PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.41K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокимлигида фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди. Қабулда Раҳимжон Рихсиев ўзларини ўйлантирган масала ва муаммолар билан мурожаат қилган фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилди.

Уларнинг уй-жой кадастри, моддий ёрдам, ер-мулк тақсимоти, таълим кредити ва контракт тўловлари, тадбиркорликни бошлаш, хусусий боғча ташкил этиш юзасидан саволларига туман раҳбари ва соҳа мутасаддилари томонидан аниқ ва батафсил жавоб берилди.

Жумладан, Э.Деҳқонбоевнинг газ ҳисоблагич ўрнатиш, Р.Топилованинг сув тармоғи бўйича мурожаатлари жойида ҳал этилди. Шунингдек, уйида боғча ташкил қилиш, нодавлат таълим муассасасига ўқишга кириш, боғдорчилик узумчилик хўжалигида ер участкалари тақсимоти бўйича мурожаат қилган фуқароларга соҳа мутахассислари томонидан тегишли тавсия ва ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ечими вақт ва ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга аниқ топшириқлар юклатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️13 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод тумани. Бекободликлар саломатлик учун 5000 қадам спорт тадбирида фаол қатнашди

*Қибрай тумани.
Илғор маҳалласидаги ҳашар барчага ибрат бўлди

*Бўстонлиқ тумани.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси: ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда

*Янгийўл тумани.
Ҳалигача шаърий никоҳда яшаётган оилалар ва фарзандларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда

*Пискент тумани.
Мангу хилпирайвер, юртим байроғи!

*Тошкент тумани.
Таъмирдан сўнг қайта очилган Келес кўприги аҳолига қандай қулайлик яратяпти?

*Оққўрғон тумани.
Фарҳод Омонов: Янги массив – ҳар тарафлама қулай масканга айланиши керак

*Паркент тумани.
Ёшлар дафтари — янги имкониятларга замин яратмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёшлар етакчилари билан учрашувда асосий эътибор қайси масалага қаратилди?

*Юқори Чирчиқ тумани.
Соғлом ҳаётга интилганлар "Саломатлик сари 5000 қадам" акциясида қатнашди

*Зангиота тумани.
Диққат: Ис газидан эҳтиёт бўлинг

*Оҳангарон шаҳри.
Мини футболда секторлар ёшлари маҳоратини кўрсатди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими ташаббуси билан манзарали дараҳт кўчатларини экилди

*Бўка тумани.
Ҳудудда янги боғлар кўпаймоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳримизни яшил маконга айлантирамиз

*Чирчиқ шаҳри.
Мароқли таътил янги мақсад ва ютуқлар гарови

*Янгийўл шаҳри.
Янгийўллик спортчи оилалар ўртасида "Отам, онам ва мен-спортчилар оиласи" спорт мусобақасида беллашди

*Нурафшон шаҳри.
Очиқ мулоқотда қандай масалалар кўриб чиқилди?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига

Работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Якшанба_гурунглари

📌“Ёш табиатшунослар” станциясини барпо қилган инсон

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
🏎Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда туманимизда жойлашган Жанубий автополигонда автомобил халқа пойгаси бўйича Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси бошланиш арафасида.

Тадбир доирасида мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг 30 йиллигига бағишланган мусобақалар ўтказилади.

⚡️Барча экстрим ва автоишқибозларни кутиб қоламиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таъзим сизга, шифокорлар!
#мусобақа

⚡️Автомобил халқа пойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#онлайн
#рейсинг

Раҳматиллаям келибди пойгага😉

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
🏆Автомобил халқа пойгаси бўйича Ўзбекистон Чемпионати ғолиблари аниқланди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Аввало, инсон соғлиғини асраш ва мустаҳкамлашдек олижаноб ишга ўз ҳаётини бағишлаган сиз, азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.

Биз сизларнинг тимсолингизда халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз.

Машҳур юнон табиби Гиппократнинг “Табобат барча илму санъатлар ичида энг буюк илм ва санъатдир”, деган сўзлари машаққатли ва эзгу фаолиятингизга берилган ҳаққоний баҳодир.

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!


Шахбоз Тўрабоев, туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ҳурматли шифокорлар, ҳамкасблар!

Туманимиз аҳолиси саломатлигини сақлаш йўлида фидойилик кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимлари! Бугун барчамиз учун қувончли кун.
Сиз азизларни “Тиббиёт ходимлари куни” билан самимий муборакбод этаман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Республикамизнинг бир гуруҳ тиббиёт соҳаси ходимлари давлатимизнинг
энг олий мукофотлари билан тақдирландилар. Улар орасида туманимиз тиббиёт соҳасининг жонкуяри, тажрибали шифокор Меҳриниса Ҳудойбердиева ҳам I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланди.

Меҳриниса Худойбердиева ҳамда барча фидойи шифокорларимизни қутлуғ сана муносабати билан қизғин табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, халқ дардига шифо бўлиш, туманимиз тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш йўлидаги ишларингизда муваффақиятлар
тилайман.

Муҳаббатхон Қодирова, туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi