PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ_огоҳлантиради

Об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши туфайли ФВВнинг фуқароларга муҳим тавсияларига амал қилинг!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#спорт #футбол

⚽️Туманимизда футбол спорт турига қаратилаётган эътибор туфайли ушбу спорт тури ривожланмоқда. Сўнгги икки ой ичида пискентлик футболчиларнинг "Пискент-2020" терма жамоаси кетма-кет муваффақият қозониб келмоқда.

14 ноябрь куни Юқоричирчиқ туманида бўлиб ўтган вилоят чемпионатининг 2-лига ўйинларида терма жамоамиз "Янгибозор" жамоаси билан майдонга тушди. Натижа пискентликлар фойдасига 5:2!

17 ноябрь куни навбатдаги ўйинлар Янгийўл туманининг "Академия" футбол жамоаси билан кечди. Кескин вазиятларга бой учрашувда терма жамоамиз ғолибликни қўлдан бермади.
"Пискент-2020" - "Академия" 2:1.

Жамоамизга навбатдаги ўйинларда ҳам муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:

👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
👉 санаторий-курортларда даволанганда;
👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
👉карантинда;
👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.

https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#эшитмадим_деманглар

Техникум ва коллежга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Жорий йилнинг 21 ноябрь кунидан 25 ноябрига қадар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ушбу техникум ва Олмалиқ кон-металлургия коллежига ҳужжатларини топширган абитуриентлар учун тест синовлари бўлиб ўтади.

Тест синовлари икки сменада ва қуйидаги вақтда бўлиб ўтади:

- 1-смена - соат 8.00дан
- 2-смена - соат 13.00дан

Эслатма:

Тест синовларига кириш учун рухсатномаларни шу йилнинг 19-20 ноябрь кунлари, яъни, бугун ва эртага олишни унутманг!

@Olmaliqhayoti
⚡️ Сирпанчиқ йўлда автомобилни тўғри бошқариш усулларини биласизми?
Фармон ва ижро: Тошкент вилоятидаги айрим давлат улуши бор корхоналар хусусий секторга сотилади

📍https://uza.uz/posts/188281

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш, Ўзбекистон давлат санъат музейига янги бино қуриш, Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳудудида кластер ташкил этиш, Термиз шаҳри ва Денов туманида кўп қаватли уйлар барпо этиш лойиҳалари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства.
Рассмотрены проекты реконструкции мемориального комплекса Имама Бухари, сооружения нового здания для Государственного музея искусств Узбекистана, организации кластера на территории Ташкентского архитектурно-строительного института, возведения многоквартирного жилья в городе Термезе и Денауском районе.
Представлены планы по созидательной работе в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#куз_қиш_мавсуми
#синов_даври

❄️Қор, совуқ забтига олган айни вақтда махсус штаб томонидан туну кун хавфсизлик учун амалий ишлар олиб борилмоқда.

🛣 Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Пискент тумани ҳокимлиги, ИИБ ЙҲХБ, ФВБ ва Йўллардан фойдаланиш УК ходимлари хавфсизлик чораларини кўришмоқда.

Автотранспорт йўллари қордан тозаланиб, музламаларнинг ҳаракатга салбий таъсирини камайтириш мақсадида 140 тонна туз ва қум аралашмаси сепилди.

☎️ Йўлларда носозликлар ва салбий ҳолатлар кузатилганда туман ҳокимлигида ташкил этилган махсус штабнинг 70-54-51-278, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 70-545-26-36 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi