PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Спорт

Бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати спорт мажмуасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-кизлар ўртасида "Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида “Гимнастрадаспорт мусобақалари ўтказилди. Иштирокчилар Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги учун майдонга чиқдилар.

Спорт мусобақасида Пискент тумани жамоаси ҳам муносиб қатнашди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат солиқ бошқармаси томонидан тайёрланган эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт

Якунига етаётган йилда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам якуний турнир ва мусобақалар ўтказилмоқда.

Куни кеча стол тенниси бўйича БЎСМ очиқ биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз ўтган мусобақа натижаларига кўра,

1-ўрин Пискент тумани
2-ўрин Бўка тумани
3-ўрин Оққўрғон тумани теннисчилари эгаллади.

Турнирлар давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ватанпарварлик
#Спорт

Ҳарбийлар ёшлар билан мусобақалашмоқда. Кимнинг қўли баланд келишини жараёнда кўрамиз.
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Спорт

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Оқтепа маҳалласидаги 12-мактабда Пискент тумани прокурори кубоги учун кураш бўйича туман биринчилиги беллашувлари бўлиб ўтди.

Беллашувда 16 та вазн тоифасида 150 нафардан зиёд ёш полвонлар баҳс олиб боришди. 30 кг вазнда ғолиблик Беҳруз Усеновга, 2-ўрин Бекжон Қолтаевга, 3-ўрин Усмонали Шакарбоев ва Даврон Абдуллаевга насиб этди.
60 кг вазн тоифасида Диёрбек Умрзоқов 1, Диёр Умаров 2, Жонпўлат Ўрозбоев ва Ҳумоюн Сотиболдиев 3-ўринга сазовор бўлишди.

Кураш билан мунтазам шуғулланаётган ўсмирлар орасида қизлар ҳам муносиб ўрин эгалламоқда. 36 кг вазнда бел олишган қизлар орасида 1-ўринни Садоқат Қудратова, 2-ўринни Жансая Абдухолиқова, 3-ўринни Шахзода Абдужабборова ҳамда Рухшона Эгамқулова эгаллади.

Тадбир якунида ғолибларга туман прокурори Алишер Жўраев томонидан медал ва совғалар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#спорт

🇧🇬Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган "Stranja Cup" халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган боксчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди, улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.

🥊Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

🎗Олимпиадада ғалаба қозонган биринчи ўзбек аёл боксчиси сифатида тарихга кирган — Пискент фарзанди Турсуной Раҳимова ушбу нуфузли турнирда бронза медали соҳибасига айланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Соғлом_турмуш
#Спорт

Яшариш ва янгиланиш фасли баҳор байрами арафасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамкорлигида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Беллашувда тумандаги маҳалла ходимлари, фаол фуқаролар гуруҳларга бўлиниб, шахмат-шашка, арқон тортиш, стол тенниси, волейбол, бадминтон бўйича беллашдилар. Мусобақа якунида иштирокчилар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт

Давлатимиз раҳбарининг "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора тадбирларлари тўғрисида"ги Қарори ҳамда "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида
Оқтепа маҳалласидаги 12-мактабда кураш мусобақаси бўлиб ўтди.

"Полвонлари бор юрт қудратли бўлур" шиори остида ўтган БЎСМ очиқ биринчилиги беллашувида қўшни Бўка, Оққўрғон ва Пискент туманларининг 7 ёшдан 30 ёшгача 180 нафар полвонлари беллашдилар.

Мардлар майдонида Пискент тумани спортчилари ғолиб бўлди. Бўка тумани полвонлари 2, Оққўрғонлик ёшлар 3-ўринга сазовор бўлишди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан медаль ва совғалар топширилди. Тадбир якунида иштирокчилар учун байрам дастурхони ёзилиб ош тортилди, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандларга совғалар тақдим этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#спорт
#айнидам

📌Айни вақтда Тошкент вилояти туризм ва
спорт бошқармаси тасарруфидаги Нурафшон шаҳар болалар - ўсмирлар спорт мактабида универсал жанг бўйича Тошкент вилояти очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақада вилоятнинг барча ҳудудларидан келган 18 ёшдан юқори бўлган 150 дан ортиқ ҳаваскор ва профессионал спортчилар иштирок этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ДХХ_кубоги
#Спорт

Футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди

Бугун Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол ва футбол турлари бўйича мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари, спортчи ёшлар иштирок этишди.

Мусобақанинг очилишида туман ҳокими Р.Рихсиев сўзга чиқиб, спортнинг инсон саломатлигидаги аҳамияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Фаол ёшларга, мусобақа иштирокчиларига маваффақият тилади.

Сўнгра Давлат мадҳияси янграб, мусобақанинг биринчи ўйинига старт берилди. Айни вақтда стадионда БЎСМ, Бекобод, Майлобод, Бирлик, Мўминобод ҳамда ҳоким ёрдамчиларидан иборат 6 та команда жам бўлишган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт
#ДХХ_кубоги

ДХХ кубоги қизғин давом этди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, юртимизнинг ҳар бир гўшасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.

Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам 29 та маҳалла жамоалари ўртасида мусобақанинг туман босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Тадбирда туман секторлар раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизматининг туман бўлинмаси бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва туманнинг 29 та маҳалласидан ташриф буюрган ёшлар футбол жамоалари иштирок этишди.

5-6-7-8 апрель кунлари бўлиб ўтган гуруҳ бахслари муросасиз ўтди. Мусобақа якунларига кўра Мўминобод, Митан, Оқтом, Зоминовул, Култепа, Новкент, Мустақиллик, Бекобод маҳалласи футбол жамоалари кейинги босқичга йўл олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi