PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.7K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ижтимоий_ҳимоя
#қабул_2020

Президент қарори биз каби қизларда келажакка ишонч уйғотди

Оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ўқишга қўшимча квоталар берилишини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Педагогика олийгоҳида ўқиш ва устозларимдек ўқитувчи бўлиш энг катта орзуим. Лекин контракт асосида ўқишга имкониятимиз етмайди. 2011 йилда отам юрак ҳасталиги туфайли оламдан ўтганлар. Онам уй бекаси, биз уч фарзандни бир ўзлари тарбиялаб вояга етказдилар. Акаларим коллежни тамомлаган, оилавий шароитимиз тўғри келмаганлиги учун олий таълим ололмаганлар. Мен кенжа фарзандман. Мактабда фақат аъло баҳоларга ўқиганман. Онам доим дуоларида олий маълумотли, зиёли ўқитувчи бўлишимни тилайдилар. Президентимизнинг ушбу қарори биз каби қизлар учун келажакка ишонч уйғотди. Ҳозир имтихонларга тайёрланаяпман. Насиб этса, албатта университет талабаси бўламан!

Дилфуза Маҳкамова

@piskenthokimligi
#обод_хонадон
#ҳашар

"Маҳаллам ободлигига ҳисса қўшаман!" шиори остида маҳаллаларда савобли тадбирлар, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида маҳаллалардаги кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлар ҳашар йўли билан таъмирланмоқда.

Суратда: "Култепа" маҳалласи Тошлоқ кўчасида яшовчи М.Абдукаримова хонадони таъмирлаш жараёни

@piskenthokimligi
#нарх_наво

Пискент тумани деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўртача нархлари тўғрисида маълумот

@piskenthokimligi
#саховат

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ш.Тўрахонов сектор ҳудудидаги кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқаролар холидан хабар олди.

"Лолаариқ" маҳалласи раиси Г.Назирқулова билан бирга 10 та хонадонда бўлиб, уларни қийнаган муаммолар тўғрисида суҳбат олиб борилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

@piskenthokimligi
#билдириш

ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

Эртага, 3 июль куни "Қашқадарё" ГРС да таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан соат 10:00 дан 18:00 га қадар "Сувти" ва "Дўнгқўрғон" МФЙ ҳудудидаги 512 хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти тикланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

"Пискенттумангаз" маъмурияти

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Япония, Корея Республикаси ва БАА билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари”нинг 2020 йил учун белгиланган чора-тадбирларини тўлиқ ва сифатли бажариш зарурлиги таъкидланди.
Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по перспективам расширения торгово-экономического, инвестиционного и финансово-технического сотрудничества с Японией, Республикой Корея и ОАЭ.
Указано на необходимость полного и качественного выполнения определенных на 2020 год мер в соответствии с «дорожными картами» с этими странами.
Заслушаны отчеты руководителей ответственных министерств и ведомств.

#Mirziyoyev #yigilish #hamkorlik #Yaponiya #JanubiyKoreya #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
❗️(+82) — Уч ҳудудда аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди, жами беморлар — 9078 нафар

🦠 Янги касалланишлар: 33 нафари — Жиззах вилоятида (6 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 27 нафари аҳоли орасида), 26 нафари — Тошкент шаҳрида (6 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 20 нафари аҳоли орасида), 17 нафар — Тошкент вилоятида (12 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 4 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи), 6 нафари — Навоий вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова соҳага оид муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️

Мен уй-жой учун субсидия олмоқчиман. Бунинг учун қаерга ва қайси тартибда ҳужжат топшираман? — ЖАВОБ

Абитиуриентман, ҳужжатларни онлайн топширишга имконим йўқ. Давлат хизматлари марказига бориб, ҳужжат топширсам бўладими? — ЖАВОБ

Пенсия дафтарчасини онлайн очтиришим мумкинми? Бунинг тартиби қандай? — ЖАВОБ

Хусусий нотариуслик фаолияти билан шуғулланмоқчиман, бунинг учун қаерга мурожаат қилишим ва қандай ҳужжатларни тақдим этишим лозим? — ЖАВОБ

Суюнчи пулини олиш тартиби қандай, аризани онлайн юборсам бўладими? — ЖАВОБ

Карантиндан олдин фарзандимни давлат боғчасига жойлаштириш учун навбатга қўйганман. Навбати келди. Йўлланмаси куйиб кетмайдими? — ЖАВОБ

Ёшим 27 да. Исмимни ўзгартирмоқчиман, буни қандай амалга ошириш мумкин? — ЖАВОБ

Бир ойдан кейин электрон рақамли имзо калитимнинг муддати тугайди. Буни онлайн янгилашни имкони борми? — ЖАВОБ

Тиббий кўрикдан ўтиш учун наркология ва руҳий диспансернинг маълумотномаси керак эди. Бу турдаги маълумотномаларни электрон шаклда олиш тартиби қандай? — ЖАВОБ

Корхонамни юридик манзили ўзгарди, шуни базага киритиб, ўзгартириш киритишим учун қаерга мурожаат қилишим керак? ЖАВОБ

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Расмий
#онлайн

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ, еттинчи сессияси бошланди.

@piskenthokimligi
#Расмий
#онлайн

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ, еттинчи сессияси давом этмоқда.

Сессияда

-"Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар, “Темир дафтари”ларининг сектор раҳбарлари томонидан хаққоний юритилиши, фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатилиши тўғрисида;

-Эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида манзилли ёрдам еўрсатилиши, хусусан, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

-Пандемия шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш ишлари самарадорлиги;

-Халқ қабулхонаси туман бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлари ҳақидаги ахбороти;

-Туман Адлия бўлими бошлиғининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширган ишлари ҳақидаги ахбороти;

Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

@piskenthokimligi