PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#юзма_юз
#мурожаат_ва_ечим

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди

Учрашувда туман ҳокими савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорларга пандемия шароитида санитария қоида ва меъёрларига амал қилган ҳолда янги савдо мажмуасида бемалол фаолият юритишлари мумкинлигини таъкидлади.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2853 сонли Қарори ижроси юзасидан Пискент туманида тизимли ишлар амалга оширилган.

Хусусан, "Мўминобод" маҳалласида жойлашган янги савдо мажмуаси бозорнинг аҳоли кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда шарқона ва миллий меъморчилик анъаналари уйғунлигида мукаммал реконструкция қилинган.

📌Бозор маъмурияти янги мажмуага ҳаридорлар ўргангунига қадар тадбиркорлардан кундалик бадал ундирилмаслигини маълум қилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#тадбиркорлик

Суратларда: "Файзобод" маҳалласида янги ташкил этилган "LEO ARTEKS" мебел цехи.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ибрат

Яқинда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими раҳбари Матлуба Мирсоатова, Савдо-саноат палатаси мутахассиси Зоидахон Музаффарова билан "Файзобод" маҳалласида янги ташкил этилган "LEO ARTEKS" мебел цехига бордик.

Мақсадимиз тадбиркор фаолиятини ўрганиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиш эди. Суҳбат асносида тадбиркор Маҳмуд ака ёшгина бир йигитга уй ва ошхона жиҳозларини кўрсатиб, "ёққанини ўзинг танлайвер, ука" деди.

Билсак, Ҳаёт (ҳаридор) яқинда уйланмоқчи, ота-онаси эса оламдан ўтиб кетишган экан. Маҳалладошининг турмушидан яхши хабардор бўлган тадбиркор тўйнинг ками кўстига кўмаклашиш учун чақирган экан.

Танланган мебеллар йигитнинг хонадонига етиб борганида уч ўғил набирани ўзи вояга етказган бувиси Фотима ая саховатли одамлар янги қурилаётган уйнинг, бошланиб қолган тўйнинг ҳаражатларига ёрдам бераётган одамлар ҳақида айтиб берди. Кўзида ёш билан қўлларини дуога очди: Юртимиз тинч, халқимиз соғ-саломат бўлсин. Саховатли, қўли очиқ инсонлар кўпаяверсин! Бизга бирни берса, Аллоҳ мингни берсин!

Шу ўринда бир ривоят ёдимга тушди. Бир бойдан сўрашибди:
- Сиз қандай қилиб шу даражада бойиб кетдингиз?
Бой жавоб берибди:
- Мен Аллоҳ билан мусобақа ўйнадим.
- Ие қандай қилиб, бу нима деганингиз?!
- Аллоҳ менга берган неъматлардан одамларга эҳсон қилиб беравердим. Аллоҳ менга яна бераверди. Мен кўпрок бердим. Аллоҳ янада кўпрок берди. Бу мусобақада Аллоҳ ютиб чиқди...


Саховат, эҳсонда мусобақалашган тадбиркорлар сафи кенгаяверсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

🔸Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг қабулида "Лолаариқ" МФЙ ҳудудидаги "Связист" боғдорчилик узумчилик ширкатининг бир гуруҳ аъзолари шикоят билан мурожаат қилган эдилар.

Туман ҳокими топшириғи асосида мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Ширкатда ноқонуний қурилмалар қураётган А.Г.Арутюнян фаолияти ўрганилганда, бир неча ер участкаларни ўзбошимчалик билан ўзлаштираётгани, аҳоли фойдаланиб келган йўлларни ёпиб олгани аниқланди.

📌Туман ҳокимлиги масъул ходимлари ва мурожаатчилар иштирокида ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун талаблари, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича тушунтирилди. Айни вақтда ўзбошимчалик билан қурилган девор тўсиқлар олиб ташланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Модернизация ишларини давом эттириш, бунга хусусий капитални жалб қилиш зарурлиги қайд этилди. Тармоқдаги 4 та компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этиш, “рақамли трансформация”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам трансформации предприятий энергоэнергетической отрасли.
Подчеркнута необходимость продолжения работ по модернизации, привлечения к ним частного капитала. Поставлена задача разработать трехлетнюю финансовую модель и бизнес-планы 4 отраслевых компаний.
Даны поручения по широкому внедрению передовых технологий, «цифровой трансформации» отрасли.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #elektrenergetikasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорлик

Пискент туманида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тадбиркорлар томонидан 303 та мурожаат келиб тушган. Мутасадди ташкилотлар орқали мурожаатларнинг 87 фоизи ижобий ечим топган.

👩‍⚕👷‍♀Туманда хотин-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги бинода фаолият олиб бораётган "LOTUS TEKSTIL" МЧЖда 100 нафар аёл иш билан таъминланди. Яна 200 нафар иш ўрни мавжуд.

🔖Қисқа муддатли ўқув курсларида эса ўз бизнесини бошлаш истагидаги 20 нафар хотин-қиз учун тадбиркорлик асослари ўқитилиб, сертификатлар топширилди.

🎥 Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус

🌦Куз фаслининг кириб келиши, салқин об-ҳаво мавсумий касалликлар сонини орттириб, коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини янада оширади.

Касалликка чалиниш хавфини камайтириш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

❗️Бу ҳақда Пискент тумани Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази бош шифокори Моҳирахон Убайхонова орқали муҳим тавсиялар берди.

🎥 Видеолавҳа шу ҳақда

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим
#3_сектор

Туманимизнинг "Новкент" маҳалласи Бахт кўчаси аҳолиси томонидан кўча таъмирталаблиги ва шағаллаштириш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилинган эди.

👮‍♀3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ш.Мелиев томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида мазкур кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Кўчанинг узунлиги 400 метр бўлиб, айни вақтда 200 метр қисми шағаллаштирилди.

📌Шунингдек, сектор томонидан маҳалланинг Янги ҳаёт кўчасини таъмирлашга кўмаклашиш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

Тез орада Оҳангарон туманида жойлашган "Ангрен шакар" МЧЖ билан боғлиқ ушбу вазиятга доир батафсил ахборот, томонларнинг фикрлари, асослар ва кўрилаётган ижтимоий ҳимоя чоралари хусусида баёнот берилади.

Беҳзод Кабулов,
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram