#Аграр_соҳа
#Семинар
Илм ва тажриба ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади
Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, пахта ва ғалла ҳосилини етиштиришда ер, сув ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.
Бугун Пискент туманида туман ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, аграр соҳа олимлари ҳамкорлигида бўлиб ўтган семинар соҳадаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларга бағишланди. Унда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, сектор раҳбарлари, вилоятдан бириктирилган мутасадди раҳбарлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинар давомида аграр соҳа мутахассислари интенсив технологиялар асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, буғдой парвариши билан боғлиқ юмушларнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилиши ернинг унумдорлигини оширишга, кузги буғдой майсаларининг баравж ривожланишига хизмат қилиши, экиннинг турли касалликларга чидамлилигини таъминлаши ҳақида тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, айни вақтда туман далаларида чигит экишга тайёргарлик: ерни текислаш, пуштани минерал ўғитлар билан биргаликда олиш, коллекторлар ва сув йўлларини тозалаш, маҳаллий ўғит жамғариш каби агротехник тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда. Айни кунларда олиб борилаётган амалий ишлар халқимиз дастурхонини тўлдиради, деҳқон ва фермерларнинг даромадини ортишига хизмат қилади.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича масъул ходимлар, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фермерларга аграр тармоқдаги мавсумий агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ташкил этиш юзасидан вазифалар топширилди
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Telegram
PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot

Баҳорги совуқ кунлар даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун тезкор гуруҳ ташкил этилди.
Туман ҳокими ўринбосари А.Абдуллаев бошчилигида соҳа мутахассислари биргаликда мевали боғ ва токзорлар, эртаки картошка ва сабзавот, тўқсонбости экинларига кескин совиган ҳаво ҳарорати салбий таъсирининг олдини олиш бўйича чоралар белгилаб олдилар.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Баҳорги совуқ кунлар даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун тезкор гуруҳ ташкил этилди.
Туман ҳокими ўринбосари А.Абдуллаев бошчилигида соҳа мутахассислари биргаликда мевали боғ ва токзорлар, эртаки картошка ва сабзавот, тўқсонбости экинларига кескин совиган ҳаво ҳарорати салбий таъсирининг олдини олиш бўйича чоралар белгилаб олдилар.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аграр_соҳа
Пискентлик деҳқонлар катта тараддуд билан чигит экишга киришдилар. Туманда 156 та фермер хўжаликлари ва “Real agro cotton” пахтачилик кластери томонидан 7800 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, бир кунда 547 гектар, мавсум бошидан 1300 гектар майдонга барака уруғлари қадалди.
Чигит экиш ишларини тўғри ташкил этиш, мавсумни самарали ўтказишда 64 та ер текисловчи ва 31 та пневматик юқори унумли техника шай ҳолатга келтирилган. Жорий йилда туманда “Султон”, “Келажак”, “С-6524” навли уруғлик чигит экилади. Бунда деҳқон ва фермерларга соҳаси мутахассислари бевосита кўмаклашади, қисқа муддатларда чигитни экиб, ундириб олиш, ғўза парваришлаш ва мўл ҳосил етиштириш бўйича тавсиялар бериб борилади. Тажрибали фермерларнинг таъкидлашича, пневматик сеялка ёрдамида ҳар гектарига 200 кг фосфорли ўғит билан чигит экилмоқда.

Юртбошимиз томонидан аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган эди.
Пискент туманида ҳам 350 гектар картошка, 149 гектар пиёз, 90.14 гектар майдонга сабзи экилиши режа қилинган. Айни дамда туманимиз далаларида иш қизғин. Деҳқон ва фермерлар томонидан аниқ график асосида экиш ишлари олиб борилмоқда.

#Ҳудудларда
Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев Оқтепа ва Дўстбеков ҳудудларида пахтакор ва чорвадор фермер хўжаликларида бўлди. Хўжаликларда мавсумда пахта ва пилла етиштириш бўйича олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бориши билан танишди.
Хусусан, туман раҳбари Дўстбеков ҳудудида пилла етиштирувчи касаначи хотин-қизлар билан учрашиб, ипак тола тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида суҳбатлашди.

Пискент тумани Агропилла МЧЖ томонидан мавжуд тут плантациялари ва фермер хўжаликлари дала майдонлари атрофидаги тут қаторларида зараркунандаларга қарши профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, туманда жами 328,66 гектар тут плантацияси мавжуд. Келгуси йил пилла ҳосилини етиштиришда тутзорларга етарли даражада ишлов беришнинг аҳамияти катта.

Бугун Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев пахтакор фермерлар билан учрашди.
Навоий ва Дўстбеков ҳудудлари хўжаликларида ўтказилган учрашувда август - ҳосил тақдирини белгиловчи муҳим палла эканлиги таъкидланди.
Тажрибали фермерларнинг таъкидлашича, август-ҳосилга ҳосил қўшувчи ой. Бу даврда шоналар гулга, кўсакка айланади. Шу боис, агротехник тадбирларини ўз вақтида ўтказиш катта аҳамиятга эга.
Айни вақтда фермер хўжаликларида ғўза парвариши билан боғлиқ агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли олиб борилмоқда. Фермерлар билан суҳбат давомида ғўза ривожини кучайтириш, қўшимча озиқлантириш, ғовлашининг олдини олиш, чилпиш сингари зарур агротехник тадбирлар бажарилиши таҳлил қилинди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида долзарб палла бошланди. Бир томондан пахта ҳосили пишиб етилган бўлса, иккинчи томондан эл ризқи бўлган кузги буғдой сепадиган вақт келди.
Шу муносабат билан вилоятимизда ҳафтанинг ҳар шанба куни қишлоқ хўжалиги соҳасида долзарб масалалар муҳокама этиб келинмоқда.
Бугун ҳам Ёшлар боғида туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида сектор раҳбарлари, фермер хўжаликлари раислари, аграр соҳа масъуллари ва мутахассислар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Тезкор фикр алмашиш жараёнида кузги бошоқли дон экиш мавсумини самарали ташкил қилиш, қулай об-ҳаво шароитидан унумли фойдаланиш, пахта ҳосилини йиғиб олишда ишларни қулай ташкил этиш тўғрисида сўз юритилди.
Фермерларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, мутахассис тавсиялари берилди.