PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ФВБ_огоҳлантиради

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлигида фаол қатнашинг!

Ҳурматли фуқаролар, қиш мавсумида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, аҳоли хонадонларини иситишга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.

Фуқаролар томонидан муқобил ёнилғи маҳсулотлари ва турли қўлбола иситиш ускуналаридан фойдаланиш ҳолатлари кузатилади. Бу ўз навбатида ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари бузилишига, табиий газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши, ис газидан заҳарланиш каби ноҳуш ҳолатлар келиб чиқиш эҳтимолини оширади.

Ҳурматли тумандошлар, қиш - синов даврида ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти, саломатлигини асрашга ўз ҳиссангизни қўшинг. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлигида фаол қатнашинг!


@piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

РЕСПУБЛИКАМИЗГА СОВУҚ ҲАВО ОҚИМИ КИРИБ КЕЛМОҚДА

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг шимолий қисмлари (Волгабўйи) орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда.

27-28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши мумкин.

28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3° даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 10-13° даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ_огоҳлантиради

Об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши туфайли ФВВнинг фуқароларга муҳим тавсияларига амал қилинг!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

♨️ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?

🟢Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.

🟡Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.

🔴Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса - анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

📛Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
•фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
•ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
•иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
•газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
•ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
•ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

‼️Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
- газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
- газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
- газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

⚡️Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.
Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

ДИҚҚАТ! "ЧИМЁН" ҲУДУДИДА ҚОР КЎЧКИСИ ХАВФИ МАВЖУД!

"ЧИМЁН"
ҳудудида 2020 йилнинг 1 декабр соат 08:00 дан 2 декабр соат 08:00 гача ҚОР КЎЧКИСИ ХАВФИ эълон қилинди.

Ҳурматли дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва "ДИҚҚАТ! ҚОР КЎЧИШИ ХАВФИ МАВЖУД" белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ_огоҳлантиради

Огоҳ бўлинг: Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш чоралари
#ФВБ_огоҳлантиради

Февралнинг учинчи ўн кунлиги салқин ўтади

🌀18-21 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.


🌬18-19 февралда республикада шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

🌧19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, ❄️шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

🌧20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 🌤Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

📉20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13° илиқгача, кечалари 2-7° илиқгача пасаяди.

👉батафсил

Пискент тумани ФВБ
#ФВБ_огоҳлантиради

Чўмилиш қоидаларига амал қилинг

Кунлар тобора исиб бормоқда. Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими тумандошларимизни огоҳлантиради👇

- очиқ сув ҳавзалари – дарё, сой ва каналларда чўмилиш қоидаларини билмаган ҳолда чўмилиш;
- спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатларда чўмилиш;
- ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши;
- тунги вақтда чўмилиш;
- тана ҳарорати қизиб турган вақтда чўмилиш;
- чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраш;
- чўмилиш учун белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилиш қатъиян ман қилинади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

Чўмилиш қоидаларига амал қилинг

Кунлар тобора исиб бормоқда. Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими тумандошларимизни огоҳлантиради👇

- очиқ сув ҳавзалари – дарё, сой ва каналларда чўмилиш қоидаларини билмаган ҳолда чўмилиш;
- спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатларда чўмилиш;
- ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши;
- тунги вақтда чўмилиш;
- тана ҳарорати қизиб турган вақтда чўмилиш;
- чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраш;
- чўмилиш учун белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилиш қатъиян ман қилинади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ_огоҳлантиради

Сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг!

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

Жазирама иссиқда сув ҳавзалари билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими профилактик тадбирлар олиб бормоқда.

Туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёси ирмоқлари, “Туябўғиз” сув омборининг (Тошкент денгизи) чап соҳили, Полвонов номли Тошкент магистрал каналининг “Лолаариқ”, “Бирлик”, “Дўстлик” маҳаллаларидан оқиб ўтувчи қисмлари, шунингдек, Оққўрғон туманига оқиб ўтувчи қисмларида чўмилиш учун хавфли ҳудудлар ҳисобланади.

Шу боис, таъқиқланган ҳавзаларда чўмилаётган ўсмирлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

⚡️Тилсиз ёвдан огоҳ бўлинг!

12 октябрь куни “Зоминовул” маҳалласида хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Электр симларининг қисқа туташуви оқибатида фалокат юз бериб, хонадон ёниб кетган. 13 октябрь куни эса “Намуна” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Анор гулбоғи” боғдорчилик ширкатидаги дала ҳовлиларнинг бирида қўлбола ва мўркони носоз бўлган ностандарт иситиш печидан фойдаланиш натижасида хонадон эгалари А.О. ва У.О.лар ис газидан заҳарланган.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари таҳлил қилинди. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 19 та ёнғин содир бўлиб, уларнинг асосий қисми, яъни 13 та ҳолатда фалокат аҳоли хонадонларига тўғри келиши аниқланди.

Туман ФВБ куз-қиш мавсумида барча фуқароларни огоҳликка чақириб, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, газ ва электр воситаларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, ёш болаларни олов билан ўйнамаслик ва қаровсиз қолдирмасликка чақиради!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ_огоҳлантиради

♨️ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?

🟢Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.

🟡Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.

🔴Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса - анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

📛Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
•фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
•ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
•иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
•газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
•ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
•ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

‼️Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
- газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
- газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
- газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

⚡️Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади. Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi