PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
ЖССТ эксперти: “Омикрон”нинг BА.2. мутацияси коронавируснинг ҳозиргача маълум энг юқумли вариантидир

Бундан икки-уч ҳафта аввал дунёда эпидемиологик вазият бирмунча изга туша бошлаганидан қувонгандик. Кунлик касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайиши эса пандемия охирлаётганидан дарак бергандек ҳам эди ўшанда.

Аммо, мана, иккинчи ҳафтадирки, аҳвол яна мураккаблашмоқда. Қатор давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу ҳолатга нисбатан ўз жиддий хавотирини билдириб, бунинг энг асосий сабабларини изоҳлади.

Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, “омикрон” коронавируснинг сўнгги версияси эканлиги, қолаверса, пандемия тугагани ҳақида тарқатилаётган айрим асоссиз ахборотлар одамларни чалғитмоқда.

ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлаб, “омикрон”нинг BА.2. мутацияси коронавируснинг ҳозиргача маълум энг юқумли варианти эканлигини қайд этди.

Тўғри, мазкур янги штамм аввалги версияларга нисбатан ўта оғир асоратларни келтириб чиқармайди. Аммо унинг кенг тарқалиши шифохона шароитида даволанувчилар сони яна ортишига сабаб бўлмоқда.

Шундай шароитда одамларнинг карантин қоидаларига мутлақо риоя қилмай қўйгани, бепарволикка берилаётгани хавф кўламини тобора оширяпти.

ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар дастури ижрочи директори доктор Майк Раян ҳам шу ҳақда тўхтатилиб, ҳозирча коронавирус “тинчланган”и, аммо бу мавсумий бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, COVID-19 ҳамон хавфли. Қолаверса, ҳозир баҳор, одамларнинг иммунитети бирмунча заифлашган. Бундай шароитда инфекция осон тарқалиши мумкин.

Шу сабабли шифокорлар эмлашнинг муҳимлигини бот-бот эслатишмоқда. Чунки касалликдан ўлим ҳолатларининг аксарияти эмланмаган ёки тўлиқ босқичда вакцина олмаганларда содир бўляпти.

Ван Керховенинг эслатишича, CОVID-19 қарши вакциналар касалликнинг ва ундан ўлим ҳолатларининг олдини олишда энг самарали воситадир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Аграр_соҳада_инновациялар

АКИС маркази Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётан ҳукумат лойиҳаси доирасида буюртмачи-ташаббускорларнинг ер объектини олдиндан ўрганиб, лойиҳавий-техник асослашни ишлаб чиққан ҳолда замонавий суғориш ускуналарини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ерларида профессионал даражада жорий этиш билан шуғулланади.

3 йиллик имтиёзли муддат билан 10 йиллик лизингга олиш мумкин бўлган BAUER замонавий мобил ёмғирлатиб суғориш ускуналари ҳам «Бурғилаш хизмати» МЧЖ бош офиси жойлашган Юқоричирчиқ туманидаги АКИС марказида тўлиқ ҳажмда тақдим этилган. Ушбу марказда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркор ва фермерлар BAUER йирик ҳажмли суғориш тизимларини ўрнатиш бўйича тўлиқ мутахассис маслаҳатини олиши мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#жараён

📌“Оҳангарон” дарёсида қирғоқлар мустаҳкам...ми?

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Тараддуд

Бугун туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида байрамолди йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, маҳаллалар ва ҳиёбонларни байрамолди қиёфасини яхшилаш мақсадида тайёргарлик ишлари муҳокама этилди.

Халқ сайлини миллий ўйинлар, санъаткорларнинг бадиий чиқишлари, сумалак сайли сингари тадбирлар тўғрисида масъулларга тегишли топшириқ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ЭСЛАТМА!

БАЙРАМ КУНЛАРИ СУВ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ!

«Тошкентсувтаъминоти» МЧЖ барча ичимлик суви истеъмолчиларини яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан табриклаган ҳолда, байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (19-23 март) қарздорлик туфайли хонадонингизда ичимлик суви таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида, истеъмол қилинган ичимлик суви учун республикамизда мавжуд тўлов тизимлари (У-Пай, Клик, Пайме, Пайнет) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
ДИҚҚАТ ТЕЗКОР!

Истеъмолчилар диққатига:

❇️Бугунги кунда ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархининг асоссиз кескин ошиши кузатилмоқда. Россия ва Украина давлатлари томонидан шакар экспорти тўхтатилганлигининг Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсири йўқ. Бу икки давлатнинг ички бозордаги улуши бор-йўғи 2% ни ташкил этади. Бугунги кунда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жахон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилишмоқда.

✍️Ўзбекистонда иккита – «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» масъулияти чекланган жамиятларида жорий йил 15 март ҳолатига 260 минг тн шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд. Шундан, омборда 40 минг тн тайёр шакар ва 32 минг тн хомашё, июнь ойига қадар 178 минг тн хомашё етказиб берилади. Шундай бўлса ҳам қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, ички бозорни шакар маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажм ўртача 30 фоизга оширилмоқда. Бундан ташқари республика аҳолисига шакар маҳсулоти етарли миқдорда ва мақбул нархларда етказиб бериш мақсадида Ҳукумат томонидан зарур чоралар кўрилмоқда ҳамда барча ҳудудлардаги бозорларда “Элга хизмат” расталарида мақбул нархда шакар сотиш топшириқлари берилмоқда. Шакарга бўлган нарх асоссиз оширилиши натижасида ваҳимага берилмаслигингизни сўраймиз.

Ҳурматли Тадбиркорлар!

👉Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сиздан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмаслигингизни ва истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмаслигингизни сўраб қолади. Асоссиз оширилган нарх-наво бўйича Қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш мумкинлиги юзасидан огоҳлантирамиз.

Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram | одноклассники
#Ҳудудларда

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев ҳудудларда ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ва қурилиш бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Дастлаб Оҳангарон дарёсининг ПК 555+00 пикетида бўлиб, дарё ўзанини таъмирлаш ва мустаҳкамлаш ишларини кўздан кечирди. Хавфсизлик чоралари кўрилишида тезкор хизматлар учун зарур барча ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Шундан сўнг Муротали МФЙда жойлашган 92/27-сонли ҳарбий қисмда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг бориши кўздан кечирилди.
Аҳоли мурожаатлари асосида Муротали маҳалласидан ўтган газ қувуридаги носозликлар соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, тезда бартараф этиш ҳақида кўрсатма берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


📍 https://uza.uz/posts/356299

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Мурожаат_ва_натижа

Келовчи маҳалласида яшовчи М.Солиева вояга етмаган набиралари билан яшаши, моддий қийинчиликлар сабабли ҳозирда табиий газдан қарздорлиги тўғрисида мурожаат қилган эди.

Фуқаро мурожаати туман прокурори А.Жўраев назоратига олинди. Ҳолат ўрганилиб, кунлар совуқлиги ва вояга етмаган болаларнинг саломатлигини инобатга олиб, сектор раҳбари ҳомийлигида М.Солиеванинг табиий газ тўловидан 2 млн 200 минг сўм қарздорлиги тўлаб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi