PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.67K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Фуқарога 1,2 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ш.” боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзоси К.У. ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Пискент туманида жойлашган жами 1,2 гектар ер майдонини фуқаро У.га фирибгарлик йўли билан 58 200 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ доллари ва 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
#Тадбир

Мангу хилпирайвер, юртим байроғи!

23-мактабда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилган сана муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Пискент тумани ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 92-27-ҳарбий қисм, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга ДХХ чегара қўшинлари фахрий офицерлари, ҳарбий хизматчилар, маданият ходимлари, ёшлар иштирок этмоқда.

Ўқувчи ёшларда Ватанга садоқат, мамлакатимиз тарихи ва халқимизнинг қадриятларига ҳурмат ҳамда инсонийлик туйғуларини янада шакллантириш мақсадида "Байроғим - фахрим, ғурурим!" шиори остида расмлар танлови, акциялар ўтказилмоқда.

Қутлуғ санага бағишлаб ҳафта давомида туманда маънавий-маърифий кечалар, спорт мусобақалари ташкил этиш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тошкент_вилояти маҳаллаларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилинди

🔷 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Ангрен шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Бекобод шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Олмалиқ шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Оҳангарон шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Нурафшон шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Чирчиқ шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Янгийўл шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Бекобод туманидаги маҳаллалар

🔸
Бўка туманидаги маҳаллалар

🔸 Бўстонлиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Қибрай туманидаги маҳаллалар

🔸 Қуйи Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸
Оққўрғон туманидаги маҳаллалар

🔸
Оҳангарон туманидаги маҳаллалар

🔸 Паркент туманидаги маҳаллалар

🔸 Пискент туманидаги маҳаллалар

🔸 Тошкент туманидаги маҳаллалар

🔸 Зангиота туманидаги маҳаллалар

🔸 Ўрта Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Чиноз туманидаги маҳаллалар

🔸 Юқори Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Янгийўл туманидаги маҳаллалар

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 ноябрдан 16 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_40_кунлик

Мактабимизни яшилликка ўраймиз

Умумтаълим мактабларида "Мактабимизни яшилликка ўраймиз" шиори остида
мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Лавҳада 12-мактабда кўкаламзорлаштириш тадбирлари.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

"Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ободонлаштириш тадбирлари қизғин давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пискент_тарихидан_лавҳалар
#Пресс_тур

Кўҳна Пискентимизнинг ҳар бир гўшаси узоқ ўтмишдан сўзлайди. Ҳар бир тепалиги қаърида сирлар яширин. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон тарихи телеканали, журналист ва тарихчилар иштирокида пресс тур ташкил этилди. Унда қадимий "Мингтепа" ва "Оқтепа" маҳаллалари ўрганилиб, кўҳна манзилларнинг бугунги ҳаёти тасвирга олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi