PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#кумуш_тола

🐛Пиллачилик қишлоқ хўжалигида оз вақт ичида ҳосил берадиган сердаромад соҳаларидан биридир. Туманда айни вақтда пилла парвариши қизғин кетмоқда.

📝Мавсумда ипак қурти парваришлаш бўйича 1500 та, жумладан: хозирги кунда биринчи босқич бўйича жами 220 та фермер хўжалиги билан 543,5 қути, 531 та касаначи билан 956,5 қути ипак қурти парваришлаш учун контрактация шартномалари тузилган.

“Бир оилага бир қути” акцияси доирасида маҳаллаларда карантин вақтида 1500 нафар фуқаро мавсумий иш билан таъминланди. Уларга даромаддан ташқари бир йиллик меҳнат стажи ҳисобланади.

👩‍⚕Пилла агрономлари томонидан айни вақтда биринчи мавсум бўйича 3-4 ёшга кирган пилла қурти назорат қилиниб, пиллакорларга зарур тавсиялар бериб борилмоқда.

📌Маълумот ўрнида: Пискент туманида пилла етиштириш мавсумида жами 2327 қути пилла қурти парваришланиб, 128 тонна тирик пилла етиштириш режалаштирилган.

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниқоб тақиш нега муҳим? Видеода ниқоб йўталнинг ҳавода тарқалишини қандай қилиб бартараф этиши акс этган.

😷
Ниқоб тақиш баъзида ноқулай ва иссиқ, бироқ бу одамлар ҳаётини сақлаб қолади ва COVID-19 га қарши курашда илғорлик қилаётган шифокор, ҳамшираларнинг оғир вазифаларини енгиллаштиришга ёрдам беради.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Почему необходимо носить маску? Видео о том, как маска предотвращает распространения кашля в воздухе

😷
Ношение маски, порою, неудобно и жарко, но может спасти жизни людей, и облегчить бремя врачам и медсестрам, которые находятся на передовой в борьбе с COVID-19

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага ишланмайдиган байрам куни, яъни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни. Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Ҳурматли иш берувчилар, йиллар давомида Меҳнат кодексининг ушбу нормаси кўп жойларда ишламаган бўлиши мумкин, аммо карантин вақтида қонунларга қатъий амал қилиб, барча ходимларингизга 1 соат вақтли жавоб бериб юборишингиз ҳам қонундан, ҳам инсофдан, ҳам виждондан бўлар эди!


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 4-мактаб ўқитувчиси Дилдора Расулова томонидан тайёрланган видеолавҳа.

@piskenthokimligi
❇️Тошкент вилояти Пискент тумани яшил (коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган) ҳудудлар сарасига киритилди.


👉https://qalampir.uz/n/19184
#сайёҳлик

Пискентда замонавий дам олиш маскани қурилди

Тошкент денгизи қирғоғида барпо этилган мажмуада 150 ўринли меҳмонхона ва оилавий дам олиш учун мўлжалланган 8 та пансионат мавжуд. Шунингдек, дам олувчилар учун ёзги амфитеатр, мусиқали фаввора, 2 та ёзги, 1 та қишки бассейн, даволовчи пархона, фитнес зали жойлашган.

Батафсил⤵️
https://telegra.ph/Piskentda-yangi-dam-olish-mazhmuasi-barpo-ehtildi-05-08
“Дўстлик” маҳалласида жойлашган “Кучлик нефть базаси” УК дам олиш ва соғломлаштириш мажмуасида ободонлаштириш ишлари олиб борилди

👥Туман ҳокимининг ўринбосари Суннатилла Исақулов раҳбарлигида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Йўллардан фойдаланиш бўлими, Ободонлаштириш, “Тоза ҳудуд”, Ер-мулк кадастри масъуллари томонидан мажмуа атрофида кенг кўламда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

🍃Атрофи ўт-ўландан тозаланиб, девор ва дарахтлар оқланди. Тошкент денгизи қирғоғидаги чиқиндилардан тозаланди.

🚍Ҳашарда 63 нафар ишчи, 9 та техника воситаси жалб этилди.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Карантин даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш бўйича туманимизда бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

🎞Видеолавҳа шу ҳақда.

@piskenthokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Яшил” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хoтира азиз, қадр муқаддас!

🎞Ушбу видеoлавҳа 2-жаҳон урушида қахрамонларча жанг қилган Пискент тумани Қоровултепа қишлоғилик мард ва жасур ўғлонларнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
Мамлакатимизда сўнгги 14 кунда ичида жами 521 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди.

Шу даврда юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олганлар ҳамда хориждан келиб, карантинга олингач, касаллик аниқланганлар таҳлили.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 119 нафари соғайиб, рекорд кўрсаткични қайд этди. Даволаниш кўрсаткичи 76 фоизга етди.

Манба: @ssvuz
@piskenthokimligi