PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#фуқаро_мурожаати

Ҳафтанинг жума куни Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедовнинг мурожаатларини қабул қилиш куни сифатида белгиланган. Мурожаатларни мутасаддиларга телефон қўнғироқлари орқали етказиш мумкин.

Туман ҳокимга қилинган мурожаатлар асосан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, бандликни таъминлаш, уй-жой билан боғлиқ бўлиб, туман ҳокими мутасадди раҳбарлар орқали мурожаатчиларнинг муаммосига ечим топилди.

"Янгиобод" маҳалласида яшовчи О.Чуринага кредит олиши учун кўмак, "Бирлик" маҳалласида истиқомат қилувчи М.Обидовага ободонлаштириш бошқармасидан ишга тавсия берилди.

Шунингдек, бир гуруҳ фуқароларнинг тураржой кадастри билан боғлиқ муаммосини қонун доирасида ҳал этиш бўйича Ер-мулк кадастри бўлими раҳбари С.Соатовга аниқ топшириқ берилди.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#онлайн_мулоқот

📣📣Пискент тумани аҳолиси
диққатига!

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши коммунал соҳа бўйича кўплаб саволларни юзага келтирди. Эндиликда уйингиздан чиқмай,
мурожаатларингизни қуйидаги рақамлар орқали соҳа масъулларига билдиришингиз мумкин:

Туман Электр тармоқлари корхонаси (раҳбари Умархон Холиқулов): 70-545-11-05, 97-714-81-09

"Пискенттумангаз" филиали (раҳбари Собир Соипов): 70-545-11-04, 98-190-88-22

"Тошкент сув таъминоти" Пискент филиали (раҳбари Эркин Гаипов): 70-545-13-93, 99-828-56-65

Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (раҳбари Абдурауф Худойбердиев): 70-545-26-36, 97-734-24-33

"Тоза ҳудуд" ДУК (раҳбари Н.Мирвосилов): 70-545-17-65, 99-814-90-95,

Ободонлаштириш бошқармаси (раҳбари Салоҳиддин Пармонов): 99-400-78-83, 99-407-73-84

"Алоқа"бўлими (раҳбари Шерзод Маҳмудов): 70-545-15-21, 99-482-23-33

‼️Ўзингизни асранг, уйда қолинг!


@piskenthokimligi
#биласизми?

📌 Пискент туманида жами оилалар сони - 26 522 тани ташкил этади

👨‍👩‍👧‍👦Намунали оилалар - 1 174 та

👪Ёш оилалар - 4 855 та

👰🤵2020 йил 5 ой давомида қурилган янги оилалар - 161 та

@piskenthokiligi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифининг асосий натижалари:

Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.

❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:

40 миллион сўмлик моддий ёрдам;

Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

🏬 Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

1 сентябргача одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.

❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб, ўз эгаларига топширилади.

🔵 Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчилар Сирдарёга етиб келган.

❗️Қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар амалга оширилади.

💼 Ушбу лойиҳалар ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин киши иш билан таъминланади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ходимлари Ўртачирчиқ тумани "Машъал" газетаси вакиллари билан биргаликда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида бўлиб, фавқулодда вазиятдан азият чеккан Мирзачўл маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашдилар.

▶️https://telegra.ph/AOKA-Toshkent-viloyati-%D2%B3ududij-bosh%D2%9Barmasi-boshli%D2%93i-%D0%8Ezbekiston-Adolat-SDP-faoli-Zarifa-EHralieva-boshchiligidagi-bir-guru%D2%B3-so%D2%B3a--05-15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Янги уйга кўчиб ўтсаларинг ҳам, ҳовлиларинг ўзларингга тегишли бўлиб қолади» — Шавкат Мирзиёев сирдарёликлар билан мулоқот қилди

Тошқин туфайли аҳолига йўқолган мол, қўй ва эчкилари ўрнига давлат томонидан бошқаси олиб бериладиган бўлди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
15 май куни коронавирус қайд этилган 41 ҳолатнинг 23 таси Самарқанд вилоятига тўғри келди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2686 ҳолатда касаллик қайд этилиб, 2158 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу коронавирус инфекциясидан даволанишнинг 80 фоизи дегани.

❗️Ҳозирда шифокорларимиз томонидан 517 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда.

Манба: @ssvmatbuotkotibi
@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#профилактика

🦠 Пискент тумани ҳудудида коронавирус пандемиясига қаршин 14-15 май кунлари олиб борилган профилактик дезинфекция тадбирлари тўғрисида

Бозор ва савдо шохобчалари 4та - 1000 кв м
🏫 Ташкилот ва муассаса 16та (ҳокимият, банк, ДСИ, ИИБ ва бошқа) - 4000 кв м
🏤 таълим муассасаси 5та - 2000 кв м
🛣 кўчалар 2 та - 1900 кв м
🚕 Такси 291 - 572 кв м
🚗 Патрул пост орқали кириб келаётган транспортлар 461та - 1102 кв м
🏘 МФЙ биноси 2 та - 200 кв м
🏠 Уй ва подъезд 12 та - 5400 кв м
⭕️ Карантин ҳудуди 32 та (2 кунда) - 3720 кв м

Жами 24 605 кв метр майдонда дезинфекция ишлари ҳамда карантин қоидалари бўйича тарғибот ишлари олиб борилган.

👩‍🚀👩‍🚒Дезинфекция ишларига СЭОМнинг 22, ФВБнинг 7, Мудофаа бўлимининг 8 нафар ходими жалб этилган.

@piskenthokimligi
Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ҳақида.

@piskenthokimligi
“Сардоба иши"- дастлабки хулосалар эълон қилинади

Бугун, соат 11.15 да Халқаро пресс-клуб Гулистон шаҳридан тўғридан-тўғри эфирга чиқади.
Унда 1 май куни Сардоба тошқини ва айни пайтда ҳалокат оқибатларини юмшатиш ҳамда бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар сарҳисоб қилиниши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, қуйидаги мансабдорлар тадбир спикери сифатида иштирок этишади:

молия вазири Темур Ишметов;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов;

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов;

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов;

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов;

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Тешаев

сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов;

уй-жой-коммунал хўжалик вазири ўринбосари Назиржон Назиров;

Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев;

мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Баҳром Зулфиқоров.

Шунингдек, Бош прокурорнинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсуддинов ҳам спикер сифатида қатнашиши ва “Сардоба иши” бўйича дастлабки хулосаларни эълон қилиши кутилмоқда.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз

Сўнгги кунларда кузатилган табиий офатлар халқимизни янада бирлаштирди. Кучли шамол натижасида зарар кўрган Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларига Пискент тумани ҳокими кўрсатмаси билан 100 млн сўм миқдорида инсонпараварлик ёрдами ўтказиб берилди. Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатларини бартараф этиш мақсадида куни кеча юк ташувчи транспортлар Сирдарёга юборилди.

@piskenthokimligi
Шавкат Мирзиёев Сардоба жабрдийдаларига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам сертификатлари, пул маблағли банк карточкаларини тарқатди

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Айни вақтда Сирдарё вилоятида
"Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат" мавзусида Халқаро пресс-клубнинг сайёр сессияси бўлиб ўтмоқда.

Жараён "Ўзбекистон 24" ва ЎзРепорт телеканаллари орқали жонли эфирга узатилмоқда.


@piskenthokimligi