#ташриф
Бугун Пискент туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов 79-сонли махсус мактаб-интернатига "Ҳосил байрами" га ташриф буюрди.
@piskenthokimligi

#Ташриф
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бугун Пискент туманига ташриф буюрди.
Э.Эркиновна раҳбарлигида қўмита жамоаси "Новкент" маҳалла фуқаролар йиғини "Муҳаммадали агро бизнес" фермер хўжалиги пахтазорларида бўлиб, пискентлик теримчилар билан дилдан суҳбат қурдилар.
Теримчилар билан иш жараёнида самимий ўтган суҳбатда Қўмита раиси қишлоқ хўжалиги ривожи, элимиз дастурхони тўкинлигида қишлоқ аёлларининг ўзига хос ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади.
Фаол теримчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Шавкат Жавлонов Пискентда бўлди.
Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида пахтакорлар билан учрашувда Ш.Жавлонов пахта хирмонини бунёд этишда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг меҳнатини алоҳида эътироф этди.
Дарҳақиқат, айнан маҳалла раислари ўз ҳудудидаги аҳоли вакилларининг турмуш тарзидан, имкониятидан яхши хабардор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан пахта йиғим- терими мавсумида минглаб фуқаролар даромадли юмушга жалб этилдилар. Пахта териб, оиласи бюджетига салмоқли ҳисса қўшдилар.
Шу куни илғор теримчиларнинг бир гуруҳи республика Маҳалла жамоат фондининг совғалари билан тақдирландилар.

Жанубий кореяликлар Пискентда электрон тиббий хизмат кўрсатувчи поликлиника фаолияти билан танишдилар
Бугун Жанубий Корея делегацияси вакиллари Пискент тумани "Файзобод" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 49-қишлоқ оилавий поликлиника фаолияти билан танишдилар. Меҳмонлар қишлоқ шароитида поликлиникада электрон тиббий хизмат тажрибаси ўзини оқлаяптими, деган саволга жавоб олдилар.
Эслатма: Пискент тумани "Файзобод" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 49-қишлоқ оилавий поликлиникасида "Файзобод", " Сувти", "Дўнгқўрғон" МФЙларнинг ўн мингдан зиёд аҳолисига 6 шифокор, 20 нафар ҳамшира хизмат кўрсатади. Пискентда Кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳам электрон тиббий хизмат йўлга қўйилган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Пискент туманига ташриф буюрди.
Туманда куз-қиш мавсумига ҳамда сайловларга тайёргарлик жараёнларини ўрганиш давомида Бош прокурорга Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов, вилоят прокурори, ҳудудий секторлар раҳбарлари ва ташкилот мутасаддилари ҳамроҳлик қилдилар.
Ташриф давомида "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг турмуш шароити билан яқиндан танишдилар. Фуқароларнинг суюлтирилган газ, электр энергияси, ички кўчалар таъмирланиши билан боғлиқ мурожаатлари жойида ҳал этилди. Муаммолар ечими бўйича тегишли раҳбарларга вазифалар юклатилди.
Шу куни "Бўз" қишлоғидаги ички йўллар ҳам таъмирланиб, серқатнов йўлнинг 400 м қисми 300 метр куб шағал билан қопланди. Шунингдек, "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оила вакиллари ҳолидан хабар олинди. Ҳудуд аҳолиси эҳтиёжига кўра кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбари С. Эргашев раҳбарлигида палатанинг ижро этувчи қўмитаси масъуллари Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ҳамда Пискент, Зангиота, Тошкент туманларига ташриф буюришди.
Масъуллар туман ва шаҳар миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликни янада ривожлантириш юзасидан янги таклиф ва ғояларни ишлаб чиқиш, мавжуд ҳолат билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар қошидаги тадбиркорлик масалалари бўйича масъул мутассадилар, Бош Вазир қабулхоналари, Халқ қабулхоналари фаолияти ўрганилди.

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Муллаханов 12 март куни Пискент туманидаги кичик саноат зонасига ташриф буюрди.
Саноат зонасида фаолият бошлаган “AGRO HOUSE TRADING” МЧЖ ҳамда “NATURE COTTON” МЧЖ учун пахта чигитини қайта ишлаш ва ёғ махсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Корхоналарнинг келгуси истиқболлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганилди.
Шунингдек, ташриф давомида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илёс Иномжонов ва бир гуруҳ мутасаддилар ҳамроҳлигида камбағалликни қисқартириш бўйича маҳаллалардаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди. Одамларга муаммоларини бартараф этиш, фарзандларини касб-ҳунарга жалб этиш, тадбиркорлик қилиш истаги бўлса, амалий ёрдам бериш имкониятлари ҳақида тушунтирилди.

#антикоронавирус
#ташриф
Ҳаётимизда шундай вазият юзага келдики, бунда ҳар бир инсон зиммасига улкан масъулият юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова Пискентга ташрифи чоғида туманда олиб борилаётган профилактика ишлари билан танишди.
Батафсил ўқинг:
https://telegra.ph/Tozhdor-virus-bilan-kurashda-%D2%B3ar-birimiz-kurashchimiz-03-28

Telegraph
Тождор вирус билан курашда ҳар биримиз курашчимиз!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова Пискент туманига ташриф буюрди Маҳалла фуқаролар йиғинларида коронавирусга қарши кураш самарадорлиги билан танишган вазир ўринбосарига Тошкент…
#ташриф
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия раҳбари ўринбосари, полковник Сарвар Мамаюсупов Пискент туманида коронавирус пандемиясига қарши кураш штаби фаолияти ҳамда карантин даврида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ташрифи давомида унга туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов ҳамроҳлик қилди. Ўрганиш жараёнида СЭОМ, ИИБ, Миллий гвардия, ФВБ ва бошқа мутасадди идора вакилларига карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлаш, дезинфекция ишларини кучайтириш, тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

#пахта_2020
Сенат ишчи гуруҳи теримчиларга яратилган шарт-шароитни ўрганмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари айни вақтда Пискент туманида бўлиб турибди.
2020 йил пахта йиғим-терими мавсумида кўнгилли теримчилар учун зарур шарт-шароит яратиш, соғлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, теримда мажбурий меҳнатга йўл қўймасликка алоҳида эътибор берилмоқда.
Республика Ишчи гуруҳи раиси - Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Сайфуллаев, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси Малика Қодирхонова, Давлат муассасалари жамоат хизматлари республика касаба уюшмалари Кенгаши масъул ходими Ш.Сабиров, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакили Кифоят Эрмуҳаммедовалар тумандаги "Пискент Шарқ агро" МЧЖ пахта далаларда бўлиб, ушбу масалаларга эътибор қаратди.

Аввал хабар берганимиздек, Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт ишлари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Пискент туманида бўлди.
Ташриф доирасида 79-сонли махсус мактаб-интернатида бўлдилар. Муассасада тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия олиши ва истиқомат қилиши учун яратилган шароит билан яқиндан танишдилар.
Мактаб-интернатида 2020-2021 ўқув йилида 263 нафар бола тарбия олмоқда. Улардан 148 нафар бошланғич синф ўқувчилари учун муассасада анъанавий таълим ташкил этилган. 99 нафар ўқитувчи ва мураббийлар фаолият олиб бормоқда.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи Пискент туманида бўлиб турибди
Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбари Бахтиёр Сайфуллаев, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалар қўмитаси аъзоси Малика Қодирханова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Шерзод Кулматов, Давлат муассасалари ва жамоат хизматлари республика касаба уюшмалари Кенгаши масъул ходими Шавкат Сабиров туманда пахта мавсумида теримчиларга яратилган шароитни ўрганиш
мақсадида ташриф буюрган.
Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев билан 2020 йил пахта йиғим-терими мавсумида кўнгилли теримчилар учун зарур шарт-шароит яратиш, соғлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, теримда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалалари муҳокама этилмоқда.

Шунингдек, сенаторлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни ривожлантириш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича туманда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар билан танишдилар.
Маълумот ўрнида: Пискент туманида бўш турган 71 та маъмурий ва ижтимоий соҳа объектлари хатловдан ўтказилиб, бино ва иншоотларни аукцион савдоларига қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

Сенаторлар ташриф буюрган “Новкент” маҳалласида жойлашган "Шуҳрат" фермер хўжалигида 50 гектар майдонда пахта етиштирилган. Пахта ҳосилини йиғиб олишда фермерга хўжалик аъзоларидан ташқари “Новкент” маҳалласидан кўнгилли теримчилар ёрдам беришмоқда. Ҳар куни 5-6 тонна пахта хирмони йиғилмоқда.
Ишчи гуруҳ пахтазорда бўлиб, кўнгилли теримчиларга яратилган шарт-шароит, пандемия шароитида меҳнатни ташкил этиш, карантин қоидаларига риоя этилиши, иссиқ овқат, ичимлик суви билан таъминланиши, терим пулларининг вақтида тарқатилиши, олис ҳудуддан келган ҳашарчиларнинг ётоқ жойларидаги ҳолат билан яқиндан танишдилар.

#куз_қиш_мавсуми
🌨Синов даврига тараддуд бўйича сенатор М.Қодирхонова бошчилигидаги ишчи гуруҳ 79-сонли мактаб интернати, 12-мактаб, 5-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳамда Тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохоналарда олиб борилган ишлар билан ҳам танишдилар.
Батафсил⤵️
https://telegra.ph/Maktab-bo%D2%93chalar-issi%D2%9Bmi-11-30

Мактаб, боғчалар иссиқми?
Олий Мажлис Сенатининг куз-қиш мавсумига тайёргарликни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили ижтимоий соҳа объектлари бўлди. Синов даврига тараддуд бўйича сенатор М.Қодирхрнова бошчилигидаги ишчи гуруҳ 79-сонли мактаб интернати, 12-мактаб, 5…
#ташриф
ШАЙХ РАФИҚАСИ ПИСКЕНТГА НЕГА КЕЛДИ?
Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси лорд Шейхнинг рафиқаси Гули Муродова Пискент туманига келди
Нуфузли меҳмон 79-сонли махсус мактаб-интернатида бўлиб, муассасада тарбияланаётган ўқувчилар билан учрашди. Ўқувчилар томонидан қўл меҳнати асосида тайёрланган буюмлар кўргазмаси билан танишди. Болалар билан ўтган самимий мулоқот жараёнида шеърлар, рақслар ижро этилди.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар Рамазон ҳайити муносабати билан болаларга ўқув қуролларидан иборат совғалар топширди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш.Ғаниев Пискент туманида бўлди. Туман ҳокими Р.Рихсиев, сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида аграр соҳада олиб борилаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишди. Ташриф давомида Ғайрат маҳалласида ишсиз фуқаролар учун барпо этилган иссиқхоналар ҳамда Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси туман ирригация бўлими фаолиятини кўздан кечирди. Қишлоқ ва сув хўжалигидаги мавсумий юмушларни амалга оширишда масъулларга зарур кўрсатмалар берди.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бугун Пискент туманида бўлди
🔰Батафсил ўқиш