PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Партиялар_ ҳаёти

"Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз!"
15 октябрь куни Ёшлар боғида Халқ демократик партияси
ташаббуси билан юқоридаги шиор остида шоу дастури ўтказилади.

Пискент ХДП халқимизнинг ижтимоий ҳимояси ва фаровонлигига ҳисса қўшиш истагидаги барча фуқароларни, партия фаоллари ва аъзоларини тадбирга таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз: Ёшлар боғи, 14:00.

@piskenthokimligi
#Партиялар_ҳаёти
Пискент туманидаги 30-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида O'zLiDeP Пискент туман Кенгашининг навбатдаги IX Конференцияси ўтказилди.

Конференцияга партия депутатлари, фаоллари, тадбиркорлар иштирок этишди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида 2015-2019 йил даври давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлардаги иштироки доирасида партия ташкилотининг навбатдаги вазифалари тўғрисида мухокамалар олиб борилди. Шунингдек, O’zLiDeP Пискент туман Кенгашидан вилоят Кенгашининг навбатдаги Конференциясига делегатлар сайлаш тўғрисида масала кўриб чиқилди.

@piskenthokimligi
#Партиялар_ҳаёти

Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотида Миллий тикланиш демократик партияси Пискент туман Кенгашининг VI конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда партия туман Кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳининг 2015-2019 йиллардаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берилди.

Шунингдек, декабрь ойида Халқ депутатлари туман Кенгашига ўтадиган сайлов кампаниясида иштирок этиш ва депутатликка номзодлар кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.

Анжуманда Пискент туман ҳокими ўринбосари Р.Мирҳолиқова, ЎзМТДП вилоят Кенгаши депутати М.Қурбонова, партия туман Кенгаши ижроия қўмитаси раиси Д.Ҳакимова, партия аъзолари, фаоллари иштирок этдилар.

@piskenthokimligi
#Партиялар_ҳаёти

Пискент туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи 2019 йилнинг 9 ойи давомида туманда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

O'zLiDeP депутатлик гуруҳига берилган ҳисоботга кўра
жорий йилнинг 9 ойи давомида жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 тага камайишига эришилган.


Депутатлар томонидан профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ОАВ билан ҳамкорликда олиб бораётган фаолияти, бугунги кунда жиноятларнинг аксарияти йўл-транспорт ҳодисалари туфайли содир этилаётганлиги тўғрисида мурожаат этдилар. Бу борада аҳоли серқатнов жойларга пиёдалар ўтиш йўлакчалари ташкил этиш ва тушунтириш, тарғибот тадбирларини кучайтириш таклифи берилди.

@piskenthokimligi
#партиялар_ҳаёти

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Халқ депутатлари Тошкент вилоятидаги 44-Кориз сайлов округига ЎзЛиДеПдан сайланган депутат А. Джураев, Халқ депутатлари Пискент туман Кенгаши депутатлари Ш.Раджабова, З.Махмудова ва ЎзЛиДеП Пискент туман Кенгаши томонидан фермер С. Мирзахмедовнинг мурожаати бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Бунда туман ҳокимлиги, прокуратура, солиқ органлари ва бошқа бир қатор мутасаддилар билан суҳбатлашилиб, масала ечими мухокама қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi