Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда
#махсус_кўрсатув
❇️Турдиали Авбакиров ёш бўлишига қарамай ўз йўлини топа олган тадбиркорлардан. STRONG TRAINING ўқув марказига раҳбарлик қилади. Марказда ОТМларга кириш учун тайёргарлик қилаётган 400 нафар абитуриентнинг 30 нафари эҳтиёжманд оила фарзандлари. Марказда улар бепул таҳсил олмоқда.
✅Бундан ташқари, ёш тадбиркор қишлоқдошларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, дорихона ҳам очди. Ҳозир бир эмас иккита дорихона гулистонликларга хизмат қиляпти. Айтганча, Турдиалининг ўзи ҳали талаба.
🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали, "Ёшлар дастури амалда" кўрсатувида
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#Адабиёт_ҳафталиги
#эҳтиром
✨Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги
⚜Маликул калом, ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг адабий мероси улкан хазина. Унинг ғазал ва рубоийларида қаламга олинган мавзулар замон ва макон танламайди. Бу ҳақда Пискент тумани ҳокими маслаҳатчиси Ҳаётхон Каримов билан суҳбатда сўз боради.

#Навоийхонлик
✨Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига
Кеча келгумдур дебон ул сарви гулру келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади...
🎙Ғазални 25-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Камола Жумабоева ўқиди.

#ҳашар
"Оқтом" обод бўлмоқда
✅"Оқтом" маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури доирасида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилди.
👥Эрта тонгдан маҳаллада туман ҳокимлиги, ФВБ ва фуқаро муҳофазаси хизматлари, Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, “Пискенттумангаз”, Электр таъминоти корхонаси, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ туман филиали, Ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” ДУК ишчи ва ходимлари “Оқтом” маҳалласининг Қўрғонтепа қишлоғига йиғилди. Ҳашардан маҳалла аҳли ҳам четда турмади.
🛣300 нафарга яқин ҳашарчилар меҳнати билан “Оқтом”даги таъмирталаб Наврўз, Фахрийлар, Мевазор ва Деҳқонлар кўчасининг 850 метр қисми шағаллаштирилди.
🏗Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан эски симёғочлар ўрнига 10 та янги бетон устун ўрнатилди. 1 минг 200 метр СИП кабел тортилиб, 1 та қўшимча трансформатор ўрнатилди.
🚛Кўча ва майдонлар тозаланиб, 4 тонна чиқинди чиқариб ташланди. 1000 га яқин дарахтлар оқланиб, шакл берилди. “Қўрғонтепа” қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
🥅Маҳалла болалари учун Street workout майдончаси қурилди.
-Маҳалламиз туман марказидан 25 километр олисда жойлашган. Бугунги ҳашар, ҳокимлик ва 4-сектор раҳбари бошчилигида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш учун қилинаётган ишлардан қишлоқ аҳли жуда ҳурсанд бўлдик.-дейди МФЙ раисаси Барно Раҳмонова. – Қўлни қўлга бериб, ҳаракатни сусайтирмасак, тез орада маҳалламиз обод бўлади.

... Лаҳза-лаҳза чиқдиму чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаю ул шўхи бадхў келмади...
🎙Пискент туман ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Шахбоз Тўрабоев.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig

Forwarded from UzA | Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
📍https://uza.uz/posts/239536
📍https://uza.uz/posts/239536
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter#об_ҳаво
Дам олиш кунлари ҳаво салқинлашади
6-8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.
6-7 февралда республикада шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.
7-8 февралда республикада ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.
7-8 февралда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқ, кундуз кунлари 10-15° илиқ атрофида бўлади.
Узгидромет

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
❓Кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақалар берилиши тартиби қандай? Қандай ҳолатларда аризалар рад этилади?
❗️Шуҳрат Давронов, Пенсия жамғармаси Ижро этувчи директори ўринбосари:
🔰 «Ижтимоий нафақа пулларини бериш тартиби шундай: фуқаролар ўз ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли маълумотларни МФЙга тақдим этади. Маҳалла масъуллари эса бу маълумотларни ҳар ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармаси бўлимига олиб келиши лозим. Пенсия бўлимлари эса аризани ўрнатилган мезонларга асосан кўриб чиқади.
❗️Ижтимоий нафақа — оила аъзолари даромади киши бошига 393 минг сўмдан паст бўлса, унга ижтимоий нафақа тайинланади. Агар ижтимоий нафақат сўраган кишининг икки ёки ундан кўп кўчмас мулки бўлса, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан камроқ бўлган ёки бир нечта автотранспорти мавжуд бўлса, унинг аризаси рад этилади».
📌АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

#халқ_орасида
#тадбиркорликка_йўл
150 нафар эҳтиёжманд фуқаро учун иссиқхона қурилади
♻️Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев маҳалла раислари ва аҳоли вакиллари билан учрашди.
🔰Учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама этилди. Бугунги кунда кам имкониятдан кўп даромад топаётган тадбиркорлар тажрибаси намуна қилиб кўрсатилди.
✅Таъкидланганидек, иссиқхона аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланиш, унумсиз ердан серҳосил олиш, табиат неъматларини тежаш ва мўмай даромад топиш омилларидан биридир.
🟢Туман маркази ҳамда "Новкент" да бўлиб ўтган мулоқотларда иштирокчиларга бу борада Янгийўл тажрибаси ҳамда қуриб битирилган енгил конструкцияли иссиқхоналар мисол сифатида кўрсатилди.
📌Жорий йилда туманимизда эҳтиёжманд оилалар учун 2-3 сотих хажмли 150 та иссиқхона қуриш режалаштирилган. Хозирги кунгача банклар томонидан 30 та фуқаро учун кредит ажратиб берилди.

#шеърият
Сен баҳорни соғинмадингми?
Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим —
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
— Сен баҳорни соғинмадингми?
Узоқларда залворли тоғлар
Хаёлимни келдилар босиб.
Кечди қанча интизор чоғлар,
Васлинг менга бўлмади насиб,
Сенсиз мен ҳам, баҳор ҳам ғариб,
— Сен баҳорни соғинмадингми?
Ўнгирларда сакрайди оҳу,
Наъматакда саъва миттижон.
Қорликлардан сипқорилган сув,
Дараларда уради жавлон.
Нигоҳимдан фақат сен пинҳон,
— Сен баҳорни соғинмадингми?
Мана, бугун Наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, севгили эркам…
Қўлимда гул, сени кутарман,
Умрим бўйи чорлаб ўтарман,
— Сен баҳорни соғинмадингми?
✍Абдулла ОРИПОВ
PS.: Сурат Сурҳондарё, Сариосиё, Сангардак қишлоғидан.