PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#спорт
#онлайн_мусобақа

22-мактаб ўқувчиси Дилбар Тохирова БЎСМ соврини учун ўтказилган таэквондо бўйича онлайн мусобақада қизлар ўртасида ғолибликни қўлга киритди.

@piskenthokimligi
Ибн Сино асарлари — коронавирусга қарши курашаётган олимлар учун қўлланма 

Дунё коронавирус пандемиясига дучор бўлган бир пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида касалликларни одамдан одамга юқишига қарши курашишда Ибн Сино ихтиро қилган карантин усулидан фойдаланишни талаб қилмоқда.

Батафсил

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Коронавирус организмга тушганда нима бўлади?

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу саволга тўлиқ жавоб ушбу видеода. Кўринг, яқинларингизга улашинг!

Хорижий манбалардан фойдаланган ҳолда, ЁИ жамоаси ўзбек тилига ўгирган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Энди Ёшлар парламенти ҳам бўлади

✍🏻 Олий Мажлиси Сенати ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш бўйича Сенат Кенгаши қарори ҳамда махсус дастур лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.

👬🧑🏼‍🦽Ушбу лойиҳага кўра, Ёшлар парламенти аъзолари 18 – 30 ёш бўлган фуқаролар орасидан гендер тенглик таъминланган ва жисмоний имконияти чекланган ёшларни ҳам жалб қилган ҳолда жами 100 нафар этиб шакллантирилади.

Бунда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган ёшлар вакилларидан ҳар бир ҳудуддан тенг миқдорда 6 нафардан жами 84 нафар ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тавсиясига кўра 10 нафар ҳамда Сенатнинг Ёшлар маданият ва спорт масалалари қўмитаси тавсиясига биноан 6 нафар ёшлар Сенат Кенгаши қарори билан Ёшлар парламенти аъзолигига тасдиқланади.

❗️Ёшлар парламенти томонидан қабул қилинган ҳужжатлар тавсиявий характерга эга бўлади.

@piskenthokimligi
#хушхабар

Ангренда Жанубий Кореянинг Кукмин университети ташкил этилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ангрен шаҳрида Кукмин университетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Унга кўра, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жанубий Корея Кукмин университети KBFBSI ва G-global star group инвесторлар гуруҳининг (Жанубий Корея) олий таълим соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш учун Ангрен шаҳрида Кукмин университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

@piskenthokimligi
#саховат

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Тошкент вилояти "Қизил ярим ой" жамияти, Адлия бошқармаси ҳамда Пискент тумани Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлик совғалари тақдим этилди.

"Бекобод", "Майлобод", "Саидобод", "Холиқберди" ва "Дўнгқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 21 нафар хонадонга ташриф уюштирилиб, одамларнинг муаммо ва эҳтиёжлари ўрганилди. Уларга AKTIV PROFIL МЧЖнинг махсус совғалари топширилди.

Ўрганиш жараёнида ишлаш истагида бўлган 3 нафар аёлнинг тикув цехига ишга жойлаштириш масаласи жойида ҳал этилди.

@piskenthokimligi
#профилактика

Бугун туман СЭОМ масъуллари томонидан Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Коронавирус пандемиясига қарши кураш чоралари батафсил тушунтириб, иш жараёнида амал қилиш зарур бўлган жиҳатлар кўрсатиб ўтилди. Ташкилот биноси ва барча жиҳозлар, ўқув автомобиллари дезинфекция қилинди.

@piskenthokimligi
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ “Яшил” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқаролар қабулига рухсат берилади

🟥🟨 “Қизил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабули тўхтатиб турилади ҳамда фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

✍🏻 Хабарда айтилишича, Олий суд Раёсатининг карантин даврида судларнинг фаолияти бўйича навбатдаги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, барча судларда (тоифа ҳудудидан қатъи назар):

😷 🧤 судья ва мутахассислар томонидан ижтимоий масофани (2 метрни) сақлаган, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🦠 барча турдаги оммавий тадбирлар (маърифат соатлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув машғулотлари ва бошқа оммавий тадбирлар) ни ўтказмаслик (судлар фаолияти билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно);

🌡 суд биноларига кириш-чиқиш жойларини пирометр ва антисептик воситалар билан таъминлаш, суд муҳокамасига келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, суд биносига киритмаслик каби мажбурий талабларга қатъий риоя этиш белгиланган.

⛔️ Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилади.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official