PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#сайёр_қабул
#юзма_юз

Сектор раҳбари аҳоли билан учрашди

"Файзобод" маҳалла фуқаролар йиғини "Дўнгқўрғон" маданият маркази биносида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиевнинг "Файзобод", "Сувти" ва "Дўнгқўрғон" МФЙ аҳолиси учун сайёр қабули бўлиб ўтди.

@piskenthokimligi
#сайёр_қабул
#юзма_юз

Фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, мурожаатларини ҳал этишга кўмакашиш мақсадида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

"Дўнгқўрғон" маданият марказида бўлиб ўтган халқ билан юзма юз мулоқотга “Файзобод”, “Дўнгқўрғон”, “Сувти” маҳаллаларидан 50 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этди.
Туман ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, коммунал соҳа мутасаддилари қатнашди.

Қабулда фуқароларнинг йиллар давомида ечимини топмаётган муаммоларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан билдирилган энг асосий муаммо-йўлларнинг носозлиги, табиий газ босими пастлиги ва ичимлик суви тўғрисида бўлиб, уларнинг ечими бўйича мутасадди раҳбарлар иштирокида таҳлил этилди.

Қабул давомида туман ҳокими Р.Рихсиев Пахтакор кўчасига бетон симёғочлар ўрнатиш, З.Раҳмоновнинг ишга жойлашиш, Истиқлол кўчаси 32-уйга газ ҳисобдони ўрнатиш масалалари ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ муддат ва топшириқ белгилади.

@piskenthokimligi
#қабул
#юзма_юз

Шанба - Пискент тумани ҳокимининг қабул куни

⚡️ Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев туман фуқароларини қабул қилиб, мурожаатларини тингламоқда.

📌 Қабулга кириш истагида 43 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Мурожаатларда асосан бандлик, уй-жой, ер, моддий ёрдам масалалари юзасидан ёрдам сўралган.

Ҳоким томонидан тингланган масалаларга тегишли тартибда ижобий ечим топиш бўйича қабулда иштирок этаётган корхона, ташкилот раҳбарларига топшириқлар юклатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#юзма_юз
#мурожаат_ва_ечим

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди

Учрашувда туман ҳокими савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорларга пандемия шароитида санитария қоида ва меъёрларига амал қилган ҳолда янги савдо мажмуасида бемалол фаолият юритишлари мумкинлигини таъкидлади.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2853 сонли Қарори ижроси юзасидан Пискент туманида тизимли ишлар амалга оширилган.

Хусусан, "Мўминобод" маҳалласида жойлашган янги савдо мажмуаси бозорнинг аҳоли кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда шарқона ва миллий меъморчилик анъаналари уйғунлигида мукаммал реконструкция қилинган.

📌Бозор маъмурияти янги мажмуага ҳаридорлар ўргангунига қадар тадбиркорлардан кундалик бадал ундирилмаслигини маълум қилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#қабул_куни
#юзма_юз

🔰 Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев ҳафтанинг ҳар шанба куни фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини ўрганиб, ижобий ечим топмоқда.

📌 Айни вақтда бўлиб ўтаётган қабул жараёнида туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

📊Қабул давомида 50 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Мурожаатлар асосан уй-жой учун ер участкаси ажратиш, имтиёзли кредит, куз-қиш мавсумига ички кўчаларни тайёрлаш, айрим хонадонларни газлаштириш ва моддий ёрдам масалаларида бўлмоқда.

🖇Фуқаро мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида қабулда иштирок этган ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарларига манзилли топшириқлар берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сайёр_қабул
#юзма_юз

⚡️Бекободлик аҳоли учун сайёр қабул ўтказилди

♻️Ҳар ҳафтанинг жума куни Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

🔰Бугун "Нуронийлар маскани"да Бекобод" маҳалласи аҳли учун сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда ҳоким ўринбосарлари, коммунал соҳа мутасаддилари, банклар ва бошқа тегишли раҳбарлар иштирокида мурожаатлар тингланди.

🔎Халқ билан учрашув жараёнида сув таъминоти, йўл таъмири, уй-жой, имтиёзли кредит олиш, бандлик, оилавий низолар билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 2 таси тегишли раҳбарлар иштирокида ижобий ҳал этилди. Ечим учун маълум вақт талаб этилувчи 4 та масала-сув линияларига уланиш, қувурларни таъмирлаш, бандликка оид масалаларда мурожаатчиларга қонуний тушунтириш, масъулларга аниқ муддат ва топшириқлар белгиланди.

🔸Туман ҳокими шахсий масала билан мурожаат этган фуқаролар билан алоҳида суҳбат олиб борди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#юзма_юз

⚡️Зойир Мирзаевнинг ҳудудларда аҳоли билан мулоқотлари амалий самараларга бой бўлмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok