PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.41K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир

Бугун "Тожмаҳал" тантаналар мажмуасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбиридан лавҳалар.

🎥Батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Мактабларда янги йил байрами нега таъқиқланди?

➡️Батафсил

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#бизнинг_ёшлар

Опа-сингиллар халқаро танлов ғолиби бўлишди

Туманимиздаги 6-мактабнинг икки ўқувчиси опа-сингил Маликахон ва Рухшона Хайруллахонавалар мусиқа ва санъат йўналиши бўйича ўткпзилган халқаро танловда муваффақиятли иштирок этишди. 👏👏👏

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури
#давра_суҳбати

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 9-умумтаълим мактабида фахрий ўқитувчилар иштирокида ёшлар ўртасида "Ибрат мактаби" мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида ёшлар дастури асосида таълим-тарбия ва илм-фан ривожини жадаллаштириш, ёшлар маънавиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳусусида фикр юритилди.

Кексалар тажрибаси, устоз-муаллимлар билими, ёшларнинг шижоати уйғунлигида самарали натижага эришиш мақсадида бу каби тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда. Унда ёшларнинг ўз фикр ва мулоҳазаларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коррупция_жамият_кушандаси

📌 2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти томонидан 2016 йилда ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими жорий қилинган.

⚖️Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирда ҳам юқоридаги ҳужжатлар, коррупцияга қарши кураш борасидаги ишлар, унга қарши тегишли чоралар кўрилаётгани ҳақида сўз борди.

♻️Хусусан, коррупцион ҳолатларни аниқлаш борасидаги тезкор тадбирлар натижасида 932 ҳолатда 4 487 гектар ерни ноқонуний ўзлаштириш, бир неча бор жиноят содир этиб ҳам раҳбарлик лавозимида ишлаб юрганлар аниқланган.

Мутасаддиларга нисбатан иш очилган, айрим ҳолатларда жиноий ишлар қўзғатилган.

Тафсилотлар юқоридаги видеолавҳада
👆👆

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
Янги йил байрамини уйда, оила даврасида, ортиқча дабдабасиз ўтказиш тавсия қилинади

👉https://uza.uz/posts/194392
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган “Кластер ишчилар маошини тўлиқ бермаяпти, фермерлар билан тузилган шартнома талабларини ҳам бажармаяпти” сарлавҳали материал юзасидан расмий МУНОСАБАТ

Ушбу материал Пискент тумани ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

ХК “NATURE COTTON” МЧЖ 2019 йил феврал ойидан 2020 йил август ойигача “Пискент пахта тозалаш” АЖ бино-иншооти ва асосий воситаларини ижарага олиб, пахта хом-ашёсини етиштириш бўйича фаолият юритган. 2019 йил пахта ҳосилини қабул қилиб, қайта ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июнь кунидаги 398-сонли қарорига асосан Кластер фаолияти тугатилган. Ўрнида “Пискент Барака Ишонч” ишлаб чиқариш кооперативи ўз фаолиятини бошлаган.

Ҳозирги кунда “NATURE COTTON” МЧЖ ХК томонидан дебитор ва кредитор қарздорлик мавжуд. 2020 йил 12 декабрь холатига 1.436.388.233 (бир миллиард, тўрт юз ўттиз олти миллион, уч юз саксон саккиз минг, икки юз ўттиз уч) сўмни ташкил этади. Шунингдек, айрим фермер хўжаликлари томонидан шартномаларда белгиланган режага нисбатан пахта ҳосили кам топширилганлиги боис 2019 йил пахта ҳосили учун фермер хўжаликларининг “NATURE COTTON” МЧЖ ХК олдидаги қарздорлиги (2020 йил 12 декабрь холатига) жами 2.780.000000 (икки миллиард, етти юз саксон миллион) сўмни ташкил этади. Айни вақтда “NATURE COTTON” МЧЖ ХК томонидан мавжуд қарздорликни қоплаш ва ундириш чоралари кўрилмоқда.

2020 йил август ойидан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 398-сонли “Пахта ҳом-ашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Пискент Барака Ишонч” ишлаб чиқариш кооперативи ўз фаолиятини бошлаган. 2020 йил пахта ҳосилини қабул қилиш ва қайта ишлаш учун “Пискент пахта тозалаш”АЖнинг бино-иншоати ва асосий воситаларини ижара шартномаси асосида ўз тасаруфига олган.

Ҳозирги кунда кооперацияда жами 248 та ишчи ходимлар ишлаб келмоқда. Ушбу ишчи ходимларга “Пискент Барака Ишонч” ИЧК томонидан хисобланган ойлик маоши ўз вақтида тўлиқ тўлаб берилмоқда.

2020 йил қабул қилинган пахта хом ашёси ўз вақтида сифатли қилиб қабул қилинган ва ўз вақтида ҳаво сўриш мосламалари ўрнатилган. Пахта хом-ашёси сақланишининг хозирги кундаги аҳволи жуда яхши. 2020 йил 10 декабрь ҳолатига ишлаб чиқаришдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлардан фермер хзжаликларига 16,5 млрд сўми имтиёзли ва терим кредити учун, 2 млрд сўми солиқ олдидаги қарздорлиги учун тўлаб берилган.

Бундан кейинги ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағларни фермер хўжаликларининг кредитларини қоплаш учун ва қолган ҳақдорлигини босқичма-босқич тўлаб бериш кўзда тутилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Ижтимоий тармоқда Пискент тумани "Оқтом" МФЙда яшовчи С.Мустапаеванинг пенсия тўловлари кечикаётгани тўғрисида хабар эълон қилинди.

Ушбу мурожаат Пискент тумани ҳокими ўринбосари И.Иномжонов, "Халқ банки" мутасаддилари иштирокида ўрганилди.

Аниқланишича, пенсия пуллари Пискент туманидаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғинига тарқатиш учун ҳар ойнинг 1-25 саналарига график асосида муддат белгиланган.

Ушбу мурожаатда келтирилган "Оқтом" МФЙ пенсионерлари учун ойнинг 17-18 санасида пенсия тарқатилади. Банк мутасаддилари С. Мустапаева хонадонига бориб, пенсия пулларини тақдим этдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган ҳоким бошчилигида ходимлар совуқда кўчада бадантарбия қилишди мазмунидаги хабар юзасидан расмий МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, туманда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида оммавий спорт тадбирларига старт берилган.

Шу мақсадда туманда 12 декабрь куни "Саломатлик учун 5000 қадам" ва тонгги бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Машғулотлар спорт мактаби мураббийлари томонидан ўтказилган.

Тадбирда соғлом ҳаёт тарзига амал қилиш истагидаги ёшлар, маҳаллалардан аҳоли вакиллари ҳам иштирок этган.
Машғулотларда қатнашган тиббиёт ходимлари ва спорт мураббийлари томонидан машқлар ёғингарчиликсиз, очиқ ҳавода ўтказилиши инсон саломатлиги учун ҳеч қандай салбий таъсири йўқлиги, аксинча фойдали эканлиги таъкидланган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/194500

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 25 нафар фуқаро иштирок этди. Саволлар асосан моддий ёрдам ажратиш, имтиёзли кредит учун амалий ёрдам, уй-жой ажратиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам мазмунида.

Туман ҳокими мурожаатларни эшитиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирди. Шахсий масалалар бўйича алоҳида суҳбат олиб борилди.
Мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш бўйича тегишли раҳбарларга вазифа белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Мактаб йўлига белгилар ўрнатилди
"Piskent hayoti" газетасининг телеграмм каналида 42-мактаб ўқувчиларининг йўлларни кесиб ўтишдаги хафвсизлигини таъминлаш юзасидан таклифлар берилган.

🚏Мурожаат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топилди. Пискент тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан 4К - 792б айланма йўлига (42-мактаб йўли) пиёдалар ўтиш йўл белгилари ўрнатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури
#спорт

⚡️Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таэквандо ИТФ бўйича спорт мактаби биринчилиги бўлиб ўтди.

❇️2004-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ташкил этилган беллашувлардан кўзланган мақсад ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат.

Мусобақаларда мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб, ғолиблик учун кескин баҳс олиб бордилар.

📌Натижаларга кўра, 23 кг вазн тоифасида

🥇Зоиров Х. (2-мактаб),
🥈Каримжонов А. (1-мактаб),
🥉Муҳиддинов О. (22-мактаб);

📌33 кг вазн тоифасида

🥇Бобомуродов Ф.(2-мактаб),
🥈Хайруллахонов А.(2-мактаб),
🥉Сайткамолов А. (22-мактаб);

📌43 кг вазн тоифасида

🥇Эргашбоев Б.(2-мактаб),
🥈Мақсудалиев М. (3-мактаб)
🥉Ровшанов А. (37-мактаб)

🏆Умумжамоа ҳисобида 2-мактаб ўқувчилари 1-ўринни эгалладилар. Ғолиблар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими БЎСМ томонидан медал, диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi