PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.46K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ёшлар_китоб_ўқийди

Тошкент вилояти прокурори Салом Самадовдан ёшларга савол

ДИҚҚАТ, САВОЛ!

Лев Толстой "Маиший турмушга бағишланган барча асарлар, роман бўладими, фильм бўладими, қисса, афсона бўладими, воқеалар ривожланиб бориб, у билан тугайди, ҳаётда эса аксинча ҳамма воқеалар ундан кейин бошланади", деган. Лев Толстой нимани назарда тутган?

Жавобларни умумлаштирган ҳолда (!) @yoshlar_aloqada_BOT га жўнатинг.
___
#Yoshlar_kitob_oʻqiydi

Toshkent viloyati prokurori Salom Samadovdan yoshlarga savol

DIQQAT, SAVOL!

Lev Tolstoy “Maishiy turmushga bagʻishlangan barcha asarlar, roman boʻladimi, film boʻladimi, qissa, afsona boʻladimi, voqealar rivojlanib borib, u bilan tugaydi, hayotda esa aksincha hamma voqealar undan keyin boshlanadi”, degan. Lev Tolstoy nimani nazarda tutgan?

Javoblarni umumlashtirgan holda (!) @yoshlar_aloqada_BOT ga joʻnating.
___
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

‼️2021 йилдан бошлаб фуқаролар чет элга чиқиш учун “хорижга чиқиш биометрик паспорти”га эга бўлишлари шарт.

🔰Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга чиқиш биометрик паспортини олишга ҳужжат топшириш учун доимий яшаш манзилидаги Ички ишлар органлари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларига, чет элда доимий консуллик рўйхатида турадиган фуқаролар эса Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик ваколатхоналари ва идораларида ташкил этилган маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат қилишлари лозим.

🎥Батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Янги фармон: тадбиркорлар учун яна бир қулайлик

Ушбу фармон ижросини таъминлаш замирида тадбиркорлик субъектларининг давлатдан бўлган қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга шароит яратилади.

📍 https://uza.uz/posts/196576

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#шукуҳ

Кўнгилларга шодлик улашиб

Янги йил бутун дунёда кенг нишонланадиган байрам. Пандемия сабабли тантаналар чекланган бўлса-да, ҳар бир инсон қалбида янги орзу-ниятлар билан байрамни кутади.

🎁Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев байрам арафасида имконияти чекланган фуқаролар, “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар, кекса инсонлар хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди.

🤲Байрам дастурхонига зарур озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган совғалар, илиқ сўзлар билан кўнгли кўтарилган одамлар юртимиз тинчлиги, элимиз тўқ ва фаровон, турли ҳасталиклардан омонликда бўлишини сўраб дуо қилдилар.

💯Бугун туман ҳокимлигининг байрам совғалари "Темир дафтар"даги 514 та хонадонга кириб боради.

Азиз юртдошлар, байрам баҳонасида сиз ҳам саховат кўрсатинг, кўнгил олинг, йил давомида олижаноблик тарк этмайди!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#саволлар
#мурожаатдан_сўнг
#ўрганишлар_тафсилотлар
#ҳужжатлар

⚖️😳Тошкент вилоятида қидирувга берилган шахсни Бухорода ушлашди.

☹️Ер участкаларини беришда «югур-югур»ларга йўл қўйилмоқда...

📈Бир нечта туманларда иш ўринларини легаллаштириш прогноз кўрсаткичлари бажарилмай қолмоқда.

⁉️Ажрим ёқасидаги оилалар тақдири нима бўлади?

⚓️Бўзсув каналида оқиб кетаётган фуқарони ким қутқарди?

💻“Ақлли қишлоқ хўжалиги” лойиҳаси қачондан иш бошлайди?

🧨30 млн сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди.

🌞2021 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўладими?

🔖“Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди. Қарорга кўра, нималар ўзгаради?

🏭Жорий йилда ҳудудлардаги кўп қаватли уйларнинг қанчаси иссиқлик энергияси таъминоти яхшиланган?

Бошқаларга ҳам улашинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда
#ватанпарварлик

⚡️Мактабда ҳарбий парад ўтказилди

♻️Аввал хабар қилганимиздек, туманимизда “Ёшлар фестивали” лойиҳаси доирасида тадбирлар, ҳарбий парадлар ташкил қилинмоқда.

👮‍♂17-умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, "Ватанпарвар" ташкилоти, Халқ таълими бўлими томонидан ҳарбий техникалар, қурол-яроғлар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир доирасида аскарлар томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар ва қурол-яроғлар ҳақида тушунча олишди.

🎥 Батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аграр_соҳа
#янги_лойиҳалар

🔹Бугун Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматов ва Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар ижросини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор йиғилишидан сўнг Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев ҳамда Ўзбекистон деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари А.Хаитов раислигида шу масала бўйича йиғилиш ташкил этилди.

🔹Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, аграр соҳа мутасаддилари иштирок этди.

📊Йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги соҳасига янги инновациялар ва лойиҳаларни татбиқ этиш бўйича 2021 йилга мўлжалланган лойиҳалар дастури тақдим этилди.

📍Дастурга кўра, туманда фойдаланишга киритиладиган жами 1712 гектар ер майдони мавжуд. Ушбу майдонларда боғлар, узумзорлар ташкил этиш, кўчатчилик, шоликорлик, доривор ўсимликлар етиштириш ва иссиқхоналар қуриш, балиқчиликни ривожлантириш бўйича жами 2 662 та лойиҳа киритилган.

📌Қишлоқ хўжалигидаги ресурслардан оқилона фойдаланиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали 4 минг 486 нафар аҳоли бандлигини таъминлашга эришиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#фотофакт

Йиғилишдан фотолавҳалар

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi