PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.72K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#тараддуд
#куз_қиш_мавсуми

Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган йиғилиш куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалаларига бағишланди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Қ.Ҳамдамов, туман ҳокими ўринбосари С.Исақулов, вилоят бошқарма мутасаддилари ва туман ФВБ, “Пискенттумангаз” филиали, Электр тармоқлари корхонаси, туман "Йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ мутасаддилари, тумандаги корхона ва ташкилотлар, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва хўжалик ишлари бўйича масъул ходимлар иштирок этди.

▶️https://telegra.ph/Kuz-%D2%9Bish-mavsumiga-tajyormisiz-09-03-2
#куз_қиш_мавсуми
#тараддуд

Пискент тумани ҳокими ўринбосари С.Исақулов ва коммунал соҳа масъуллари томонидан куз-қиш мавсуми учун ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар, аҳоли турар жойларини тайёрлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

🔥Иситиш мавсумида нохуш ҳолатлар, ис газидан зарарланишнинг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда ФВБ ходимлари томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

📌 "Пискенттумангаз" филиали мутасаддилари томонидан "Дўстлик"," Ғайрат", "Новкент" маҳалласидаги 2020 та хонадонга октябрь ойида 27 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Филиалда 264 та газ баллони заҳираси шакллантирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#куз_қиш_мавсуми
#тараддуд

Кунлар совиб, қиш остонада тургани яққол сезилмоқда. Пискент тумани электр таъминоти корхонаси томонидан куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш борасида қандай ишлар амалга оширилди?

Бу ҳақда Пискент ТЭТК раҳбари У.Холиқов маълумот берди:

⚡️Аҳолини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида сифатли электр энергияси билан таъминлаш борасида Пискент тумани электр таъминоти корхонаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2020 йил “Обод қишлоқ” дастури (ПҚ-2661)доирасида 10 та трансформатор пунктини реконструкция қилиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар "Оқтом"," Сувти", "Кўлота"," Мингтепа", "Дўнгқўрғон"," Ойбек", "Гулистон"," Дўстлик" МФЙ ҳудудларига 9 та трансформатор пункти ўрнатилди.

Шунингдек, корхона ички имкониятидан келиб чиқиб, "Саидобод"," Гулистон" МФЙ ҳудудларига қўшимча 4 та трансформатор ўрнатилди. Бундан ташқари "Митан" МФЙ Фарҳод кўчаси, "Кўлота", "Холиқберди" МФЙда яна 5 та трансформатор ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Маънан эскирган симёғочлар ўрнига 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 615 та янги темир бетон устун, 25 км ёпиқ контактли СИП кабеллари улаш ишлари давом этмоқда.

Синовли куз-қиш даврида беталофат ўтказиш мақсадида йил давомида 39 та трансформатор пункти мукаммал, 88 та пункт жорий таъмирланди. 156 км 0.4-6-10кВ ҳаво тармоғи мукаммал, 200 км ҳаво тармоғи жорий таъмирланди.

Давлатимиз раҳбарининг "Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқаророигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-3981 қарори доирасида тумандаги барча истеъмолчилар замонавий энергия ҳисобларичларга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда мавжуд 18 120 та маиший ва улгурчи исеъмолчиларнинг 17 700 тасига замонавий, АСКУЭ тизимида ишловчи электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. 2020 йил 1 декабрга қадар 100% алмаштириш чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#куз_қиш_мавсуми

📣📣Пискент тумани аҳолиси
диққатига!


❄️🌨💦Об-ҳавонинг кескин ўзгариши коммунал соҳа бўйича кўплаб муаммоларни юзага келтиради. Туман ҳокимлиги биносида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда мавжуд бўлган муаммолар ўз вақтида бартараф қилиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилди.

Ушбу штабнинг асосий вазифаси, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни оператив равишда бартараф қилиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

☎️Мурожаат учун телефонлар:

Пискент тумани марказий штаби: 70-54-51-278

Туман Электр тармоқлари корхонаси (раҳбари Умархон Холиқов): 70-545-11-05, 97-714-81-09

"Пискенттумангаз" филиали (раҳбари Собир Соипов): 70-545-11-04, 98-190-88-22

"Тошкент сув таъминоти" Пискент филиали (раҳбари Бегзод Қодиров): 70-545-13-93, 94-364-60-65

Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (раҳбари Абдурауф Худойбердиев): 70-545-26-36, 97-734-24-33

"Тоза ҳудуд" ДУК (раҳбари Нурали Мирвосилов): 70-545-17-65, 99-814-90-95,

Ободонлаштириш бошқармаси (раҳбари Салоҳиддин Пармонов): 99-400-78-83, 99-407-73-84

"Алоқа"бўлими (раҳбари Исроилхон Набиев ): 70-545-15-21, 95-177-02-25

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (раҳбари Рустам Деҳқонбоев): 98-302-18-02


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#куз_қиш_мавсуми
#синов_даври

ЙЎЛИНГИЗ БЕХАТАР БЎЛСИН!

🛣 Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ ва Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қалин қор ҳаракатланишга салбий таъсирининг олдини олиш учун туман ҳудудидан ўтган давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўллари, жумладан 4Р-20 Корасув-Бўка-Бекобод автомобил йўлига қум ва туз аралашмаси сепилди.

☎️ Йўлларда носозликлар ва салбий ҳолатлар кузатилганда туман ҳокимлигида ташкил этилган махсус штабнинг 70-54-51-278, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 70-545-26-36 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#куз_қиш_мавсуми
#синов_даври

❄️Қор, совуқ забтига олган айни вақтда махсус штаб томонидан туну кун хавфсизлик учун амалий ишлар олиб борилмоқда.

🛣 Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Пискент тумани ҳокимлиги, ИИБ ЙҲХБ, ФВБ ва Йўллардан фойдаланиш УК ходимлари хавфсизлик чораларини кўришмоқда.

Автотранспорт йўллари қордан тозаланиб, музламаларнинг ҳаракатга салбий таъсирини камайтириш мақсадида 140 тонна туз ва қум аралашмаси сепилди.

☎️ Йўлларда носозликлар ва салбий ҳолатлар кузатилганда туман ҳокимлигида ташкил этилган махсус штабнинг 70-54-51-278, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 70-545-26-36 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#куз_қиш_мавсуми

📣📣Пискент тумани аҳолиси
диққатига!

❄️🌨💦Об-ҳавонинг кескин ўзгариши коммунал соҳа бўйича кўплаб муаммоларни юзага келтиради. Туман ҳокимлиги биносида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда мавжуд бўлган муаммолар ўз вақтида бартараф қилиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилди.

Ушбу штабнинг асосий вазифаси, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни оператив равишда бартараф қилиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

☎️Мурожаат учун телефонлар:

Пискент тумани марказий штаби: 70-54-51-278

Туман Электр тармоқлари корхонаси (раҳбари Умархон Холиқов): 70-545-11-05, 97-714-81-09

"Пискенттумангаз" филиали (раҳбари Собир Соипов): 70-545-11-04, 98-190-88-22

"Тошкент сув таъминоти" Пискент филиали (раҳбари Бегзод Қодиров): 70-545-13-93, 94-364-60-65

Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (раҳбари Абдурауф Худойбердиев): 70-545-15-05, 97-734-24-33

"Тоза ҳудуд" ДУК (раҳбари Нурали Мирвосилов): 70-545-17-65, 99-814-90-95,

Ободонлаштириш бошқармаси (раҳбари Салоҳиддин Пармонов): 99-400-78-83, 99-407-73-84

"Алоқа"бўлими (раҳбари Исроилхон Набиев ): 70-545-15-21, 95-177-02-25

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (раҳбари Рустам Деҳқонбоев): 98-302-18-02

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ташриф
#куз_қиш_мавсуми

Сенат ишчи гуруҳи туманимизда бўлди.
#ташриф
#куз_қиш_мавсуми

🌨Синов даврига тараддуд бўйича сенатор М.Қодирхонова бошчилигидаги ишчи гуруҳ 79-сонли мактаб интернати, 12-мактаб, 5-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳамда Тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохоналарда олиб борилган ишлар билан ҳам танишдилар. 

Батафсил⤵️
https://telegra.ph/Maktab-bo%D2%93chalar-issi%D2%9Bmi-11-30