PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.67K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_ҳафталиги
#спорт_саломатлик

⛹‍♀Спорт билан бир кун.

🎥 Пискент тумани спортчи ёшларининг Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги фаолиятидан бир кун.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_ҳафталиги

1-кун 23 февраль

“Ўзбекистон илм-фани ёшлар нигоҳида” мавзусидаги Ёш олимлар ва педагогларнинг I Форуми

Спорт мажмуаларига, таълим муассасаларига саёҳат:

1. Жисмоний тарбия ва спорт тўгараклари, ҳунар марказлари фаолияти билан танишиш.
Соат 09:00-11:00

-Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, касб-ҳунар мактаблари ва 79-сонли мактаб интернатда олиб борилаётган ўқув, амалиёт дарслари билан таништириш

Форумнинг очилиши:

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви
Соат 11:00-13:00 - Новкент МФЙ, Ҳунар мактаби биноси


Шўъбаларга бўлинган ҳолда ишлаш.

1-Инновацион фан-таълим тизимини ривожлантиришда баркамол авлодни роли ва аҳамияти.
"Баркамол авлод" болалар ижодиёт мактабида

2-Таълим- тарбия тизимини такомиллаштиришда таълим муассасалари, жамоатчилик Кенгаши ҳамда оила институти ҳамкорлигини мустаҳкамлашнинг замонавий услублари. "Ёш оила" мактабида. Соат 14:00-17:00

Энг яхши илмий лойиҳалар, таклиф ташаббус эгаларини тақдирлаш маросими

Соат 17:00-18:00 -"Баркамол авлод"болалар ижодиёт мактаби
#ёшлар_ҳафталиги

❇️Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йилнинг 25 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, туманимиз ёшларида даҳлдорлик ҳиссини уйғотиш мақсадида “Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!” шиори остида ёшлар ҳафталиги ўтказилмоқда.

🎑Бугун 79-сонли мактаб-интернатда ўтказилган учрашувдан лавҳалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_ҳафталиги

"Баркамол авлод" мактабига саёҳат уюштирилди

Бугун тумандаги умумтаълим мактаби ўқувчиларининг "Баркамол авлод" мактабига саёҳати ташкил этилди.

🏤Ўқувчилар марказда фаолият юритаётган фан, санъат ва ҳунар тўгаракларида бўлишди. Қўл меҳати билан яратилган кўргазмалар билан танишишди. Бунда ёшлар етакчилари уларга ҳамроҳлик қилди.

Саёҳат давомида марказ раҳбаридан ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва катта таассурот билан қайтишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ҳафталиги

🎻Маданият марказларида бир кун

Пискент тумани ёш ижодкорларининг маданият марказларидаги фаолиятидан бир кун. Маданият бўлими тасарруфида 5та маданият маркази бўлиб, 15 та тўгaракда 185 нафар иқтидорли ёшлар мусиқа, рақс, ва рассомчилик билан шуғулланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_ҳафталиги

💠"Ёшлар ҳафталиги” доирасида тадбирлар, учрашувлар ва суҳбатлар давом этмоқда. Бугун ёшлар учун “Пискент ифтихорлари”, “Тенгдош тенгдошга” тадбирлари, туман ҳокимининг ёш педагоглар билан учрашуви ташкил этилди. Шунингдек, ёшлар 27-мактабда тенгдошларининг спорт, санъат, таълим бўйича эришаётган ютуқлари билан яқиндан танишдилар.

🎥Батафсил видеолавҳада кўринг.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_ҳафталиги
#раҳбар_ва_ёшлар

Мутахассислик - сенинг келажагинг

📌"Бирлик" МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли Касб-ҳунар мактабида “Мутахассислик сенинг келажагинг” мавзусида ёшлар учун саёҳат ташкил этилди.

🔰Унда Касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари ва малакали мутахасис психологлар томонидан “Мутахассислик сенинг келажагинг” мавзусидаги психологик тренинглар, таълим муассасалари раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

✔️Форумга тумандаги умумтаълим муассасаларининг 110 нафар битирувчи синф ўқувчилари иштирок этди. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга қизиқиш уйғотиш мақсадида тумандаги мавжуд профессионал таълим муассасаларидаги касб ва мутахассисликлар билан таништириш бўйича кўргазмалар ташкил этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_ҳафталиги

Шоир ва санъаткорлар мактаб ёшлари билан учрашдилар

Ёшлар ҳафталиги доирасида 5-мактабда ёшлар билан санъаткорларнинг ижодий учрашуви бўлиб ўтди. "Шеър ёғдуси - дил ёғдуси" номли маънавий-маърифий тадбирда халқимиз севган ижодкорлар - ёзувчи Собиржон Иномов, шоира Малика Салимова, эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё, мактабнинг фахрий устозлари ташриф буюрди.

Тадбирда юздан зиёд ўқувчилар, ўқитувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Самимий суҳбатларда ижодкорлар муваффақиятга етиш учун босиб ўтган йўли тўғрисида ёшларга сўзлаб бердилар. Ўз шеърларидан, қўшиқларидан намуналар куйлаб беришди.

🔰Тадбир давомида китоб марафони ташкил этилди. Ўқувчиларнинг ота-оналари китоблар ҳарид қилиб, мактаб кутубхонасига совға қилишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_ҳафталиги

❇️ 27 февраль куни Пискент туманидаги 30-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллигига бағишланган “Баҳор келди сени сўроқлаб” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Раҳбарлар, ёшлар ва ижодкорлар учрашувида таълим масканларида таҳсил олаётган иқтидорли қизлар ва адабиётга иҳлосманд ёшлар иштирок этишди.

📚Тадбир давомида шоиранинг ижодидан намуналар ўқилди. Туман маданият бўлими ходимлари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳарбий_ватанпарварлик
#Ёшлар_ҳафталиги

ХАЛҚ ВА АРМИЯ БИР ТАНУ БИР ЖОНДИР!

Пискент туманида ватанпарварлик ойлиги ва
ёшлар ҳафталиги доирасида ўтказилган тадбирдан видеолавҳа.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi