PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#мурувват

Минг оилага минг туҳфа

Халқ бир бурдадан берса, тўйдиради, деган мақол нақадар топиб айтилганини бугунги кунимиз исботламоқда. Тўкис ва беташвиш вақтларда ўзи ҳақида кўпам ошкор этмаган оддий одамлар ҳозир пандемия хавф солган вақтда ночорларга беғараз ёрдам қўлини чўзиб саховатли инсон қиёфасида намоён бўлмоқда.

Вилоятимизда хайрли ишларни бошлаб берган "Минг оилага минг туҳфа" акцияси доирасида Пискентда ҳам эҳтиёжманд оилаларга соғин сигир олиб беришдек савоб иш бошланганди. Бу ишга туман ҳокимлиги ва саховатли фермерлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.

Акция доирасида бугун тумандаги яна икки хонадондаги кўнгли ярим инсонларнинг кўнглига нур, хонадонига қут-барака кирди. Миришкор фермер Омон Камолов хайрли ташаббус ҳақида эшитгач, анча қийналиб яшовчи қўшниси Адҳам Аҳмаджоновга соғин сигир
ҳадя қилишни ўйлади. Эзгу ишни вилоят ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Озода Парпибоева ҳам қувватлади:
-Бу эзгу тадбир вилоятимизнинг барча туманларида қулоч ёзган. Соғин сигирлар хонадон эгаларига ўзини тиклаб олиши учун берилган бир имеониятдир. Бу оилаларнинг эртанги куни билан ҳамиша қизиқамиз, хабардор бўламиз.

А.Аҳмаджоновга GRAND PHARM МЧЖ вакили Мирзоҳид Муҳаммедов томонидан 8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.

Хайриянинг хайрли қадами "Новкент" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳусановлар хонадонига ҳам кириб борди. Асли сурхондарёлик бу оила турмуш машаққатлари сабаб Пискентга келиб қолган. "Дониёр қурилиш сервис" чорва фермаси раҳбари Ҳусниддин ва оиласини бошпана, иш билан таъминлаган эди. Бугун бошланган савобни давом эттирди: мусофирликдаги хонадон фарзандларининг ризқи бутун бўлишини ўйлаб, соғин сигир совға қилди. Туман ҳокими ўринбосари Абдулла Деҳқонов уларнинг турмуш шароитини ўрганиб, рўзғор учун энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

-Дунёда яхши одамлар кўп экан! - дейди ногирон кўзларидан сизган ёшини кўрсатмасликка уриниб Хусниддин. Ёш бўлсак ҳам кўп иш тушган бошимизга. Ўзим, кичик қизимнинг кўзлари ногирон. Бошпанасиз юриб, Тошкент томонларга келиб қолганмиз.
Лекин пискентликлар бегонасан, деб кўксимиздан итаришмади. Уй беришди, иш беришди. Мана бугун сигир ҳам беришди, болаларнинг оғзи оқарадиган бўлди. Шу қийин кунларда халқни ўйлаётган раҳбарларга минг раҳмат.

Кўз ўнгимда саховатли инсонлар, миннатдор одамлар, жонкуяр раҳбарлар қиёфаси жонланади.
Бутун вилоят бўйлаб давом этаётган эзгу тадбирлар минглаб оилага қувонч олиб кириши шубҳасиз.

@piskenthokimligi
#мурувват
#бирга_енгамиз

Хайрия ишларида тадбиркорлар билан бир қаторда раҳбарлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
Пискент тумани 24-мактаб директори Савриниса Исакова мактабда таълим олувчи кам таъминланган оила фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун моддий ёрдам кўрсатди.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#бирга_енгамиз
#мурувват

Туманимизнинг "Холиқберди" ва "Тараққиёт" маҳалласида яшовчи 40 нафар оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Пандемия кўпчиликнинг меҳнат қилишини чеклаши билан бирга кўплаб саҳий ва олижаноб инсонларни майдонга чиқармоқда. Улар томонидан карантин сабабли уйда қолган юртдошларимизга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилмоқда.

Туман бош имом-хатиби З.Қудратов ва ҳомий тадбиркорлар билан "Тараққиёт" ва "Холиқберди" маҳаллалардаги оғир шароитда яшаётган 40 нафар оилага ун, ёғ, сабзи, пиёз, гуруч, чой, колбаса ва тухум жойланган пакетлар тарқатилди.

Бундан ташқари қорамол сўйилиб, гўшти шу хонадонларга улашилди. Маҳаллада бош имом-хатиб томонидан карантин вақтида маросимларни ўтказмаслик ҳақида тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Натижада тавсияларга амал қилиб, ақиқа маросимини ўтказмасдан икки қўй сўйилиб, қишлоқ аҳлига улашдилар.

@piskenthokimligi
#мурувват

Бугун туман прокуратураси ва ИЖҚК департаменти ходимлари томонидан II сектор ҳудудидаги кам таъминланган оила хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#мурувват

🌙Муқаддас Рамазон хайру саховат ойида туманда мурувват тадбирлари давом этмоқда.

📦"Намуна" маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва туман Кенгаши депутати А.Хамраев маҳалла ҳудудидаги асрга тенгдош нуронийларни ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олди. Озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси ва моддий ёрдам берилди.

🤲Дуогўй, сабр ва қаноатда ибрат бўлмиш нуронийлар юртга тинчлик, элга фаровонлик ва хасталикдан шифо, карантинда уйда қолган замондошларимизга эса тоқат тилаб дуо қилдилар.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#мурувват

Mуборак Рамазон ойида хайрли ишлар ва мурувват қилишни ўзига фарз деб билган инсонлар сафи кенгайиб бормоқда.

Шундай инсонлардан бири "Садиярова Райҳон" фермер хўжалиги раҳбари С. Раҳмонов томонидан "Дўнгқўрғон" маҳалласида яшовчи кекса ва кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#мурувват

Маълумки, пандемия шароитида маърака ва маросимлар чекланди.
Айни вақтдаги мураккаб вазият сабабли одамларнинг тадбирга сарф этадиган маблағини саховатга йўналтириш борасида туман бош имом-хатиби З. Қудратов томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Натижада турли-туман орзу-ҳаваслар ўрнига одамлар маблағини 79-мактаб интернати тарбияланувчилари учун тақдим этмоқда.

@piskenthokimligi
#мурувват

Пандемия вақтида аҳолини қўллаб-қувватлаш, оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган инсонларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ер-мулк кадастр ДК Пискент тумани филиали томонидан хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

"Бирлик" маҳалласи Яшнобод кўчаси 27-уйда яшовчи С. Шакировнинг оилавий шароити ҳисобга олиниб, уй-жой кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб, етказиб берилди.

Карантин даврида уйда қолган фуқароларнинг кадастр ҳужжатлари ташкилот ходимлари томонидан хонадонларга олиб бориб топширилмоқда.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 21 августдаги ПҚ-461-сонли қарори асосида туман мулкка эгалик ҳуқуқи сўралган жами 4311 та ариза туман ҳокимининг қарори билан қондирилган. 918 та ариза эгалари тўлов муддатини ўтказиб юборишмоқда. Огоҳлантириш жоизки, тўловларни вақтида амалга оширмаслик мулкка эгалик ҳуқуқини ололмасликка сабаб бўлади.

С.Соатов, туман Ер-мулк кадастр ДК раҳбари

@piskenthokimligi
#мурувват

Айни вақтда Пискент тумани тадбиркорлар ва саховатли инсонлари томонидан "Пискент ҳаёти" газетаси тахририяти ташаббуси билан йиғилган инсонпарварлик ёрдами Сирдарёга йўл олди.

@piskenthokimligi
#мурувват

Халқ демократик партияси аъзоси, туман Кенгаши депутати Саврон Мирзаев "Гулистон" маҳалласида яшовчи ёлғиз ва кекса инсонлар ҳолидан хабар олди.

Шарофат она Хожамтоева 92 ёшда, Хуршида она Мирзахонова эса 93 ёшда. Кексайганда боқувчисидан маҳрум бўлган нуронийлар давлатимиз, қолаверса, маҳалла ва қўшниларнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигида ҳаёт кечирмоқдалар.

Депутат улар билан суҳбатлашиб, кўнгилларини кўтарди, 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилди.

Қўлларини дуога очган онахонлар юртимиз тинчлик ҳукм суриб, одамлар соғ бўлишини, пандемия тарк этишини тилаб дуо қилдилар.

@piskenthokimligi
#мурувват

"Ойбек" маҳалласи ҳудудида яшовчи имконияти чекланган Қ.Ҳайдаровага Тошкент вилояти Адлия бўлими масъуллари томонидан ногиронлик аравачаси тақдим қилинди. Шу маҳаллада яшовчи Анифе Тагировага Ҳомийлик ҳайрияларини қўллаб-қувватлаш маркази томонидан моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди.

@piskenthokimligi
#мурувват

"Саховат ва кўмак" тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент вилояти Адлия бошқармаси ва туман бўлими, "Ижтимоий ҳимоя" жамияти, "Саховат ва кўмак" хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳомийлик совғалари етказилди.

"Бирлик" маҳалласида яшовчи Зулфия Қурбонава, "Ғайрат" маҳалласида истиқомат қилувчи Мамагул Бийимбетовага ногиронлар аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож Саҳроб Шокиров оиласига ҳам ҳомийлик совғалари тақдим этилди.

@piskenthokimligi
#тадбир
#мурувват_куни

⚡️Болажонлар учун тадбир ташкил этилди

♿️Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан Пискент туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Тошкент вилояти бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳомийлигида мурувват тадбирлари бўлиб ўтди.

❇️"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!" шиори остида 79-сонли махсус мактаб интернатида ташкил этилган байрам тадбирида имконияти чекланган болалар учун концерт дастури намойиш этилди. Уларга аравачалар ҳамда совғалар тақдим этилди.

📌Миллий гвардия бошқарма бошлиғи А.Муротов, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари З.Мирғозиева йиғилганларни байрам билан табриклар экан, тарбияланувчиларнинг тўлақонли таълим-тарбия олишлари, соғлом вояга етишлари учун юртимизда барча имкониятлар яратилгани, ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир
#мурувват_куни

Бугунги сана муносабати билан 79-сонли махсус мактаб-интернатида мурувват тадбири ташкил этилди. Унда муассасада тарбия олаётган 260 нафар ёшлар иштирок этди. Дастурда туман Маданият бўлими ҳамда Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг куй-қўшиқлари, рақслари ёшларга завқ улашди. 

🎥Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурувват

Ҳашар доирасида мурувват тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурувват

Истиқлолнинг 30 йиллиги арафасида Пискент тумани ҳокимлиги бошчилигида туман жомеъ масжиди ҳомийлари, "Етимсеварлар" ҳайрия гуруҳи томонидан саховат акцияси ташкил этилди.

Қайси юртда аҳиллик бўлар экан, қайси юртда етимлар боши силанар экан, ўша юртга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурувват
#шукуҳ

⚡️Зойир Мирзаев Янги йил байрами муносабати билан болаларга Президент совғаларини тарқатди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Мурувват

"Нуроний" жамғармаси томонидан тақдим этилган ногиронлар араваси ва реабилитация жиҳозлари ўз эгаларига етказилмоқда.

Пискент тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туманимизда яшовчи фаол нуронийларга эсдалик совғалари ҳамда шароити оғир, кам таъминланган нуронийларга, шунингдек ногиронлиги мавжуд кексаларга "Нуроний" жамғармаси республика кенгаши томонидан ажратилган аравача, қўлтиқтаёқ, ҳасса ва эшитиш мосламалари етказиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi