Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати Имом» қабристонида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов қабрини зиёрат қилди.
Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения исполнявшего обязанности хокима Бухарской области государственного и общественного деятеля Карима Камалова на кладбище "Хазрати Имам" в городе Бухаре.
В честь покойного были прочитаны суры из Корана.
#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения исполнявшего обязанности хокима Бухарской области государственного и общественного деятеля Карима Камалова на кладбище "Хазрати Имам" в городе Бухаре.
В честь покойного были прочитаны суры из Корана.
#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти биносида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, бугунги мураккаб шароитда аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, пандемия сабабли зарар кўрган иқтисодиёт тармоқларини тиклаш масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, асосий мақсад – Бухорода бошланган кенг миқёсли ислоҳотларни жадал давом эттириш.
—
В здании международного аэропорта Бухары Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание с участием ответственных руководителей.
Подробно рассмотрены вопросы социально-экономического развития области, обеспечения занятости населения в нынешних непростых условиях, сокращения бедности, восстановления отраслей экономики, пострадавших от пандемии.
Отмечалось, что главная цель – ускорить начатые в Бухаре широкомасштабные реформы.
#Mirziyoyev #safar #Buxoro #yigilish

#сайёр_қабул
Пискент тумани сектор раҳбарларининг 2020 йил 24 августдан 1 октябргача фуқаролар (оммавий, сайёр, ёшлар ва нуронийлар) билан ўтказиладиган сайёр қабуллар жадвали
@piskenthokimligi

#табриклаймиз
Пискент тумани ҳокимлиги жамоаси номидан "Piskent hayoti" газетаси бош муҳаррири Шоира Раджабовани таваллуд айёми билан табриклаймиз.
Шоира Абдураззоқовнага узоқ умр, саломатлик, оилавий бахт, ишларида муваффақият тилаймиз.

#мурожаат_ва_ечим
"Гулистон"да "Тез ёрдам" пости ташкил этилади
Туман ҳокимлигига "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан мурожаат йўлланган эди. Мурожаатда маҳалла аҳли учун қишлоқ врачлик пункти зарурлиги билдирилган.
Туман ҳокими мурожаат юборилган манзилда бўлиб, гулистонлик аҳоли билан суҳбатлашди. Ҳоким билан мулоқотда аҳоли вакиллари маҳалладаги ҚВП олислиги, қатнаш қийинчилик туғдираётгани ҳақида фикрларини билдирдилар.
Маҳаллада айни вақтда 100 қатновли қишлоқ оилавий поликлиникасида 4 нафар умумий амалиёт шифокори, 32 нафар ҳамшира хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда маҳаллада янги ҚОП биноси 2,5 млрд сўмлик капитал реконструкция қилинган.
Туман ҳокими аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида МФЙ биносида "Тез тиббий ёрдам" пости ташкил этиш топшириғини берди. Постда УАШ шифокори, фельдшер ва тўлиқ жиҳозланган "103" тез ёрдам автомобили хизмат кўрсатади.

#эълон
Ҳурматли фуқаролар!
Пискент туманида "Пискент касб-ҳунарга ўқитиш маркази" ўз фаолиятини бошлади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги муассислигида ташкил этилган марказда банд бўлмаган фуқаролар қуйидаги ўқув курсларида таълим олиши мумкин:
1. Компютер IТ, Wеb cайт – 3 ой;
2. 1 C бухгалтерия – 3 ой;
3. Хорижий тил курслари (инглиз, рус тили) – 3 ой;
4. Тикувчилик ишлари – 3 ой;
5. Ошпазлик ва қандолатчилик – 3 ой;
6. Умумий қурилиш – 3 ой;
7. Электр пайвандлаш - 3 ой;
8. Пайвандлаш - 4 ой;
Мазкур ўқув марказига барча ишсиз, банд бўлмаган фуқаролар ҳамда касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган ёшларни таклиф қиламиз.
📌Эслатма:
📇Ўқув курсини тамомлаганларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда давлат унитар корхонаси рўйхатидан ўтган сертификат берилади ва ўқиш давомида марказ ўқувчиларига стипендия тўлаб борилади.
☎️Мурожаат учун тел: 94-364-74-24, 99-886-34-06, 93-188-93-53
🏢Манзил: Пискент тумани, “Мустақиллик” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, рақамсиз уй (собиқ Кориз коллежи биноси)

Forwarded from Toshkent viloyati | Kun.uz
Ассалому алайкум, ҳурматли тошкентликлар.
Kun.uz сайти сизга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент вилояти ҳақидаги хабарлар бериб борувчи @KunuzToshkentVil каналини ишга туширди.
Канал ҳозирча тест режимида юритилади ва сентябрь ойидан тўлиқ режимда ишлашни бошлайди. Агар сиз Kun.uz'нинг ҳудудий мухбири бўлишни истасангиз, ушбу маълумотларни ўқинг ва қуйидаги ҳавола орқали ариза топширинг.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва қуйидаги қолган вилоятлар учун ҳам алоҳида каналлар очилди: Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё
Тошкент вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 @KunuzToshkentVil

#комиссия_баёноти
Пискент туманида эпидемиологик вазият ҳақида маълумот
(2020 йил 24 август ҳолатига)
🔴 Бугун кун давомида 9 нафар фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланган.
✅ 10 нафар фуқаро тўлиқ соғайди (жами 270 нафар);
🔶 Беморлар сони - 34 нафар;
Шундан,
🔶 уй шароитида даволанаётганлар - 34 нафар (аломатсиз, енгил турдаги).
🔶 Карантинда бўлиб турган хонадонлар - 74 та (480 нафар фуқаро)
🔶 36 нафар фуқародан COVID-19 га тест таҳлиллари олинди (жами 6640).
✅СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ - 88%

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
ЖССТ РАҲБАРИ КОРОНАВИРУС ҚАЧОН БУТКУЛ ТАСЛИМ БЎЛИШИНИ АЙТДИ
Коронавирус инфекциясининг ўлим муддати эълон қилинди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесусга кўра, глобал эпидемия икки йилдан кейин ёки ундан барвақтроқ тугаши мумкин.
«Биз уни тўхтатиш учун етарли билим ва технологияга суянамиз», – деган ЖССТ раҳбари.
Қайд этилишича, инсоният тарихидаги энг йирик кулфатлардан бири – 1918 йилда бошланган ва миллионлаб оилаларниг ёстиғини қуритган испан гриппини енгиш учун 2 йил кетган эди. СOVID-19’ни эса бундан камроқ муддатда таслим қилиш имкони мавжуд.
ЖССТ раҳбари, анъанага кўра, бутун дунё инфекцияга қарши бир муштга дўниб ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлаган.
Аммо барча мутахассислар ҳам Тедрос Адҳаном Гебрейесус билан ҳамфикр деб бўлмайди. Масалан, Буюк Британия ҳукумати қошидаги фавқулодда вазиятлар бўйича илмий кенгаш аъзоси Марк Уолпорт касаллик у ёки бу шаклда инсониятга абадий ҳамроҳ бўлиши, унга қарши даврий эмлаш орқалигина курашилишини қайд этган.
Айни пайтда дунёнинг турли мамлакатларида таълим масканлари, хусусан, мактаблар очилмоқда. Аммо илк ўқув кунлариданоқ инфекция тарқалиши кузатилмоқда. Шу важдан аксар давлатлар таълим масканларини очишга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқда. Боз устига, дунёнинг турли минтақаларида ҳам антирекордлар қайд этилмоқда. Масалан, дастлабки босқичдаёқ инфекцияни енггани эътироф этилган Жанубий Кореяга коронавирус яна қайтди. Масалан, 23 август куни мамлакатда 397 та янги ҳолат рўйхатга олинди. Бу эса пандемия давридаги энг ёмон кўрсаткичдир.
Европада ҳам вазият хотиржам бўлишга ҳали эрта эканини кўрсатмоқда. Польша, Словакия, Испания, Францияда янги-янги касаллик ҳолатлари аниқланмоқда.
Аҳоли сони бўйича дунёнинг иккинчи давлати саналган Ҳиндистон дунё бўйича вируснинг янги ўчоғига айланиши мумкин. Ҳозиргача ҳинд ўлкасида 3 миллион кишида инфекция аниқланган, аҳвол шу тахлит давом этса, мамлакат АҚШ ва Бразилияни ҳам ортда қолдириши ҳеч гап эмас.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz

Йўлингиз равон бўлсин
Айни вақтда Пискент Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари томонидан марказий Амир Темур кўчасида пиёдалар ўтиш йўлаклари чизиш ишлари олиб борилмоқда.
Корхона томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги 22,1 км узунликда автомобил йўллари жорий ва мукаммал таъмирланди.
Шундан 17,95 км асфальт қопламаси билан, 4,2 км шағал қопламаси билан қопланди.
Серёғин кунларга тайёргарлик кўриш ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида сирпанчиққа қарши 110 куб қум, 264 тонна туз, 2 тонна дизел ёқилғиси заҳираси тайёрлаб қўйилди.
30 та давлат йўл белгиси, 48 та маҳаллий йўл белгиси таъмирланди.

#таълим
#тараддуд
Ҳар йили август ойида ота-оналар фарзандларининг мактаб билан боғлиқ ширин ташвишлари билан банд, мактаб бозорлари гавжум бўлар эди.
Ҳозир эса пандемия сабабли карантин шароитида вазият ота-оналар ва устоз педагоглар олдига мактаблар фаолияти қандай ташкил этилади? Анъанавий, мактабдаги дарслар маъқулми ёки онлайн таълим зарарсизми, деган саволни кўрдаланг қўймоқда.
Туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов, вилоят кенгаши депутати Зилола Иброҳимова, Халқ таълими бўлими мудири Ҳаёт Рашидов мактабларда бўлиб, юқоридаги саволлар асосида таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишдилар.
Мутасаддилар мактаблар очилишида эътиборга олиш зарур бўлган жиҳатлар:
- мактабга ташқаридан инфекциянинг киришига йўл қўймаслик;
- ўқитувчилар, ўқувчилар ва бошқа ходимлар орасида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш;
- бу борадаги санитария меъёр ва қоидаларига сўзсиз амал қилишни таъминлаш сингари мезонлар асосида мавжуд ҳолат ўрганилди.