PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ҳашар

Мунтазам ёғингарчилик ва шамол йўллар ҳамда ариқлар тўсилиб қолишига, электр линияларида узилишларга олиб келади.

Айни вақтда туман ҳокими ўринбосари Суннатилла Исақулов раҳбарлигида "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳашар ўтказилмоқда.

Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда ҳудуддаги фермерлар томонидан маҳалла кўчалари дарахт шохлари, сув йўллари тиқинлардан тозаланмоқда.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйдаги_юлдузлар

Пискент тумани "Баркамол авлод" болалар мактаби рақс тўгараги аъзоси Дурдона Абдуғаффоровадан ажойиб рақс (8 ёш).

@piskenthokimligi
#мурувват

Пандемия вақтида аҳолини қўллаб-қувватлаш, оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган инсонларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ер-мулк кадастр ДК Пискент тумани филиали томонидан хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

"Бирлик" маҳалласи Яшнобод кўчаси 27-уйда яшовчи С. Шакировнинг оилавий шароити ҳисобга олиниб, уй-жой кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб, етказиб берилди.

Карантин даврида уйда қолган фуқароларнинг кадастр ҳужжатлари ташкилот ходимлари томонидан хонадонларга олиб бориб топширилмоқда.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 21 августдаги ПҚ-461-сонли қарори асосида туман мулкка эгалик ҳуқуқи сўралган жами 4311 та ариза туман ҳокимининг қарори билан қондирилган. 918 та ариза эгалари тўлов муддатини ўтказиб юборишмоқда. Огоҳлантириш жоизки, тўловларни вақтида амалга оширмаслик мулкка эгалик ҳуқуқини ололмасликка сабаб бўлади.

С.Соатов, туман Ер-мулк кадастр ДК раҳбари

@piskenthokimligi
Азалдан одамлар орасида пискентликларга нисбат беришганда: “Чапдаст ва уддабурон халқ”- деган ибора ишлатилади. Чунки, бугунгача номлари машҳур бўлган алп келбатли полвонларни тарбиялаган илк мураббийлари ҳам аслида ҳалол меҳнат қилиб ризқ топиш учун қўлига кетмону ўроқ, ток қайчию босқон тутқазган меҳрибон ота-оналаридир. Пискентликлардаги бу фазилат бугун ҳам анъана сифатида давом этмоқда.

Бу ҳақда батафсил "Халқ сўзи" газетасининг расмий саҳифасида ўқинг
▶️https://xs.uz/uzkr/30510
#Сардобага_кўмак

Тошкент вилояти қурувчи-усталари Сардоба техноген фожеасидан зиён кўрганларга беминнат ёрдам кўрсатмоқда.

Сентябрь ойигача вилоятнинг 7 та пудратчи ташкилоти томонидан 120 та уй сирдарёликларга топширилади.

Жараёнга 1 минг 400 дан зиёд қурувчи уста, қурилиш техникалари сафарбар этилган. Айни пайтда кўчалар ва хонадонларни тошқин қуйқаларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
#бандлик

🦠Туманимизда карантин асоратларини юмшатиш, айни вақтда ишсиз қолган ва ишлаш истагидаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Туманда фаолият юритаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермерлар томонидан 1890 нафар вақтинча ишсиз фуқаролар мавсумий дала ишларига жалб этилди.

💴Ишчиларнинг белгиланган иш ҳақлари тижорат банклари ходимлари томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дала шийпонидаёқ тарқатилмоқда.

Деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши раиси Фарҳод Усмонқуловнинг сўзларига кўра, дала ишлари учун яна 1200 нафар ишчи ёлланиши режалаштирилган.

🌾Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишчиларга такрорий экин етиштириш учун ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган.

@piskenthokimligi
#саховат

📦🛍Фермер Хусан Мирзаев томонидан "Файзобод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

@piskenthokimligi