#қабул_куни
#юзма_юз
🔰 Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев ҳафтанинг ҳар шанба куни фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини ўрганиб, ижобий ечим топмоқда.
📌 Айни вақтда бўлиб ўтаётган қабул жараёнида туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.
📊Қабул давомида 50 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Мурожаатлар асосан уй-жой учун ер участкаси ажратиш, имтиёзли кредит, куз-қиш мавсумига ички кўчаларни тайёрлаш, айрим хонадонларни газлаштириш ва моддий ёрдам масалаларида бўлмоқда.
🖇Фуқаро мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида қабулда иштирок этган ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарларига манзилли топшириқлар берилмоқда.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Мурожаат ва ечим
Пискент туманида ҳафтанинг шанба кунлари туман ҳокими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан қабул ўтказиш анъанага айланган.
Боиси, ҳар қандай шароитда ҳам халқнинг муаммоларини тинглаш, уларга имкон қадар, қонуний ва ижобий ечим топиш, бир сўз билан айтганда халқимизга хизмат қилиш давлат идораларининг асосий вазифаси.
14 ноябрь куни ҳам туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда 40 нафар фуқаро томонидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.
Фуқароларнинг саволларига жойида аниқ жавоб бериш учун сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, банклар ва коммунал соҳа мутасаддилари иштирок этдилар.
Мурожаатларнинг аксариятини уй-жой, кадастр, саломатлик, контракт тўловлари, моддий ёрдам, фермер хўжалиги билан боғлиқ масалалар ташкил этмоқда. Шунингдек, қабул давомида бандлик, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит масалаларида ҳам мурожаатлар қабул қилинди.
Қўшимча ўрганиш талаб қилмайдиган мурожаатларнинг жавоби шу ернинг ўзида маълум қилинган бўлса, айрим мурожаатлар қўшимча ўрганилиб, шунга кўра хулоса қилиниши маълум қилинди. Барча мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўтган қабуллар давомида энг кўп мурожаат уй-жой, ер участкаси, нотурар жой биноларини турар жой қилиш борасида эди. Қабуллар натижасида мурожаатлар ўрганилиб, кадастр бўлими томонидан 50 та ҳужжат расмийлаштирилди ва хонадон эгаларига етказилди.
Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг қабули эндиликда ҳафтанинг шанба кунлари доимий равишда ўтказилиб борилади.