PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.41K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Расман: Коронавируснинг янги тури туфайли Ўзбекистонда қатъий карантин жорий этилиши режалаштирмаяпти

Бош давлат санитария шифокорининг сўзларига кўра, Ўзбекистон яқин келажакда карантинни кучайтириш тўғрисида ўйламаяпти, бунга асос йўқ.

___

❗️Официально: В Узбекистане не планируют вводить жесткий карантин из-за нового штамма коронавируса

По словам главного санитарного врача страны, в Узбекистане не рассматривается вопрос усиления карантина ближайшее время, для этого нет никаких оснований.
#Ҳарий_ватанпарварлик_ойлиги
#Тарғибот

Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда

🇺🇿Бугунги кунда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш ўзбек ўғлонлари учун шон-шараф ишига айланмоқда. Бунда ҳарбий хизматчилар томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирларининг аҳамияти беқиёс.

👩‍🚒Пискент туманидаги 28 ва 29-умумий ўрта таълим мактабларида ҳам Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими, туман Мудофаа бўлими ҳамкорлигида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги муносабати билан “Мардлик ва жасорат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ҳарбий техника ва замонавий қурол-аслаҳаларни ўз кўзи билан кўриб, мард, эпчил кучли аскарларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилган ёшлар юрагида албатта аскар бўламан, Ватанимга хизмат қиламан, деган ният пайдо бўлгани шубҳасиз.

Ёшларда мактаб давриданоқ Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, ўз фуқаролик бурчини бажариш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялаш бўйича тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
#танлов
#ёш_китобхон

"Ёш китобхон" Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда

📚Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.

🖇"Ёш китобхон" танловида иштирокчилар тест саволлари орқали билимларини синовдан ўтказмоқдалар. 1 ва 2- босқичда ташкил этилган танловда 10-14 ва 15-19 ёш тоифасида 1048 нафар ёшлар қамраб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#шукуҳ

🎄Янги йил байрами муросабати билан Пискент туманидаги янги истироҳат боғида байрам арчаси безатилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в Форуме молодежи Узбекистана.
Глава государства выступит с речью и пообщается с молодежью. Ожидается, что на мероприятии будут присутствовать более 3,3 тысячи юношей и девушек, еще 26 тысяч молодых людей подключатся из студий на местах.
Инициатива проведения крупного молодежного события была выдвинута главой государства 20 ноября этого года.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Алишер Шодмонов: Ўзбекистонга коронавируснинг иккинчи штамми кириб келмайди

📍https://uza.uz/posts/197431

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#обод_хавфсиз_маҳалла
#эътироф

Маҳалла ободлигини таъминлаган ходимлар тақдирланди

❇️Бугун 30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида "Обод ва хавфсиз маҳалла" кўрик-танловининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔖Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган танловнинг туман босқичида 27 маҳалла мутасаддилари иштирок этди.

🔰Тадбирда туман ҳокими Р.Рихсиев ўзбек маҳалласининг жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнини эътироф этди. Энг фидойи маҳалла раиси ва унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича энг фаол ўринбосари каби номинациялар бўйича 33 нафар маҳалла ходимига фахрий ёрлиқлар ва совғалар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi