PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кўпкари

Кўпкари - мардлар майдони

🐎Бугун Пискент туманида Миллий гвардия қўмондони кубоги учун улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Пискент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидан 500 нафардан ортиқ чавандозлар иштирок этди.

Кўпкарида эпчил, чапдаст чавандоз ва полвонлар асосий совринлар — 1та туя, 2 та той, 4 та тана, шунингдек, 8 та қўчқор, 8 та телевизор, 10 та микротўлқинли печ, 40 та гилам ҳамда пул мукофотларини қўлга киритди. Шунингдек, энг яхши улоқчи, энг яхши от, энг яхши мураббий номинациялари ғолибларига кубок топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Нима учун ЖССТ Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирмоқда

ЖССТ раҳбари Гебрейесус президент Мирзиёевга мактуб йўллади ва Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилгани учун миннатдорлик билдирди.

Кодексни илгари суришда Мирзиёевнинг узоқни кўзлагани ва бу жараёнда етакчилик қилганини эътироф этган Гебрейесус ҳужжат лойиҳасини қуйидагилар учун мақтади: 1️⃣ кенг кўламли вазифалар қўйилганлиги; 2️⃣ амалий ечимларнинг мавжудлиги; 3️⃣ вақти тўғри танланганлиги.

Гебрейесус шунингдек, президентга COVID-19 пандемиясини олдини олиш ва барчанинг соғлом ва хавфсиз келажагини таъминлаш ишига содиқлиги учун миннатдорлик билдирди.

❗️ Кодекснинг шубҳасиз тан олиниши ва унга юқори баҳо берилиши муносибдир. Ушбу ташаббус кўплаб сабабларга кўра долзарб ҳисобланади. Бугунги кунда СОVID-19 қараганда кўпроқ одамлар унинг оқибатларидан азият чекмоқда.

Шу билан бирга, Кодекс қуйидагиларни кафолатлайди:

чет эл фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Пандемия қочқинлар ва меҳнат муҳожирларига жиддий таъсир кўрсатди. 2020 йилда дунё бўйлаб муҳожирлар сони 281 миллионга етди;

озиқ-овқат хавфсизлиги хавфини камайтириш. БМТ маълумотларига кўра, коронавирус сабабли очлик ёқасида турганлар сони 270 миллионга етди;

вакциналарнинг тенг тақсимланиши. PVA ҳисоб-китобларига кўра, дунё аҳолисининг 14 фоизини ташкил этган ривожланган мамлакатлар ўтган йилнинг охирида, ишлаб чиқилаётган барча вакцина захираларининг 50 фоизидан ортиғини сотиб олишди. Шу сабаб 60 дан ортиқ давлатлар вакцина етишмовчилигига дуч келиши мумкин;

аҳолини иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш. Пандемия 500 миллионга яқин иш ўрни йўқолишига олиб келди. Норасмий секторда банд бўлган 1,6 миллиард киши тирикчилик учун маблағларини йўқотиши мумкин;

узлуксиз таълим олишнинг кафолатлари. ЮНИСEФ маълумотларига кўра, мактабларнинг ёпилиши 1,5 миллиард ўқувчига салбий таъсир қилган. Дунё бўйлаб 463 миллион бола онлайн-таълим олиш имкониятига эга эмас.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

🇺🇿Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарорига муносабат.

🎥Ирода Мамасаидова, Пискент тумани 28-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Кўпкари - мардлар майдони

🐎Бугун Тошкент вилояти Пискент туманида Миллий гвардия қўмондони кубоги учун улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Пискент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидан 500 нафардан ортиқ чавандозлар иштирок этди.

Кўпкарида эпчил, чапдаст чавандоз ва полвонлар асосий совринлар — 1та туя, 2 та той, 4 та тана, шунингдек, 8 та қўчқор, 8 та телевизор, 10 та микротўлқинли печ, 40 та гилам ҳамда пул мукофотларини қўлга киритди. Шунингдек, энг яхши улоқчи, энг яхши от, энг яхши мураббий номинациялари ғолибларига кубок топширилди.

А. Мусаев, ЎзА.

Каналга уланиш👇👉https://t.iss.one/joinchat/l1NO4kMIhJliNTgy
Nodirabegim Ibrohimova - Yomg'ir ostida
@Audio_kitob_javoni
#тунги_мутолаа

📚ЁМҒИР ОСТИДА

Нодира Иброҳимова
🎙Санжар Саъдуллаев


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳикмат

Муваффақият – саъй-ҳаракатда, муваффақиятсизлик – лоқайдлик ва дангасаликда, бало – тилда, ҳаловат сукутдадир.

Нажмиддин КУБРО

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#об_ҳаво

☂️Бугун, 29 мартдан кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келди. 🌦Тошкент вилоятида ёмғир, айрим тоғли ҳудудларда қор ёғиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 💨Шамол 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳаво ҳарорати +6, +11° гача пасаяди.

🌐 Ўзгидромет

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ота-оналарга
МУРОЖААТИ

29 март кунидан бошлаб, 4-чорак дарслари бошланиши муносабати билан, ота-оналардан коронавирус инфекциясининг кўпайиши шароитида, мактабларнинг масофавий таълим шаклига ўтказилиши бўйича кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Шу ўринда, яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз, ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий ўқув йилида гибрид таълим тизими жорий этилган, яъни фарзандини мактабга юбориб анъанавий таълим олиши ёки уйдан бепул телевизион “Онлайн мактаб” каналлари орқали масофавий таълим олиши бўйича қарорни ота-оналарнинг ўзи қабул қилади.

Эпидемиологик ҳолат оғирлашган ҳудудларда, маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилган. Шуни инобатга олиб, ҳудудий ҳокимликлар баъзи туманлардаги мактабларни тўлиқ масофавий таълим шаклига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Ўз навбатида, мактабларнинг маъмуриятига санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича топшириқ берилган.

Пандемия нафақат дунё иқтисодиёти ва таълим тизимига, балки инсонларнинг асабига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шундай экан, қадрли ота-оналар, жойларда мактаб жамоаси билан ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда, фақат биргаликда ушбу вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкинлигини тушунишингизни сўраймиз!

Ш. Шерматов,
Халқ таълими вазири.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тайинлов

Файзуллаев Сарвар Сайорпўлатович —
Тошкент вилояти ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тайинлов

Камалов Азамат Жамалович
- Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тайинлов

Нормуродов Шаҳзод Сайфиддин ўғли
— Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича котибияти мудири лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#махсус_кўрсатув

Маҳаллабай - самарали тизим

🎥Пискент туманида аҳоли билан маҳаллабай ишлаш тизими, томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар, ишбилармон инсонлар тажрибаси "Маҳалла" телеканали нигоҳида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тайинлов

Туланов Абдухамид Абдужабборович —
Тошкент вилояти “Чирчиқ-Оҳангарон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#маҳаллабай

📌Маҳаллабай ишлаш тизими орқали тумандаги ҳар бир секторда туман иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, Молия бўлими масъуллари ва маҳалла фаоллари уйма-уй ўрганишлар олиб бормоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сессия_24
#ҳозир

Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси бошланди. Унда депутатлар, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Сессияга туман кенгаши раиси Раҳимжон Рихсиев раҳбарлик қилмоқда.

Кун тартибидаги 1-масала, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фуқаролар мурожаати билан ишлаш ҳолати бўйича ахбороти тингланмоқда.