PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#мурожаат_ва_ечим

"Оқтом" маҳалласида яшовчи А.Абдухошимов туман ҳокими қабулида бўлиб, уйга эҳтиёжи борлиги, аёли ногирон эканлиги тўғрисида мурожаат қилган эди.

Мурожаат ҳокимлик мутасадди ходимлари томонидан ўрганилди. Ҳомийлар жалб этган ҳолда қурилиш материаллари олиб, айни вақтда А.Абдухошимовга уй қурилмоқда.

Шунингдек, оила аъзоларига жамоат ишларига жойлашиш тавсия этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

"Мингтепа" МФЙ Теракзор кўчаси 3-уйда истиқомат қилувчи У.Қурбонова уйига жуда яқин жойда бетон ғишт (шлакоблок) ишлаб чиқарувчи цех фаолият юритаётгани, шовқин ва чангдан азият чекаётгани тўғрисида туман ҳокимига мурожаат қилган эди.

Мурожаат туман масъуллари, ДСИ, Кадастр, СЕОМ ходимлари томонидан ўрганилди. Фаолияти ноқонуний эканлиги аниқланиб, фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилди.

У.Қурбонова, уй бекаси:
-Эшигимиз тагида ғишт ишлаб чиқариш бошлаб юборилган эди. Аслида дўкон қурилади деб эшитган эдик. Лекин катта юк машиналарида тош-шағал тўкиб, ишчиларнинг шовқинидан безор, қизларим эса ҳатто кўчага чиқолмай қолгандик. Шу сабабли мурожаат қилдик. Ҳокимият вакилларига раҳмат, муаммони ҳал этишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#юзма_юз
#мурожаат_ва_ечим

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди

Учрашувда туман ҳокими савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорларга пандемия шароитида санитария қоида ва меъёрларига амал қилган ҳолда янги савдо мажмуасида бемалол фаолият юритишлари мумкинлигини таъкидлади.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2853 сонли Қарори ижроси юзасидан Пискент туманида тизимли ишлар амалга оширилган.

Хусусан, "Мўминобод" маҳалласида жойлашган янги савдо мажмуаси бозорнинг аҳоли кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда шарқона ва миллий меъморчилик анъаналари уйғунлигида мукаммал реконструкция қилинган.

📌Бозор маъмурияти янги мажмуага ҳаридорлар ўргангунига қадар тадбиркорлардан кундалик бадал ундирилмаслигини маълум қилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

🔸Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг қабулида "Лолаариқ" МФЙ ҳудудидаги "Связист" боғдорчилик узумчилик ширкатининг бир гуруҳ аъзолари шикоят билан мурожаат қилган эдилар.

Туман ҳокими топшириғи асосида мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Ширкатда ноқонуний қурилмалар қураётган А.Г.Арутюнян фаолияти ўрганилганда, бир неча ер участкаларни ўзбошимчалик билан ўзлаштираётгани, аҳоли фойдаланиб келган йўлларни ёпиб олгани аниқланди.

📌Туман ҳокимлиги масъул ходимлари ва мурожаатчилар иштирокида ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун талаблари, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича тушунтирилди. Айни вақтда ўзбошимчалик билан қурилган девор тўсиқлар олиб ташланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим
#3_сектор

Туманимизнинг "Новкент" маҳалласи Бахт кўчаси аҳолиси томонидан кўча таъмирталаблиги ва шағаллаштириш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилинган эди.

👮‍♀3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ш.Мелиев томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида мазкур кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Кўчанинг узунлиги 400 метр бўлиб, айни вақтда 200 метр қисми шағаллаштирилди.

📌Шунингдек, сектор томонидан маҳалланинг Янги ҳаёт кўчасини таъмирлашга кўмаклашиш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Митан маҳалласи аҳолиси томонидан Бобур кўчасида сув қувури ёрилгани, оқибатда ичимлик суви исроф бўлаётгани тўғрисида мурожаатлар қилинган эди.

🛠"Тошкент сув таъминоти" туман филиали ишчилари томонидан сув қувурининг Бобур ва Асроров кўчаларидаги ёрилган нуқталарида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Ҳоким қабулида қилинган мурожаатлар ўрганилиши натижасида, Кадастр бўлими томонидан 50 та уй-жой ҳужжати расмийлаштирилди ва хонадон эгаларига етказилди.
#мурожаат_ва_ечим

Фуқаро мурожаати: муаммо ва ечим

"Чимқўрғон" маҳалласининг Ёшлик ва Янги ҳаёт кўчалари асосан янги қурилган хонадонлардан иборат. Янги жойнинг ўзига хос муаммолари ҳам бисёр. Айниқса, йўл масаласи одамларни қийнаб келаётган эди.

Туман ҳокимининг қабулида аҳоли вакиллари ушбу кўчаларни таъмирлаш, шағаллаштиришда амалий ёрдам сўраган эдилар. Бугун туман ҳокими ташаббуси билан ушбу кўчаларга шағал ётқазилди.

Ҳашар ўзбекнинг энг гўзал қадриятларидан ҳисобланади. Маҳаллага раҳбарият шағал туширганини кўриб, аҳоли ҳам бир четда қараб турмади. Кўплашиб, маҳалласи, уйи остонасини обод қилишга бел боғладилар.

-Шу маҳаллага кўчиб келганимизга 5 йил тўлди, - дейди чимқўрғонлик Ҳайриниса Душабоева. - Маҳалламизда 30 хўжалик яшайди, ҳаммаси янги қурилган уйлар. Одамлар ишга боришга, болалар мактабга қатнашга жуда қийналишарди. Ҳокимнинг сайёр қабулида йўл масаласида мурожаат қилган эдик. Шукр, мана иш бошланди, жуда хурсандмиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Пискент тумани "Дўнгқўрғон" МФЙда истиқомат қилувчи А.Арслонов туман ҳокими қабулида уй-жой кадастри ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Фуқаро А.Арслоновнинг оилавий шароити, ногиронлиги бўлганлиги эътиборга олиниб, туман ҳокими томонидан унинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Хонадонига эгалик ҳуқуқини берувчи уй-жой кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб, масъул ходимлар томонидан мурожаатчи хонадонига етказиб берилди.

👤Ҳаракатланишим чеклангани, оилавий шароитим сабабли вақтида уйимни номимга расмийлаштиролмаган эдим, - дейди А.Арслонов. - Ҳоким мурожаатимни эътиборга олиб, мушкулимни осон қилганидан хурсандман.

📌Ҳар ҳафтада ўтказиб борилаётган ҳоким ва халқ учрашувларида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

❇️Тошкент вилояти прокурори, туман сектор раҳбарларининг Пискент тумани "Новкент" МФЙ аҳолиси билан сайёр қабули ўтказилган эди.

Халқ билан очиқ мулоқотда маҳалла аҳолисининг Бахт кўчасини таъмирлаш, электр устунларни янгилаш, газ таъминоти бўйича мурожаатлари ечими мутасаддиларга топширилган.

Бугун 3-сектор раҳбари Ш.Милиев, Халқ қабулхонаси, туман Электр тармоқлари корхонаси, "Пискенттумангаз" филиали, Йўллардан фойдаланиш УК масъуллари томонидан мурожаатни қонун доирасида ҳал этиш чоралари кўрилди.

💡Маҳаллага электр таъминотини яхшилаш мақсадида 20 та бетон устунлар келтириб, ўрнатиш, таъмирталаб Бахт кўчасида шағаллаштириш ишлари бошланди.

🛢"Пискенттумангаз" филиали ходимлари томонидан 70 та хонадонга 1 тонна 400 кг суюлтирилган газ етказиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi