This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури
#учрашув
❇️Ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан, туман ҳокими Р.Рихсиев ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда.
✅"Майлобод" ва "Мўминобод" маҳалласида ўтган учрашувда 40 нафардан зиёд вакиллар ўзларини қийнаган масалаларга туман раҳбариятидан жавоб олдилар.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

✅Пискент туманида 2020-2021 йиллар давомида "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида бир қатор режали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, раҳбар ва ёшлар учрашувлари уюштирилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🏫Ушбу ишларнинг давоми сифатида тумандаги 6-сонли касб-ҳунар мактаб биносида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман прокурори Алишер Жўраев, ИИБ бошлиғи Шуҳрат Милиев, ДСИ раҳбари Жасур Сайфиев иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
📝60 нафарга яқин ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда 11 та савол ва таклиф ўртага ташланди. 2 та масала ҳал этилиб, қолганини ижобий ечим учун мутасаддиларга аниқ вазифа, муддат белгиланди.
🖇 Мурожаатлар сектор раҳбарлари назоратига олиниб, натижадорлиги бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

⚡️ 430 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилади
2020 йил 11 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4919-сонли «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил 👉 https://bit.ly/37dmabK
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌾Бугун қишлоқ хўжалиги ходимлари куни!
👨🌾Ушбу қутлуғ айёмда ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, соҳанинг барча жонкуярларини самимий қутлаймиз!
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
👨🌾Ушбу қутлуғ айёмда ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, соҳанинг барча жонкуярларини самимий қутлаймиз!
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️ Ангрен шаҳри ва Ўртачирчиқ туманидаги айрим ҳудудлар Оҳангарон туманига ўтказилади
Президент қарори билан 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Батафсил 👉 https://bit.ly/2JWSGGt
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Президент қарори билан 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Батафсил 👉 https://bit.ly/2JWSGGt
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ
Сўнгги вақтда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтириб борилаётганлиги, шунингдек янги 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:
▪️ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;
▪️вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;
▪️юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;
▪️мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;
▪️фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;
▪️янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;
▪️вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилсин;
▪️вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрадилар;
▪️ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.
@koronavirusinfouz

#аграр_соҳа
Долзарб масалалар муҳокама қилинди
🔸Пискент тумани ҳокимлигида вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков, туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
✅Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, аграр соҳа мутасаддилари, чорвадор ва сабзавотчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
🔎Йиғилишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш долзарб аҳамият касб этиши таъкидланиб, тумандаги мева-сабзавотчилик ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
🖇Айни вақтда туманда 98 та сабзавотчилик, 55 та чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолият юритиб келмоқда.
📍Йиғилишда агро ва иқлимий ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини тўғри ихтисослаштириш зарурлиги тўғрисида фикр юритилди.

#мурожаат_ва_ечим
📌Туман ҳокимининг қабулида бўлган "Лолаариқ" МФЙда истиқомат қилувчи Н.Раҳмонова хонадонига табиий газ тортиш бўйича амалий ёрдам сўраган эди.
✅Мурожаат ҳоким топшириғи асосида "Пискенттумангаз" булими ходимлари томонидан ўрганилди. Мурожаатчи хонадонига табиий газ тармоғи тортиб берилди.

#тадбир
Илғор деҳқон ва фермерлар тақдирланди
⚜ Бугун "Тожмаҳал" тантаналар мажмуасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
🏵Байрам муносабати билан аграр соҳа ходимлари учун тўкин дастурхон ёзилди. Қутлуғ кунларда дийдорлашган қишлоқ хўжалиги ходимлари дастурхон устида суҳбатлашиб, ўтаётган йилни сарҳисоб қилдилар. Келгуси йил учун яхши ниятлар режалаштирилди.
✅Тадбирда Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан миришкор деҳқонлар, тажрибали фермерлар, тадбиркорларнинг машаққатли меҳнати эътироф этилди. Соҳанинг илғор, фидойи 60 нафар ходимига қимматбаҳо совғалар топширилди.
🎷Эл суйган хонанда Ойбек Ҳамроқуловнинг дилтортар қўшиқлари, таниқли сўз устаси Аваз Оҳуннинг ўткир ҳангомалари, туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хушкайфият улашди.