ва барча зарур қулайликлар яратилиши учун муассаса компютерлар билан тўлиқ таъминланди.
Поликлиниканинг моддий техник базасини шакллантириш мақсадида Пискент туман ҳокимлиги томонидан 60 млн сўм маблағ ажратилди. 100 млн сўм қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар учун ажратилди. Шунингдек, 25 млн сўм тиббиёт бирлашмаси маблағлари ҳисобидан йўналтирилди.
Жумладан, 2018 йилда инвестиция дастури асосида Дўстбеков ҳудудидаги Файзобод, Сувти ва Дўнгқўрғон қишлоқлари аҳолисига самарали тиббий хизмат кўрсатиш имконига эка 49-қишлоқ оилавий поликлиникаси қурилиб, аҳоли ихтиёрига топширилиши ҳам тиббиёт соҳасидаги ижобий ислоҳотларнинг самарасидир. Эътиборлиси, ушбу қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳам электрон хизматлар йўлга қўйилган бўлиб, тиббиёт ходимлари билан аҳолининг ҳатто масофадан туриб мулоқотни амалга оширишга имкон беради.
Мустақил ватанимизда инсон омили, унинг саломатлиги энг муҳим омилдир. Олис қишлоқлар аҳлининг саломатлигини сақлаш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари бунинг исботидир.

Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM