PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#тезкор

❗️Ўзгидрометеорология Тошкент вилоятининг 8 та ҳудудида кучли шамол бўлиш хавфидан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 2-4 июнь кунлари вилоятнинг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Кун_тарихи

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Билмоқ учун оламнинг сирин,
Қалб кўзи-ла кўринг дунёни,
Жондан азиз, беғубор ширин,
Болаларга беринг дунёни.

Улар учун бўлинг тулпор от,
Қувончларда чиқарсин қанот,
Эртакларга айлансин ҳаёт,
Болаларга беринг дунёни.

Жажжи бўлиб завққа тўлгансиз,
Хандон отиб шодон кулгансиз,
Бир кун сиз ҳам бола бўлгансиз,
Болаларга беринг дунёни.

Иқболини, бахтин кўринг сиз,
Камолини, тахтин кўринг сиз,
Ширин тушдек ўтсин умрингиз,
Болаларга беринг дунёни.

Дунё ўзи яралган бир кам,
Жажжи қалбин эзмасин ҳеч ғам,
Болаларни асрасин эгам,
Болаларга беринг дунёни.

Хуршид Карим

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан сектор раҳбари кўмагида Ғайрат ва Оқтепа маҳаллаларида яшовчи 40 нафар болажонларнинг пойтахтга саёҳати уюштирилди.

-Амир Темур музейи ва Тошкент ҳайвонот боғини томоша қилган болажонлар жуда катта таассуротлар олдилар,-дейди Ғайрат маҳалласи ёшлар етакчиси Саида Раҳмонова.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟥 Ижтимоий энергетика ислоҳоти: аҳоли учун ижтимоий норма ва таклиф этилаётган янги тарифлар

Муҳокамада қатнашинг:
https://regulation.gov.uz/oz/d/61845
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик
#ОАВ_нигоҳида

Янги боғча очилиши болажонларга байрам совғаси бўлди

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

Ҳурматли, тумандошлар!

Пискент тумани ҳокимлигида асосий турдаги озиқ-овқат, жумладан, ун ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нарх-навонинг асоссиз равишда ошиб кетишининг олдини олиш ва назорат қилиш мақсадида ШТАБ ташкил этилди.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

Штаб раҳбари -Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари - Миршоҳид Мирюнусов
📞
+998943674816

Штаб аъзолари:
Туман прокурори Алишер Жўраев
📞
+998911341775

Туман департаменти бошлиғи Темур Сапаев -
📞
+998998550024

Туман Солиқ инспекцияси бошлиғи - Жасур Сайфиев - 📞
+998997912929

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Назорат

Пискент тумани ҳокимлигида ташкил этилган асосий турдаги озиқ-овқат ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархларни назорат қилиш бўйича тузилган туман штаби аъзолари, туман Департаменти раҳбари Т.Сапаев томонидан ун етказиб бериш ва қолипли нон ишлаб чиқариш корхоналарида ўрганиш олиб борилди.

Айни вақтда нон ишлаб чиқариш корхоналарида бир дона нон нархи 1 500 сўм, дўкон ва савдо расталарида 1 600 сўмдан 1 800 сўмгача сотилмоқда. Ўрганиш давомида қолипли нон ишлаб чикарувчи кархоналар билан муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, Чимқўрғон маҳалласида “Ҳайдаров Эргаш” хусусий корхонасининг фаолияти департамент масъулларининг ёрдамида қайта тикланиб, нон ишлаб чиқариши йўлга қўйилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир

Барча шодлик сенга бўлсин, болажон!

Бугунги болажонлар байрами муносабати билан 1-сектор ҳудудидаги Бекобод маҳалласида жойлашган 1-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган байрам тадбиридан видеолавҳа.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
НАРХ-НАВО БОЗОРИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

❇️Бугунги кунда дунёнинг кўпгина давлатларида асосий турдаги истеъмол товарлар нархларининг ўсиши кузатилмоқда.

👉Ушбу вазиятда қатор мамлакатлар зарурий товарлар экспортини чеклаш билан бир қаторда ўша турдаги товарларни импортини рағбатлантириш билан ички бозордаги нарҳларнинг барқарорлигини ушлаб туриш чораларини кўрмоқда.

📌Шу муносабат билан республика аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари сунъий ва асоссиз оширилишининг олдини олиш, инфляция даражаси кескин ошиб кетишини олдини олиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

✍️Шунга асосан, “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

👉Батафсил

Kanalga
ulanish 👉 https://t.iss.one/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
Forwarded from bakiroo
30 йиллик кечикиш оқибатларига қарши даво яна кечиктириш эмас

Собиқ совет ўлкалари орасида бозорга ўтиш томон ҳаракатини бошлаган, лекин пировардига ҳали етиб боролмаган давлатлардан бири, афсуски - бу Ўзбекистон. Бозорга ҳеч қайси давлат биз каби узоқ муддат давомида ўтмаган бўлса керак, шунинг учунам оғриқларимиз ҳеч тугай демайди. Нархларни эркинлаштиришга бошқа давлатлар 1992 йил 1 январда киришиб, 1996-1999 йилларда бозорга ўтиш якунланган бўлса. биз 1994 йилдан бери шу йўлдамиз. Қанчалар эҳтиёткор, секин ҳаракатланганимиз сайин, ислоҳотларнинг оғриқлари шунча узоққа чўзилмоқда. Иккинчи авлод шу оғриқлар билан яшамоқда. Бу кетишда, худо кўрсатмасин, яна ортга чекинишлар бўлса, учинчи авлод ҳам ислоҳотлар зарурияти ҳақида чақириқлар билан, лекин бозор ислоҳотларига журъат қилолмай аросатда яшашда давом этади. Товон эса ошиб бораверади. Тескари ташвиқот кучаяверади.

Ҳеч қурса Грузия ё Қозоғистондагидек яшашни ҳамма истайди, жон бошига 4000 долларлик даромадларни ҳамма хоҳлайди. Одамлар тушуниши керакки, Грузиядек, Қозоғистондагидек ўртача яшаш тарзига етиб бориш учун улар ўтказган ислоҳотларга, қанчалик оғир бўлмасин, қадам босишимиз керак.

Кўпчилик ҳозир эсламайди. Тошкентдан даромади 2,3 баробар даромади камроқ Наманган, Фарғона ё Хоразмда буханка нон аллақачон бозор нархига ўтиб бўлган. 3 йил бўлди бунга. Ўшанда ҳам ваҳима кўтарганлар буханка нон ейдиганлар бўлмаган. Бозордаги энг қиммат ёғли патир нон ейдиганлар кўпроқ шовқин солишганди. Чунки буханка нон истеъмол қиладиганлар учун давлат компенсация тизимини ортиғи билан ишга туширганди. Бу сафар ҳам ижтимоий ёрдам каналлари (пенсия ва маош индексацияси, компенсация, бир марталик тўловлар) ишга тушмоқда. Керак бўлса яна ёрдам кўрсатилади. Менинг ишончим комил, истеъмоли буханка нон бўлган аҳоли тоифаси ҳимоясиз қолмайди.

Ҳа, "Арзон нон ва халққа томоша" сиёсати билан ҳам яшаш мумкин, давом этиш мумкин. Қадимги Римдан маълум бундай усул. Ўзингизга савол беринг, рўшнолигимизнинг чегараси шу бўлишига розимисиз? Кеча тармоқда "кўп савол бермаётганимиз учун газ ва светни қолдиришса бўларди" деб ёзиб қолишди. Ўзбекистонликлар кўпроғига муносиб. Арзон, лекин ўзи йўқ газ ва свет соқовлигимиз учун тўлов деб қабул қилишга масалан, мен рози эмасман.

Фақат Тошкентда қолган арзон нон, ўзи йўқ арзон электр ва ўзи йўқ арзон газнинг тўловини 30 йил тўладик. Тўловини кимга тўлаётганимизни билмай тўладик ва ўзимизни ўзимиз алдаб яшадик. Энди яна айирғич олдида турибмиз.

Менинг ҳукуматга қанақадир ортиқ симпатияларим йўқ. Лекин ҳозир, айнан нархларни эркинлаштириш масаласида фикримиз ўнг келиб қолганидан тушунаманки, бошқа илож энди қолмаган, энди бошқа чўзиб бўлмайди. Нархларни эркинлаштириш ислоҳотини бошлаётганларни олабўжи, жаллод ўлароқ кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳа бу арзон обрў, шуҳрат, боринг ана яхшигина манфаат ҳам келтиради. Лекин ҳозир ишониш керакки, улар жаллод эмас, жарроҳ. Кимдир, қачондир шу ишни қилиши керак эди ва улар шу ишни бошлашди. Энди уларга озгина қўллов ва озгина далда керак, жуда бўлмаганида эса сабр.

@the_bakiroo
#Эълон

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият бўлими томонидан бугун Бобур кўчасида жойлашган амфитеатрда соат 18:00 да «Мунаввар оқшомлар» дастури доирасида кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади.

Болажонларни тадбирга таклиф этамиз!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Табрик

Пискент тумани ҳокимлиги илғор пиллакор, «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони соҳибаси Санобар Жўраевани туғилган куни муносабати билан табриклайди. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва ишларида муваффақият ҳамиша ёр бўлсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi