PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Бунинг учун аввало фидойи бўлиш, халқни севиш керак — Президент ҳоким  ёрдамчиси — ёшлар етакчиси лавозимларини жорий этиш масаласи ҳақида

👉 https://xs.uz/uzkr/68153

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
#Ободлик
#Дорлзарб_40_кунлик

Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” акцияси туманимизда қизғин давом этмоқда. Бугун туман ҳокимининг 1-ўринбосари Миршоҳид Мирюнусов бошчилигида иқтисодий мажмуа раҳбар ва ходимлари 1-сектор ҳудудидаги “Бекобод” маҳалласида арча кўчатлари экдилар. Туман Молия, Ғазна бўлими, Пенсия таъминоти ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъуллари ўз қўли билан кўчат экиб, туманимиз экологиясини яхшилашга ҳисса қўшдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️ Янги йил арчасини ўрнатишда қандай талабларга риоя этиш лозим?

Бу ҳақда ФВВ бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров маълумот берди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xjHGXZ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева началось видеоселекторное совещание по приоритетным задачам предоставления в аренду сельскохозяйственных земель, дальнейшего развития плодоовощных кластеров и подсобных хозяйств.
"Яқинда қабул қилинган қарорлар билан пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилиб берилди.

Бунинг ҳисобидан тўқимачилик саноати корхоналари экспорти жорий йилда 3 миллиард доллардан, келгуси беш йилда эса 7 миллиард доллардан оширилади.

Худди шундай ишлаб, мева-сабзавотчилик экспортини бугунги 1,2 миллиард доллардан камида 5 миллиард долларга кўпайтириш бўйича барча имкониятлар бор", деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида. Бунда:

- келгуси йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади;

- 70 минг гектар ер фойдаланишга қайтарилади;

- аҳолининг ўзида 500 минг гектар атрофида томорқа ерлари мавжуд. Ушбу ерлардан қўшимча 10 миллион тонна маҳсулот олиш, 1,5 миллион аҳолини банд қилиш ва 800 миллион долларлик экспорт қилиш учун шароит яратилади.
Президент мева-сабзавот кластерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш, уларни молиялаштириш, агрохизматлар кўламини кенгайтириш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини таъкидлади. Жумладан:

- жорий йил 1 декабрдан Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади;

- кластерларга томорқалардан тайёр маҳсулот сотиб олишга айланма маблағ учун 12 ойлик “револьвер” кредитлар берилади;

- экспорт шартномаси бўлган мева-сабзавот етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурталаш харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади;

- кластерлар томонидан чет элдан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассиси жалб қилиш харажатларининг 50 фоизигача қисмига субсидия берилади.
Президент куни кеча имзолаган қарорга мувофиқ, келгуси йилда пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар майдонлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади.

Бунда асосий мезон томорқадан самарали фойдаланиш ва яратиладиган иш ўринлари бўлади.

Ушбу ерларда деҳқончилик қилиш учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экишга 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача кредит ажратилади.

Йиғилишда ҳар бир ер участкаси 2 кунда кадастр рўйхатидан ўтказилиши шартлиги, аҳоли давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича йиғимлардан озод қилиниши таъкидланди.

Келгуси йил 1 мартга қадар барча қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастр рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси қўйилди. "Бирорта ҳудуд раҳбарининг бу масалада “ўйин қилишга” ҳаққи йўқ", деди Президент.
Президент раислигидаги йиғилиш давом этмоқда. Навбатдаги масала - томорқа хўжалигини ривожлантириш. Давлатимиз раҳбари бу борадаги вазифаларни белгилаб берди:

- 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йил 100 миллион доллар ажратилиши таъкидланди;

- томорқада деҳқончиликни йўлга қўйиш учун оилавий тадбиркорлик дастури шартлари асосида имтиёзли кредитлар берилади;

- томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида ҳар бир туманда кооперациялар ташкил этилиб, уларни жиҳозлашга 30 фоизгача субсидия берилади.

- сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш харажатларини қисман қоплашга келгуси йилда 50 миллиард сўм ажратилади.

Аҳоли даромадини ошириш ва бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлаш учун ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада ишларни шундай лойиҳалардан бошлаши керак", деди Президент.
#Эълон

Ҳурматли тадбиркорлар, ишбилармонлар!

📍Пискент тумани ҳокимлиги қошида ташкил қилинган "Пискент захира" ДУК туманнинг экспорт салоҳиятини яхшилаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш учун тижорат таклифларини қабул қилади.

📲Мурожат учун телефонлар:
97-707-77-65 70-54-51-860

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ

ҲУРМАТИ ТУМАНДОШЛАР!

❗️Жорий йил 15 ноябрдан 15 декабрь кунига қадар юртимизда “Ёнғин хавфсизлиги” ойлиги ўтказилмоқда.

❗️Сиздан ойликда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
Бунинг учун, Сиз

-Ўз яшаш хонадонингиз ёки иш жойингизни иситиш мақсадида фойдаланаётган электр ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланинг;

- ХОЗИРОҚ! ЗУДЛИК БИЛАН! мавжуд носозликларни бартараф этинг ва бу борада барча яқинларингизни хушёрликка чақиринг;

- Ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда биринчи навбатда 101 ёки 1050 қисқа рақамлари орқали қутқарув хизматига хабар беринг!

Зеро, хушёрлик – хотиржамлик гаровидир!

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
OROLNI TIKLASH BORASIDAGI XALQARO HAMKORLIK

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Пандемия қачон тугайди?

Инсоният СOVID-19га қарши “уруш очгани”га икки йилдан ошди. Аммо бу инфекция ҳануз орамизда, атрофимизда. Ҳамон саломатлигимиз, ҳаётимиз учун хавф солиб турибди.

Тўғри, муаммо — ўта глобал. Аммо унга аллақачон самарали ечим топилган. Фақат ҳамжиҳатлик етишмаяпти. Вируснинг “урчиши”га шароит яратиб бераётган омил эса — лоқайдлик.

Масалан, Япония касалликка чалиниш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича дунё мамлакатлари орасида 29-ўринда турибди. Ҳатто август ойи сўнгги ҳафтасида бу ерда кунига 25 мингдан зиёд ҳолат қайд этилганди.

Аммо японлар эмланиш энг тўғри чора эканлигига ишонч ҳосил қилишди. Шу тариқа ҳозиргача “кунчиқар юрт” аҳолисининг қарийб 77 фоизи барча босқичда тўлиқ эмланиб бўлди.

Натижада 126 миллион киши яшайдиган мамлакатда сўнгги кунларда касалланиш кўрсаткичлари кескин камайиб, 44 тани ташкил этяпти. Муҳими, ўлим ҳолатлари қайд этилгани йўқ.

Буюк Британиянинг Реадинг университети профессори Ян Жонс ҳам Япониянинг “вирусни жиловлаш” тажрибаси ҳақида тўхталиб, буни мамлакатда вакцинация жараёнлари уюшқоқлик билан ўтказилаётгани билан изоҳлади.

Оммавий иммунитетнинг аҳамияти ҳақида Москвадаги Н.Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинтсбург ҳам якдил хулосада.

У "аҳолининг 70-75 фоизида керакли миқдордаги антитаначалар мавжуд бўлса, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият барқарорлашиб, пандемия тугайди" деган фикрда. Бунинг учун мамлакатда эмлаш тезлигини 3-4 баробар ошириш зарур, деб ҳисоблайди олим.

Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан ҳам мамлакатда пандемиянинг янги тўлқини кескин авж олаётганидан хавотирланиб, бу борада баёнот билан чиқди.

Унинг сўзларига кўра, бутун мамлакат аҳолиси қиш мавсуми охиригача ё тўлиқ эмланади ё инфекциянинг ўта оғир оқибатлари билан юзлашади. Шу боис вазир барча немисларни коронавирусга қарши тезроқ эмланишга чақирди.

Бугун Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор. Касалликнинг янги тўлқини авж олмаслиги учун зарур чоралар кўрилмоқда. Бироқ юртдошларимиз орасида ҳали ҳам вакцина олишни пайсалга солаётганлар кўп экан, пандемиянинг тугаши масаласи ечими тобора ортга сурилаверади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#Эълон

Ҳурматли тадбиркорлар, ишбилармонлар!

📍Пискент тумани ҳокимлиги қошида ташкил қилинган "Пискент захира" ДУК туманнинг экспорт салоҳиятини яхшилаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш учун тижорат таклифларини қабул қилади.

📲Мурожат учун телефонлар:
97-707-77-65 70-54-51-860

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi