PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.72K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (30 сентябрь – 5 октябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Президент қарори билан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (7 – 12 октябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Батафсил.

▫️Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳукумат қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди. Батафсил.

▫️Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.(huquqiyaxborot)

@piskenthokimligi
#Эслатма

Ҳафта давомида (16 – 21 декабрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари:

▫️“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун.

▫️“Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори.

▫️“Божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори.

▫️ “Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори.

▫️“Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори.

▫️Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисида низом.

▫️Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори.

▫️Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом.
Манба: huquqiyaxborot
#эслатма

‼️23 мартдан ниқобсиз юриш - огоҳлантиришга

‼️25 март куни соат 6:00дан бу ҳолат қайд этилса - 223 минг сўм жарима;

‼️Бу ҳолат такрорланса – 669 минг сўм жарима қўллашга сабаб бўлади.

@piskenthokimligi
#эслатма

Ҳурматли ташкилот ва корхона раҳбарлари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-45-02 сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 971-сонли қарорига асосан, 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, тугатиш ҳолатлари "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий аппарат комплексида МАЖБУРИЙ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАН.


Батафсил юқоридаги эслатмада танишинг.

@piskenthokimligi
#Эслатма
#Карантин
#COVID19

🚫 Шанба ва якшанба кунлари (25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ.

Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

🏠 Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига бефарқ бўлманг, уйда қолинг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ЭСЛАТМА

Бугун, 29-август шанба куни Ўзбекистонда барча учун расман иш куни.

Хафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам ишга чиқиши керак.

2019 йил 14 ноябрдаги ПФ-5875-сонли Президент Фармонига биноан, 29 август — шанба дам олиш куни 31 август — душанба иш кунига кўчирилади.

Демак, 29 август – шанба куни, ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъи назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади. 31 август – душанба куни эса, ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

Шундай қилиб Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар қуйидаги 3 кунда кетма-кет дам олишади:

30 август – якшанба (дам олиш куни);

31 август – душанба (барча учун кўчирилган дам олиш куни);

1 сентябрь – сешанба (Мустақиллик байрами).

@piskenthokimligi
#эслатма

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида бўлиб ўтаётган фестеваль, бугун ҳам давом этади😊

Бугун фестевальга, сиз суйган санъаткорлар😍 Озода Нурсаидова, Тохир Содиқов афсонавий "Болалар гуруҳи", Mc Doni, ва яна бир қанча эъстрадамизнинг машхур ижодкорлари ташриф буюради😍
Биз сизни кутамиз, ШОШИЛИНГ🤗🤩

👇👇Каналга аъзо бўлиш! 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Эслатма

ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!

❗️Ҳар ойнинг 30-санасига қадар фойдаланилган ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тўловларни амалга оширишни унутманг.

💳 Тўловларингизни ПайМе, Cлиcк, УзПайнет, У-ПАЙ электрон тўловлар орқали амалга оширишингиз мумкин.

🔘 Бундан ташқари ичимлик сув ва канализация хизматлари учун маҳсус @узст_бот телеграм бот орқали тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

⚠️ Ҳурматли истеъмолчилар! Сув таъминотининг узлуксиз фаолият юритишига ўз ҳиссангизни қўшинг. Ичимлик сув ва канализация хизматларидан қарздорлик вужудга келишига йўл қўйманг!

☎️ Мурожаат учун: 705451393.
Пискент сув таъминоти бўлими

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эслатма
 
 
🔥 Ташаббусли бюджет 2-мавсуми доирасида овоз бериш жорий йилнинг 27 август куни соат 10-00 дан бошланади.
 
 
👇🏻Сиз саралаш босқичидан ўтган лойиҳаларга қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда овоз беришингиз мумкин:
 
Портал орқали СМС хизматидан фойдаланган ҳолда;
Порталнинг “мобил иловаси” орқали СМС хизматидан фойдаланган ҳолда;
“Telegram” ижтимоий тармоғидаги расмийбот” орқали.
 
 
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни бошланишига 6 кун қолди.

Яқинларга ҳам тарқатинг!
👇🏻 Фойдали маълумотлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг: https://t.iss.one/+6Lw3Nm9mqtE0MDAy