PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Нурафшон_ТВ

ПИСКЕНТДА БАҲОР БАЙРАМЛАРИ

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тақдимот
#Ёднома

Айни вақтда Мусиқа ва санъат мактабида Пискент фарзанди, таниқли журналист ва адиб, марҳум ижодкор Тоҳир Шомуродовнинг "Янги китоб" нашриётида чоп этилган "Мен ёнингдан йироқман" китоби тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Пискент тумани ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда марҳум журналистнинг устозлари, оиласи, фарзандлари, дўстлари ва ҳамкасблари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этмоқда.

Халқ шоири Маҳмуд Тоир, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов, “Шарқ юлдузи” журнали муҳаррири Сирожиддин Рауф, ёзувчи, фахрий журналист Собиржон Иномов, Тўхтамурод Хасанбоев, шоир Шоди Отамурод ва дўстлари ижодкорнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдиришди.

Тоҳир Шомуродов қаламига мансуб, “Янги китоб” нашриётида чоп этилган "Мен ёнингдан йироқман" тўпламида журналистнинг турли йилларда "Пискент ҳаёти", "Нуроний", "Ҳуррият", "ХХI аср" газеталари ва "Кексалик гашти" журналларида, фейсбук ижтимоий тармоғида жойланган шеърлари ва ҳикоялари жой олган.

Тадбир давомида «Мен ёнингдан йироқман» китоби журналистнинг ўзи ўқиган 8-мактаби, тумандаги 42 та таълим даргоҳи, Баркамол авлод мактабига топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тадбирдан лавҳалар
#эслаб
#тақдимот

📌Пискентдан бир шоир бор эди...

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Бугун туғилган кун – Зойир Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев 1968 йил 10 мартда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган.

📍 https://uza.uz/posts/353631

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Нархлар_назоратда

Пискент тумани прокурори А.Жўраев, туман ҳокими ўринбосари М.Мирюнусов бугун деҳқон бозорида нархлар сунъий равишда оширилишини олдини олиш мақсадида назорат олиб боришди. Ўрганиш давомида бирламчи эҳтиёжга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси, етарли даражада таъминлангани кўздан кечирилиб, тадбиркорлар билан суҳбат қилинди. Жамоатчилик назорати бўйича туман штаби тўғрисида фикр алмашилди. Бозор раҳбариятига тегишли тушунтиришлар берилди.

Туманда маҳсулотлар нархини барқарор сақлаш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан “даладан дастурхонга” ярмаркаси, арзон гўшт расталари ташкил этилган, қорамоллар сўйиб, гўшт махсулотлари билан таъминланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

Азиз опа-сингиллар!
Муҳтарама аёллар!

⚡️⚡️⚡️Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари вакант лавозимлари учун эълон қилган очиқ танловларда иштирок этинг!

🎥Батафсил мазкур лавҳада👈

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok